Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 16 June 2016 14:10

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳуқуқ комитетининг раиси унвонида сионистик режимнинг раислигини Сауъдия Арабистони томонидан ижобий рай беришининг фош бўлиши яна бир карра ушбу режимнинг ислом дунёси, исломий ва араб мамлакатларига хиёнат қилишини ошкор этади.  Қудс ишғолгар режими БМТ-нинг ҳуқуқ комитети раиси унвонида сайланиши халқаро алоқалар маданиятида аччиқ бир масхара ҳисобланишига қўшимча, айрим араб мамлакатларининг хиёнати ва уларнинг Тель-Авив домига тушиб қолишидан далолат беради. Бундай мамлакатларнинг бири бу Саъудия Арабистони саналади. Бу мамлакат охирги ойлар давомида болаларнинг қотили бўлмиш сионистик режим билан ўз дўстлигини изҳор этишдан ҳам уялмади. Минтақа таҳлиличиларининг аксариятлари шундай ақидага эгаларким, Тель-Авив ва Риёз ўртасидаги алоқалар зудлик билан расмий ранг-тус олади. Ҳар ҳолда БМТ-нинг ҳуқуқ комитетида сионистик режимнинг раислигига Саъудия Арабистонининг ижобий рай бериши Малик Салмон ва Саъудия режимининг бошқа расмийлари корномаларида катта бир доғ ҳисобланади. Бу режим Қудс ишғолгар режимига ўхшаб парчаланиш ва инқирозга юзмаюз бўлиш томон ҳаракат қилмоқда.

                                       *****

Шарқ газетаси шундай ёзади, икки кун олдин Хиллари Клинтон Орландодаги фожеали ҳодисалардан кейин қилган ўз суханронлигида ошкора тарзда ва биринчи маротаба Саъудия Арабистонини жиҳод ва ифротий ташкилотлардан ҳимоят қилишини маҳкум этди.

Бу ўртада Америка Қўшма Штатлари собиқ ташқи ишлар вазирининг изҳоротини кўлгўга айлантирадиган нарса шундан иборатким, Арабистон валиаҳди Муҳаммад Бин Салмон нақлига таяниб  Иордан расмий ахборот агентлигининг якшанба куни тарқатган хабарига кўра, Риёз демократларнинг ушбу номзадини сайловолди рақобатларида харажотларининг 20 фоизини ўз зиммасига олади деб иддао қилган.

Петро ахборот агентлиги бу хабар нашр этилишидан бир неча дақиқа ўтганидан кейин барча арабларга тегишли барча ҳужжатлар ва хабарларини ўз сайтидан учириб ташлаб, бу ахборот агентлигининг вепсайтлари бир соат давомида бўзилган эди,-деб иддао қилди. Бу шундай ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, бу ҳужжатлар Вашингтонда жойлашган "Форс кўрфази тадқиқотлар жамғармаси" томонидан нашр этилган ва Клинтоннинг сайловолди рақобатларига ноаниқ миқдорда довталаблик билан пул тўлаш учун Муҳаммад Бин Салмоннинг очиқ ойдин эътироф этишидан далолат беради.       

 

                                       *****

Қудс газетаси шундай ёзади, Покистонлик беш нафар ҳарбий ва олий унвонли бир зобит билан бирга ушбу мамлакатнинг Афғонистон билан чегара ҳудудида Афғонистон армияси билан собиқаси бўлмаган ва қонли бир тўқнашув вужудга келгани жараёнида ҳалок бўлишди.

Қудс газетаси икки мамлакатнинг чегара ихтилофларига ишора этиб, айрим таҳлиличиларнинг фикрларига кўра, Деҳли агарчи бевосита бўлмасада Кобулни Исломободнинг ҳаддан ташқари талаб қуйиши ва очкўзлиги билан қарши кўраш олиб бориш учун тарғибот олиб боришни мақсад қилган бўлсада, аммо амалда ўзининг минтақадаги энг қадимий рақиби Покистон билан қарши кўрашиш учун янги фронтни очишга ҳаракат қилмоқда,-деб ёзади.

Шуниси аниқким, халқаро ва минтақадаги ҳар бир уйинчи Афғонистонда олиб борилаётган уйинлардан ўз манфаатлари учун баҳра олишга ҳаракат қилишади ва бу ўртада афғонлар эса ушбу фитна-найрангларда гирифтор бўлмасликлари, билмасдан бир воситага айланиб қолмасликлари ҳамда минтақада янги навбатдаги урушнинг сабабчиси бўлиб қолмасликлари лозим.  

    

Media

Add comment


Security code
Refresh