Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 13 June 2016 14:31

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Пан Ги Муннинг "болалар  қотили" мамлакатларнинг рўйхатидан Арабистон номини учириши ҳақидаги савол келтириб чиқарадиган сай-ҳаракатининг оқибатлари ҳали давом этаётган бир пайтда, янги бир хабар тарқатилдиким, унга биноан Америка янги шартномаларни имзолаш ва Арабистон долларларини жазб этиш учун 28 саҳифадан иборат бўлган 11 сентябрь ҳужумлари ҳақидаги махфий маълумотлар ва ушбу ҳужумларда Арабистоннинг муҳим рол уйнаганига эътибор қаратмасликка ҳозир бўлган. Мажаро шундан иборатким, Арабистон подшосининг уғли, мудофаа вазири ва валиаҳднинг ўринбосари Муҳаммад Бин Салмон Америкага сафар қилиши лозим. Арабистон расмийлари ўзларининг бир неча миллионлик долларлари ва пора берувчи дипломатиядан баҳра олиш билан яна бир маротаба минтақада ўзларининг террористик ва ифлос сиёсатларини амалга ошириш учун ҳузур топишади.        

                                       *****

Рисолат газетаси ҳам ўзининг таҳлилий мақоласида ушбу мавзўни таҳлил этиб, шундай келтиради милодий 2001 йил 11 сентябрь ойида вужудга келган теракт ҳодисаларида Ол-Саъуднинг дахолати ва ушбу ҳодисада шоҳзодаларга боғлиқ бўлган сауъдиялик фуқароларнинг борлиги хусусида инкор этиб бўлмайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлсада, аммо Америка расмийлари ҳам 11 сентябрь ҳодисаларида Ол-Саъуднинг дахолатлари ҳақида ҳозирча сўз очмасликка қарор қилишган. Бошқа таъбир билан айтганда, Ол-Сауъднинг қонга буялган нефт долларлари таъмидан лаззатланиб қолган Америка расмийлари 11 сенябрь ҳодисаларида саъудияликларнинг дахолати ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни инкор этиш қарорига келишган. Табиийким, бу ўртада дунё оммавий афкори Саъудия режимининг ҳақиқий моҳияти ҳамда минтақа ва жаҳонда террор ва қурқитишларни ижод этишда ушбу мамлакатнинг муҳим рол уйнаётганини яхши билишади. Албатта ушбу қоида Америкада ҳам кўпроқ амал қилади. Дунё ва халқаро тизимда терроризмни вужудга келтиришнинг асосий омили ҳисобланмиш Вашингтон (ислом дунёси ва минтақада душманлик ва террорни вужудга келтириш хусусида) Риёзнинг ҳомийларидан саналади.      

                                       *****

Дунёи иқтисод газетаси бугунги сонида нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Эрон туризми, қул ҳунармандчилиги ва маданий мерос ташкилотининг раиси Масъуд Султонийфар  Эроннинг қўл ҳунармандчилиги соҳасида фаолият олиб бориш учун хорижда яшаётган эронлик барча тижоратчиларни даъват этиш зимнида, Эрон, Хитой ва Ҳиндустон дунё қўл ҳунармандчилигининг асосий учта қутби ҳисобланишади,-деб айтди.

Султонийфар ушбу мақоланинг давомида олтинчи дастурда Эрон қўл ҳунармандчилиги саноатининг молларини экспорт қилишнинг қиймати бир миллиард доллар атрофига бориб етди,-деб қўшимча қилди.

Эрон қўл ҳунармандчилиги саноати маҳсулотларини экспорт қилувчилар анжуманининг раиси Мажид Ризо Ҳаририй ҳам қўл ҳунармандчилиги саноатида фаолият олиб бораётган шахсларни ҳимоят этишни таъкидлаш зимнида, қўл ҳунармандчилигини ривожлантириш ва қўл ҳунармандчилиги саноати маҳсулотларини ривож-равнақ бериш мақсадида янги бозорларга чиқиш учун керакли имкониятларни яратиш туризм, қўл ҳунармандчилиги саноати ва маданий мерос ташкилотининг асосий вазифаси ҳисобланади,-деб қўшимча қилди.     

                              

Media

Add comment


Security code
Refresh