Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 15 June 2016 12:47

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Ардастоний Ғарб, айниқса Америка жамиятида вужудга келган террористик ҳодисалар ҳақида Қудс газетасида нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида леберализм ва Ғарб жамияти, айниқса Америка жамиятида мавжуд бўлган эътиборсизлик жамият ҳуқуқларини таъминлаш мизонида нотинчлик ва тартибсизликларни ижод этишда ҳам иқтидорга эгадир,-деб айтади.

Бу мутахассиснинг айтишича, Американинг сиёсатлари  диктаторлар, исломбадбинлик, масалалар билан икки стандартли ёндошиш, ўз манфаатини таъминлаш учун урушларни келтириб чиқариш ва бошқа халқларнинг ҳуқуқларини поймол этишдан иборатдир ва ушбу сиёсатлар ноумидлик ҳамда экстремистик ва ифротий тафаккурларнинг шаклланиши сабабига айланади ва албатта ушбу гуруҳларнинг аксарияти ҳам ушбу мамлакатлар томонидан бир восита сифатида фойдаланиш учун вужудга келади. Аммо бир неча муддатдан сўнг ИШИД ва Ал-Қоида каби гуруҳлардан сўистеъмол қилиш муддати охирга етиб, ғарбликларнинг ўзлари учун хавфсизлик муаммосига айланиб қолишадиким ундан ҳимоялай олишмайди ва манфаатларига таяниб терроризм ва мамлакатларни тақсимлашга асосланган уларнинг икки стандартли ёндошувлари қаторида ушбу мавзўга қул ўришади.      

                                       *****

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг молиявий фасодлиги ва саъудияликларнинг Пан Ги Мундан товламачилик қилишлари ҳақидаги хабарлар оммавий афкорнинг зеҳнидан ҳали кетмаган бир пайтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеяси ушбу ташкилотнинг 71 йиллик таърихида биринчи маротаба сионистик режимнинг намояндасини ҳуқуқ ишлари бўйича ушбу ташкилотнинг олтита муҳим комитетидан бирида раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар тарқатилди. Бу хабар эса Араб Иттифоқи ва Исломий ҳамкорлик ташкилотининг  57-та аъзо мамлакатларнинг маҳкум этишлари билан юзмаюз бўлди. Яширин тарзда ўтказилган ушбу рай беришда сионистик режим 175 райдан 109 рай олиши билан ушбу комитетнинг раҳбарлигига сайланди.

Сионистик режимнинг Таймз ахборот марказининг тарқатган хабарига кўра, сионистик режимнинг сайланиши Ғарб мамлакатларининг таклифи ва лоббичиликлари билан амалга оширилган.

БМТ-даги ушбу комитет халқаро ҳуқуқлар заминасида, жумладан Женева шартномасининг қўшимча протоколлари ва халқаро терроризм ишлари каби жиддий ва муҳим масалалларни кўриб чиқади.

Мазкур комитетнинг раҳбари унвонида сионистик режимнинг сайланиши Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Фаластин  намояндасининг жиддий эътирозига юзмаюз бўлди ва Риёз Мансур Бирлашган Миллатлар Ташкилоти "халқаро ҳуқуқларни поймол этувчини эмас, балки ҳақиқатан ҳам бир масъул ва  саллоҳиятга эга бўлган номзадни" сайлаши лозим эди деб таъкидлади.            

                                       *****

Кайҳон газетаси Америка ва европалик мамлакатларда  террористларнинг фаол бўлишларига ишора этиб, шундай ёзади, Американинг Орландо шаҳрида ҳалокатли ҳужумлар содир бўлганидан кейин Ғарб мамлакатларини қурқув ва ваҳшат қамраб олди ва Парижнинг хиёбонларидан бошлаб Нью-Йорк ва Брюссель хиёбонлари ҳарбий гарнизонга айланиб қолган.  

Бу газета "Пью" ташкилотининг ижтимоий сўрови натижаларига кўра Европа фуқаролари энди ИШИД террористик гуруҳини энг буюк таҳдид деб билишларига ишора этиб, айрим мутахассисларнинг эътиқодларига кўра, Ғарб мамлакатлари ИШИД террористик гуруҳни буюк таҳдид деб жилвалантиришлари билан ғарбий Осиёда ўзларининг жиноятли сайъ-ҳаракатларини оқлашга ҳаракат қилишади ва бунга асосан такфирий гуруҳларнинг Америка ва Европага вақти-вақти билан ҳужум қилишлари Ғарб мамлакатларининг манфаатида амалга оширилади.                                   

Media

Add comment


Security code
Refresh