Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 19 June 2016 13:09

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Гааганинг арбитраж суди ва ҳуқуқ марказ раҳбарлари  кенгашининг раиси Али Морусий  Хуросон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Эроннинг Америка устидан шикоят қилиши икки мамлакат ўртасида милодий 1955 йилда имзоланган дўстлик шартномасига асосланиб амалга оширилган. Шунинг учун ушбу босқичда бу мавзўга мурожаат қилиш учун томонларнинг келишувга келишлари зарур эмас,-деб айтди.

Гааганинг арбитраж суди ва ҳуқуқ маркази раҳбарлар кенгашининг раиси ўз сўҳбатининг давомида Эрон ва Америка дўстлик шартномаси ўзига қамраб олган мавзўлар ҳақида халқаро адолат маҳкамасининг салоҳиятини қабул қилишган,-деб қўшимча қилди.

Гааганинг арбитраж суди ва ҳуқуқ маркази раҳбарлари кенгаши раисининг айтишича, ушбу шикоят тақдим этилиши биланоқ халқаро адолат маҳкамаси Эроннинг талабини қарши томонга етказди ва одатда ушбу шикоятга жавоб қайтириш учун вақт белгиланади.  

Эрон ислом Жумҳурияти Америка устидан халқаро адолат маҳкамасига шикоят қилган.

                                                                                               *****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, сионистлар бир йил олдин дунё мусулмонларининг биринчи қибласи унвонида Масжидул-Ақсога қарши режалаштирилган ва уюштирилган сайъ-ҳаракатлари билан тажовуз қилишди. Сионистик режим шаҳарчаларда яшовчилар ва ифротий сионистларга нисбат берадиган ушбу сайъ-ҳаракатда мазкур режимнинг хавфсизлик маъмурлари ҳужумчилар билан ҳамжиҳат бўлишган ва Масжидул-Ақсони муҳофазат қилиш учун ушбу маконга келган фаластинликларни ваҳшийликча бостиришга қарор беришди.  Фаластин сарзаминларни ишғол этишдан кейин доимий равишда  бутун Фаластинни яҳудийлар маконига айлантириш пайида бўлган сионистлар ушбу муқаддас маконга қарши фитна-найрангларни келтириб чиқаришдан ҳам ўзларини тайишмади ва бир неча маротабалар ушбу муқаддас маконни бўзиб ташлаш ва унинг ўзлигига путур етказиш учун сайъ-ҳаракат қилиб келишган. Ишғол этишга қаратилган ушбу сайъ-ҳаракатлар 1350 йилда ушбу масжидни ёқиб ташлашдан бошланди ва сионистларнинг ушбу муқаддас масжидга қайта-қайта ҳужумлари ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда. Ислом таърихида ушбу масжиднинг катта аҳамиятга эга бўлиши ва махсус ўринни касб этиши туфайли исломнинг биринчи қиблагоҳи ва маконидан мудофаа этиш учун ҳар бир мусулмоннинг зиммасига оғир масъулият ва вазифа юклатилади.    

                                                                                          *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, 30 ойдан кейин Фалужа шаҳрини озод этиш ИШИД террористик гуруҳига катта зарба етказди. Бу ўртада Ироқда фаолият олиб бораётган такфирий ва ИШИД террористик гуруҳининг икки асосий ҳомийлари унвонида Америка Қўшма Штатлари ва Саъудия Арабистони Ироқ армияси ва халқи кучларининг мувафаққият қозонишларидан шиддат билан хавотирланишмоқда. Сурия ва Ироқда ИШИД террористик гуруҳининг мувафаққиятсизлиги қанчаки шиддат олган бўлса, шу мизонда минтақа ўзгаришлари баробарида Вашингтон ва Риёзнинг умидсизликлари ва тушкунликка тушишларининг шоҳидига айланмоқдамиз. Фалужа шаҳрида ҳузур топган террористларнинг аксарияти Ол-Саъуд режимининг ҳимояти остида фаолият олиб боришарди ва охирги 30 ой давомида ушбу режимнинг муҳофазати ва ҳимояти остида қарор олишган эдилар. Саъудия Арабистони Фалужа шаҳрини озод этишнинг олдини олиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди. Аммо охирида ўзининг такфирий мақсадлари ва чеҳраларини мағлубиятга юзмаюз бўлишини кўзатмоқда.

Эндиликда сионистик режим билан бирга Америка Қўшма Штатлари, Англия ва Саъудия Арабистони Ироқнинг ўзгаришларида тўртта мағлубиятга юзмаюз бўлган мамлакатлар ҳисобланишади. Шак-шубҳасиз яқин келажакда Ироқ халқ муқовиматининг ҳиммати билан минтақада ва халқаро тизимда ИШИД террористик гуруҳи ҳомийларининг кенг мағлубиятларга юзмаюз бўлишларининг шоҳидига айланамиз.   

Media

Add comment


Security code
Refresh