Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 09 June 2016 12:31

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Сабоҳ Зангина Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбатида Теҳронда Сурия, Россия ва Эрон мудофаа вазирлари маслаҳатлашувларининг янги даври ўтказилиши ҳақида тўхталиб, Сурия уруш майдонларида вужудга келган янги ўзгаришлар янада жиддийроқ маслаҳатлашувлар ва сайъ-ҳаракатларнинг янги даврига эҳтиёж сезади,-деб айтди.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис ўз фикрининг давомида бу ўзгаришлар албатта ҳам интеллектуал масаласида ва ҳам ҳарбий жиҳатда ҳамжиҳатликларга эҳтиёж сезади,-деб таъкидлади.

Ўрта Шарқ масаласи бўйича ушбу мутахассис уч мамлакат, яъни Эрон, Россия ва Сурия мамлакатлар мудофаа вазирларининг Теҳрондаги йиғилишлари эҳтимолий тактикалар ва стратегиялар билан боғлиқ  бўлган масалалар юзасидан қарор қабул қилинади ва маслаҳатлашиб олинади,-деб эслатиб ўтди.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис шунингдек Австрия пойтахти Вена шаҳрида Сурия бўҳрони масаласи ҳақида ўтказилган музокарларнинг охирги даври натижасиз ўз якунига етди ва ушбу масала ушбу музокаралар мувафаққият қозониши ҳақида шак-шубҳаларни янада кучайтирмоқда,-деб қўшимча қилди.

Бу мутахассис ўз сўҳбатининг давомида, террористларни ҳимоят этувчи мамлакатлар қаторида Америка ҳам ҳалигача Сурияда фаолият олиб бораётган террористларга кўмак бермоқда,-деб таъкидлади.  

                                          *****

Сиёсати рўз газетасининг таҳлилий мақоласида шундай ёзилади, Саъудия Арабистонинг   раҳбарларининг жаҳон талаблари билан тезкари амал қилган сайъ-ҳаракатлари ва ҳамда барча мамлакатлар яманлик аёллар ва болаларни оммавий қирғин қилиш жинояти учун ушбу режимни муҳокима этилишига умид қилаётган бир ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош котиби Пан Ги Мун Яманда Арабистон раҳбарлиги остида қарор олган коалицияни болалар ҳуқуқларини поймол этувчи мамлакатларнинг қора рўйхатидан учирди.  

Мазкур таҳлилий мақолада Саъудия раҳбарларини жазо бериш жаҳон талабларига айланиб қолган,-деб ёзилади.

Сиёсати рўз газетаси ушбу таҳлилий мақолада шундай келтиради, Германиянинг хавфсизлик ва тинчлик бўйича тадқиқот олиб борувчи бешта йирик ташкилоти ҳам ўзининг янги маълумотларида,  Яман халқига қарши Арабистоннинг содир этган уруш жиноятларини баён этиш зимнида, ўз давлатидан  Риёз давлатини қурол-яроқ санкцияларига қарор беришни сўрашди.

Арабистон бундан олдин БМТ ташкилотидан ушбу коалицияни қора рўйхатдан учиришини сўраган эди.

                                       *****

Эрон қишлоқ хўжалиги, маъдан, саноат ва савдо-сотиқ палатаси раисининг ўринбосари Педром Султоний Ормон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури ижро этилишидан кейин Эрон учун жаҳон ҳамжамиятлиги билан муомала қилиш фурсатини яратдиким, экспорт қилинадиган моллар ва импорт қилинадиган маҳмсулотларга хилмахиллик бағишлади,-деб айтди.

Эрон қишлоқ хўжалиги, маъдан, саноат ва савдо-сотиқ палатаси раисининг ўринбосари ўз сўҳбатининг давомида бу масала Эроннинг тижорат қилиши учун янги фазони вужудга келтириши ва Эрон учун янги тижорат шерикларини ҳидоят этиши мумкин,-деб қўшимча қилди.  

Эрон қишлоқ хўжалиги, маъдан, саноат ва савдо-сотиқ палатаси раиси ўринбосарининг айтишича,  экспорт қилиш заминасида ҳам керакли бозорларга эътибор қаратиш махсус аҳамиятни касб этади ва Эрон ҳам ўзининг товарларини муносиб шарт-шароит, кам харажотлар ҳамда қиймат нархда бошқа мамлакатларга экспорт қилиши мумкин.

                                            

Media

Add comment


Security code
Refresh