Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 18 June 2016 14:01

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода Ормон газетасида шундай ёзади, Фалужа шаҳрини озод этиш ИШИД террористик гуруҳини бостириш учун Ироқ давлати ва халқи ўртасида мавжуд бўлган ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликнинг умид берувчи нуқтасига етганидан далолат беради.

Ўрта Шарқ масаласи бўйича ушбу мутахассис ўз фикрининг давомида, Фалужа шаҳрини тозалаш Мосел томон ҳаракат қилиш учун Ироқ халқи ва давлати кучларининг олдинга ҳаракат қилиши ва ушбу шаҳарни ИШИД террорчи гуруҳидан озод этиш учун бир муқаддима саналади,-деб таъкидлайди.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис Ироқнинг халқи ва давлати  қатъийлик билан Мосел шаҳрини озод этиш қарорига келишган ва агар ушбу озод этиш амалга оширилса, Сурияни террористик гуруҳлардан озод этишнинг муқаддимаси бўлади,-деб эслатиб ўтади.  

Ҳасан Ҳонийзода шунингдек ИШИД террористик гуруҳини қуллаб-қувватлаш  орқали минтақани нотинчликларга юзмаюз этиш учун Америка, Арабистон, Қатар ва Туркиянинг муштарак лойиҳалари мувафаққиятсизликка юзмаюз бўлган ва бугунги кунда муқовимат кучлари Ўрта Шарқнинг географик ва ҳарбий ўзгаришларини ўзининг режаларига асосланиб ўзгартиришга муваффақ бўлган,-деб қўшимча қилади.    

                                       *****

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис  Саъдуллоҳ Зореий Кайҳон газетасида чоп этган ўзининг таҳлилий мақоласида сионистик режимнинг намояндаси Дани Дононнинг БМТ ташкилотида ҳуқуқ комитетининг раислигига тайинланиши сионистик режимни барча томонлама  ҳамоят этиш учун Европанинг ҳамишалик сай-ҳаракатларидан далолат беради,-деб ёзади.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис мазкур таҳлилий мақоланинг давомида ушбу вазифага тайинлаш сионистик режимнинг оғир шароити ва ушбу режимнинг қонуний эмаслигини ошкор этди. Чунки ушбу  рай бериш саҳнасини тайёрлаган ва уни ҳимоят этган Америка, Англия, Франция ва Германия каби машҳур мамлакатлар ҳам ҳатто Европа мамлакатлари ўртасида Исроил қонунийлигининг бўҳронига тушуниб етишган,-деб келтиради.

Саъдуллоҳ Зореий ўз фикрининг давомида шундай ёзади, Ғарб мамлакатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳуқуқ комитетида сионистик режимнинг раҳбарлиги Исроилнинг ҳуқуқ масалалари бўйича баҳс-мунозараларининг йўли ёпилади ва Исроилнинг қарор қабул қилиш фазосига имкон яратилади деб уйлашади.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассиснинг айтишича, сионистик режимнинг муаммоси бу ушбу сохта ва қалбаки режимга мухолиф бўлган Фаластин халқи ва бошқа мамлакатларнинг халқлари ҳисобланади.      

                                       *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, айрим таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Америка Қўшма Штатлари президентлик сайловолди рақобатларининг охирги даврида Сандерз томонидан Хиллари Клинтонни ҳимоят этишини эълон қилиши унинг райлари Клинтоннинг манфаатида ҳал бўлиши сабабига айланиши мумкин. Аммо бошқа таҳлилчилар шундай эътиқодга эгаларким, Сандерзнинг райлари Хиллари Клинтон манфаатига  ҳал бўлмайди. Чунки ички ва хорижий сиёсатларнинг турли ҳавзаларида Хиллари Клинтон ва Берни Сандерз ўртасида ихтилофлар кўпдир. Аммо Берни Сандерз Американинг президентлиги сайловларида муҳим ва белгиловчи шахс бўлиши муқаррар. Агарчи Сандерз милодий 2016 йилдаги президентлик сайловларининг якуний босқичига йўл топишга муяссар бўлмаган бўлсада, аммо унинг райлари кимнинг манфаатига ҳал бўлса, бу йилги президентлик сайлов рақобатларининг якуний даврида тақдирни белгилайдиган натижа беради. Шунинг учун Сандерзнинг райлари Хиллари Клинтон ва Трамнинг фойдаси ёки зарарига ҳал бўлишини кўтиб қолиш лозим бўлади.          

                                    

Media

Add comment


Security code
Refresh