Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 22 June 2016 12:59

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Рисолат газетаси шундай ёзади Ол-Халифага соқчилар корпуси  Қудс кучларининг қомондони генерал Сулаймонийнинг бундан олдин собиқаси бўлмаган огоҳлантириши жиддий бир огоҳлантириш саналади. Бундан олдин ташқи ишлар вазирлиги Ол-Халифа томонидан Оятуллоҳ Шайх Қосимнинг фуқаролигини бекор қилишини маҳкум этган эди. Баҳрайннинг ҳокимлари агар ўзларининг сиёсий билим ва ақлларини ишга солсалар буни жиддий талқин этишлари лозим. Шак-шубҳасиз генерал Сулаймонийнинг жиддий огоҳлантириши Эроннинг минтақаги стратегиясида муҳим бир ҳаракат саналади.  

Бу газета мазкур таҳлилий мақолада Ол-Халифа фожеали бир ҳад-ҳудудга етиб келган. Аммо Манамада қулоқ соладиган томон қолгани йўқ.  Улар фақат ўқларнинг наъра тортишидан қулоқ солишга ҳозир бўлишади. Бу Ол-Халифа томонидан танлаган йўлдир.  Бу қуғирчоқ режим албатта Қаззофий ва Ҳусни Муборак каби шахсларнинг тақдирларига юзмаюз бўлади. Баҳрайннинг  вазъияти бошқа замонларга қараганда оғирлашиб қолган. Дастлабки аксуламалларда Шайх Исо Қосимнинг ватани бўлмиш Ад-Дироз минтақасида  халқ кафан кийиб хиёбонларга чиқиб ўз эътирозларини эълон қилишди. Бу эса жиддийроқ эътирозларни баён этишнинг бошланиши ҳисобланади.  

                                        *****

Қудс газетаси сиёсий масалалар бўйича мутахассис Ҳаким Иллоҳий билан ўтказилган сўҳбатида шундай ёзади, ИШИД террористик гуруҳи қулидан Фалужа шаҳрини озод этиш террористларга қарши кўраш олиб боришда Ироқ халқининг муҳим ҳарбий амалиётларидан бири саналадиким, терррористларга оғир зарба етказиб, уларни жиддий изтиробга юзмаюз этди ва янги мувафаққиятларга эга бўлиш йўлини очиб берди. Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис ўз сўҳбатининг давомида Фалужа шаҳри ва унинг атрофидаги минтақаларни озод этишда диний пешволарнинг муҳим ва таъсирчан рол уйнашларини таъкидлаш зимнида, диний пешволар ва унинг бошида Оятуллоҳ Систонийнинг амалиёт майдонларига киришларигача Ироқнинг ҳарбий кучлари ва армияси ушбу мамлакатда фаолият олиб бораётган террористлар ва ИШИД террорчи гуруҳга қарши кўраш олиб боришда керакли мувафаққиятларни қулга киритолмаган эдилар. Аммо диний пешволар томонидан бир баёния нашр этилиши ва ушбу мамлакатда Ҳашадуш-Шаъби ҳаракатини ташкил этишлари ҳамда ироқлик ёшларнинг диний бурч туйғулари мувафаққият қозонишларининг сабабига айланди,-деб айтди.  

У ўз сўҳбатининг давомида Ироқнинг охирги яхши хабарлари ва умид туғдирувчи ўзгаришларида диний пешволарнинг фармонлари ва Ҳашадуш-Шаъби ҳаракатини ижод этиш  масалалари учун  муҳим ва махсус рол уйнагаларини тан олиш лозим. Ва диний раҳбарлар фақат диний, фикрий, ахлоқий, маърифат ва хатти-ҳаракатлар ҳавзасида муҳим рол уйнашмайди, балки бундан ҳам кенгроқ сиёсий, ҳарбий ва хафсизлик ўзгаришларида ҳам муҳим рол уйнашади,-деб қўшимча қилди.         

                                       *****

Шарқ газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, охирги йиллар давомида Европа Иттифоқида ифротий жараёнларнинг қудрат олишидан хавотирланишлар янада кучаймоқда. Иқтисодий бўҳронларнинг давом этиши ва ушбу бўҳронлар билан қарши кўраш олиб бориш учун европалик раҳбарларнинг қуллаган тижамкорлик сиёсатларидан оммавий афкор эътирозларининг кенгайиши Европа Иттифоқи мамлакатларида ифротий ва экстремистик гуруҳларнинг қудратга эга бўлиши учун муносиб замина яратди. Бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг собиқаси бўлмаган бўҳрони ва унга қарши кўраш олиб бориш учун европалик раҳбарларнинг қобилиятсизликлари ҳамда Европада хавфсизликнинг жиддий хавотирланишларига сабаб бўлган Париждаги ҳалокатли терактлар каби террористик ҳужумлар ҳам ушбу минтақадаги мамлакатлар учун жиддий бир муаммога айланиб қолган. Аммо ҳақиқат шундан иборатким, иқтисодий барқарорсизлик ва охирги йилларда вужудга келган хавфсизлик бўйича хавотирланишлар аққалиятни ташкил этувчи гуруҳлар баробарида Европа халқи сабр-бардошининг мизонини   камайтирган. Европа мамлакатларида жамоатчиликнинг бундай ёндошувлари бегонабадбинлик жараёнларнинг кучайиши ва мустаҳкамланишига кўмак бермоқда. Ифротий жараёнларнинг мустаҳкамланиши ва кучайиши нафақат бегоналардан қурқиш туйғусини кучайиши сабабига айланмоқда ҳамда Европа Иттифоқида аққалиятни ташкил этувчи гуруҳларни ўз нишонасига олмоқда, балки Европага қарши ёмон ҳисс-туйғуларнинг кучайиши сабабига айланмоқда.       

                                  

Media

Add comment


Security code
Refresh