Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 11 June 2016 12:43

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Шарқ газетаси шундай ёзади, Эрон, Россия ва Сурия мудофаа вазирлари ўтган пайшанба куни Теҳронда учтомонлама йиғилиш ўтказишди ва "Теҳрон, Масква ва Димишқ терроризмга қарши ҳамкорликлар" ҳақида музокара олиб боришди.

Эрон мудофаа вазири генерал Ҳусейн Деҳқон, Сурия мудофаа вазири генерал-лейтенант Фаҳид Жосим Ал-Фариж ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Сурияда террористик гуруҳларни бостириш бўйича Россия ҳаво кучларининг 9 ойлик амалиётлари ва Ироқдаги вазъиятни таҳлил этишди ва ушбу йиғилишнинг ҳошиясида генерал Деҳқоннинг таъкидлаб этганидек, биз  Сурия қонуний давлатининг истак-хоҳишига қараб терроризмга қарши кўраш олиб боришда ушбу мамлакатнинг халқи ва давлатидан ҳимоят этишни ўз вазифамиз деб билдик. Унинг айтишича "терроризмга қарши якуний ва қатъий сай-ҳаракатни амалга ошириш ҳамда минтақа ва жаҳонда тинчлик ва осойишталикни барқарор этиш Эроннинг очиқ ойдин эълон қилинган сиёсатлари ҳисобланади".

                                       *****                         

Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида Яман бегуноҳ халқига қарши амалга оширган ҳужумларда Саъудия Арабистони ва Фаластин бегуноҳ болалари ва аёлларини қатл этишда сионистик режимни ҳимоят этиш экстремизм ва терроризмнинг ривож-равнақ топиши ва ИШИД террорчи гуруҳ ва бошқа террористик гуруҳларни ҳимоят этиш Оқ Уйнинг одатий фаолияти бўлиб келган,-деб ёзади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида  охирги йиллар давомида Эронга қарши Англия ва Америка назорати остида фаолият олиб бораётган террористик сайъ-ҳаракатлар янги ранг-тус олди ва Эроннинг мутахассислари ва донишмандларини террор қилиш, айниқса ядровий мавзўга тегишли масалалар арсасига кирган,-деб келтирилади.

Рисолат газетаси халқаро ҳамжамиятлик, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик кенгаши ҳам бир неча маротаба ушбу сайъ-ҳаракатларнинг ҳужжатлари ва далилларини қулга киритган бўлсада, аммо ҳеч қачон Ғарбнинг терроризмдан ҳимоят этишига жавоб бергани йўқ,-деб шундай ёзади.      

                                      *****

Сиёсати рўз газетасида шундай келтирилади, Европа мамлакатлари томонидан тақдим этилган янги лойиҳалар ва позициялар, жумладан 20 миллиард доллар маблағни Туркияга тўлаш ивазига ушбу мамлакатдан бошпанаҳ изловчи муҳожирларни чиқариш лойиҳасини тақдим этиш фақат ушбу шахслар учун инсоний шаротни оғирлаштирди.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай қўшимча қилинади ижтимоий ва сиёсий назоратчиларнинг аксариятлари Европа мамлакатларининг ушбу сайъ-ҳаракатларини бошпанаҳ изловчи муҳожирлар баробарида масъулиятсизлик деб билишади.

Сиёсати рўз газетаси шундай ёзади, бошпанаҳ изловчи муҳожирлар баробарида ва энг оғир шароитда  уларни кенг кўламда ҳайдаб чиқариш учун Европа ва Американинг инсонга зид бўлган хатти-ҳаракатлари Ғарб мамлакатларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоят этишдаги иддаолари асоссиз эканлигидан далолат беради.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида Африка ва Ғарбий Осиё мамлакатлари Ғарб мамлакатлари келтириб чиқарган бўҳронлар, жумладан ижара терроризми сабабли бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳронига гирифтор бўлишган,-деб таъкидланади.

Бошпанаҳ изловчи муҳожирлар баробарида Ғарбнинг садоқат юзасидан амал қилмасликлари уша вақти ошкор бўладиким, Бирлашган Миллат Ташкилоти ўзининг охирги изҳоротида, милодий 2014 йилдан бошлаб Европа чегара ҳудудларига етиб бориш ва Ўрта Ер денгизидан ўтишни мақсад қилган 10 мингдан ортиқ бошпанаҳ изловчи муҳожирлар ўз жонларини қулдан бой беришган.       

                                 

Media

Add comment


Security code
Refresh