Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 12 June 2016 13:06

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Қудс газетаси шундай ёзади, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  ўз фаолиятининг давомида шармадалик келтирган кўп қарорларнинг шоҳидига айланган ва ушбу қарорларнинг ҳар бирини  таҳлил этиш катта ушбу ташкилотнинг шиорлари ва амалиётининг ўртасидаги қарамақаршиликларини кўрсатади.

Бир неча кун олдин вужудга келган шармандали бир ҳодиса шуни исботладиким, мазкур ташкилот молиявий таъминловчилар қулида аҳамиятсиз бир воситадан бошқа ҳеч нарса эмас. Ол-Саъуд режимининг жиноятлари ҳамда Риёз ва унинг иттифоқчилари томонидан болаларни қатл этишининг ўз авжига чиқиши оқибатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ушбу мамлакатни ўзининг қора рўйхатидан учирди. Бу қарордан сўнг саъудияликлар зудлик билан ушбу ташкилотга берадиган молиявий кўмакларини тўхтатишади деб таҳдид солишди. Натижада БМТ ташкилотининг бош котиби Риёз номини мазкур рўйхатдан учирди ва ушбу қарор бўйича жиддий тадқиқот олиб боририлиши керак деб иддао қилди. Албатта БМТ ташкилотининг бош котиби ўз мудирияти давомида бу қарор энг аччиқ қарор эканлигини эътироф этди.

Дунё аҳли кўп йиллардан бери билишадиким, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунё зўравон қудратларнинг қулида бир қуғирчоққа ва инсон ҳуқуқлари эса мухотабларни алдаш учун бир ҳазилга айланиб қолган.

                                       *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, ислом дунёси оғир дамларни бошидан ўтказмоқда. Сурия, Ироқ ва Яманни уруш олови қамраб олган. Америка, сионистик режимнинг қуллаб-қувватлашишлари ва Ол-Саъуднинг бевосита ҳимоятлари билан такфирий омиллар мазлум миллатлар, бегуноҳ аёллар, эркаклар ва болаларни қонга буяш билан шуғулланишмоқда.

Бу газета шунингдек Фаластинда сионистик режимнинг содир этган жиноятларига ишора этиб, ҳақиқатан ҳам бу мураккаб ва нозик бир шароитда Араб иттифоқи ва Исломий конфренция ташкилоти нима иш қилишади?,-деб келтиради.

Мазкур газета ушбу таҳлилий мақоланинг давомида , эндиликда мусулмонларнинг обру-эътибори ва жонларини ҳимоят этиш баробарида Араб иттифоқи ва Исломий конфренция ташкилоти ўзининг энг оддий вазифаларини ижро этмаётган бир шароитда, мусулмон уламолари катта масъулиятни ўз зиммаларига олишлари зарур бўлади. Бу вазифалар

1- Покиза Муҳаммадий исломни тарғиб ва ривожлантириш ҳамда ушбу ислом ва Америка ва такфирий ислом ўртасида чегара қуйиш  

2-Исломий барча сарзаминларда уруш оловини учириш, тинчликни барқарор этиш ва мусулмонлар генецодини олдини олиш

3- Ислом мубин динининг чуқур имкониятларига таяниш билан исломий глобаллашувни амалга оширишдан иборатдир.                         

                                      *****

Жумҳурии исломи газетаси Европа Иттифоқи сафидан Англиянинг чиқиши оқибатлари ҳақида шундай ёзади, 28 мамлакатни ўзига қамраб олган ушбу ташкилотдан чиқадиган биринчи мамлакат унвонида Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш эҳтимоли мазкур мамлакатни турли хатарларга қарор беради. Жумладан дунё иқтисодига катта зарарларни олиб келиш, Ғарб мамлакатларининг коалициясида ажралишлар ва Англиянинг олий сатҳдаги сиёсатчилари ўртасида ўзгаришларнинг вужудга келиши каби хатарларни тилга олиш мумкин. Бу иттифоқдан ажралиш "Буюк Британия"-нинг вужуди катта таҳдидлар баробарида қарор олади. Чунки Шотландиянинг миллатчи раҳбарлари агар Англия Европа Иттифоқидан ажралиб чиқса, Шотландияни Европа Иттифоқида сақлаш учун яна бир маротаба Британиядан Шотландия ажратишга сайъ-ҳаракат қилишади деб огоҳлантиришди.

                                    

Media

Add comment


Security code
Refresh