Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 14 June 2016 13:36

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Хуросон газетаси шундай ёзади, Орландода вужудга келган ҳодисани 11 сентябрь ойидан кейинги энг қонли террористик ҳодиса деб билишмоқда ва ушбу ҳодисанинг Америка сайловолди рақобатлари билан туғри келиши партиявий расвочиликлар бозори ривож-равнақ топиши сабабига айланди.

Бир томондан демократлар шундай эътиқодга эгаларким, қурол-яроқ олиб юриш бўйича мустаҳкам бир қонуннинг йўқлиги туфайли Америкада бундай ҳодисалар юз бермоқда ва бошқа томондан эса қурол-яроқ олиб юриш қонунига кўпроқ мойиллик зоҳир этадиган жумҳурийчилар партияси эса  шундай эътиқодга эгаларким, ижтимоий назорат қилишда давлатнинг камчиликлари Орландода вужудга келган ҳодисанинг бир қисми саналади. Орланедо ҳодисаси Трампга нисбатан  умумий афкорни ўзгартириши ҳам мумкин. Чунки таърих шуни кўрсатадиким, террористик таҳдидларнинг кучайиши кўпинча жумҳурийчилар партиясининг номзадлари манфаатида бўлган. Бинобарин  агарчи  ушбу можаролар ўтган сайловлар жараёнида икки партия ўртасидаги тортишувлар бўлсада, аммо бу гал демократлар давлати Абамани таблиғотий босим остига қарор беришлари ва уни ишга ярамайдиган деб маҳкум этишлари учун жумҳурийчиларга керакли шароитни вужудга келтириши мумкин.        

                                       *****

Рисолат газетаси шундай келтиради, Арабистон Яманга қарши қилган бир ярим йиллик тажовузлари ҳужумлари давомида фаровон жиноятларни содир этдиким, охири Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг садосини ҳам чиқарди. Тарқатилган хабарларга кўра, Арабистон яманлик 9 минг нафардан ортиқ  шахсни шаҳодатга етказиб, ушбу мамлакат томонидан фосфорли ва кластер бомбаларидан фойдаланиши Яманда кўп фожеаларнинг вужудга келиши сабабига айланди. Бу жиноятлар Арабистон бошқа замонларга қараганда инсон ҳуқуқларини поймол этувчи мамлакат ва шунингдек дунё арсасида уруш келтириб чиқарувчи мамлакат унвонида маълум бўлиши сабабига айланган. Аммо Арабистон ўзининг нефть долларлари билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотини шундай шаклда сотиб олдиким, ушбу мамлакат дунё аҳли наздида уруш жиноятларининг омили ва инсон ҳуқуқларини поймол этувчи мамлакат унвонида ўз чеҳрасини яширишга ҳаракат қилди. Аммо Арабистоннинг ушбу сайъ-ҳаракатлари катта таъсирга эга эмас ва Арабистон номи инсон ҳуқуқларини поймол этувчи мамлакатлар қаторида жой олган.

                                       *****

Ормон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Германиянинг канцлери Ангела Меркель икки мамлакатнинг тижорат бўйича муҳим шериклари бўлмиш дунёнинг иккинчи ва тўртинчи буюк иқтисодининг тижорат алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида иқтисодий масалаларга аҳамият қаратиб якшанба куни Хитойга ўзининг уч кунлик расмий сафарини бошлади. Германия ва Хитой сиёсий, иқтисодий, маданий,ҳунармандчилик, итжтимоий мавзўлар, инсоний ркесурслар ва талабалар алмашуви бўйича кенг ҳамкорликларга эгалар.  Бу сафар шундай бир вазъиятда амалга оширилмоқдаким, Европанинг Хитойдаги савдо палатаси милодий жорий ойда, ўзининг охирги изҳоротида  Хитой давлати ушбу мамлакатда хорижий ширкатлар учун кенг чекловларни назарга олган деб эълон қилган эди. Мазкур изҳоротда ушбу савдо палатаси шунингдек,  ушбу чекловларни кенг танқид остига олиши билан бирга Хитойда тижорат учун мавжуд бўлган вазъиятни европалик ва хорижий ширкатлар учун душманлик тижорат муҳитига ўхшатишади.   

 

Media

Add comment


Security code
Refresh