Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 08 June 2016 12:47

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон газетаси "Россия чегара ҳудудларининг яқинида Нато ҳарбий блокининг тактик ҳарбий машғулотларни ташкил этиши" унвонида чоп этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Шарқий Европада Нато блоки ҳарбий ҳаракатларининг кенгайиши масаласи бўйича Ғарб ва Россия ўртасидаги кескинликларнинг давом этиши натижасида Варшавада Польша ва Нато ҳарбий блоки билан ҳарбий тактик машғулотлар бошланиши ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Франция ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Польша мудофаа вазири Антоний Масиревич Варшавада ушбу тактик машғулотларнинг бошланиши маросимида "Анаконда " унвони билан ўтказиладиган икки ҳафталик тактик ҳарбий машғулотлар ўзининг шарқий минтақаларини мудофаа этиш учун Нато коалициясининг қудратини назорат қилиш ва уни таҳлил этиш мақсади билан ўтказилмоқда,-деб айтди.

Америка армия штабининг бошлиғи Марк Майли ҳам шундай айтди, Американинг ушбу машғулотларда ҳузур топиши шуни кўрсатадиким, биз Польша халқи билан биргамиз  ва ушбу тактик ҳарбий машғулотлар бизнинг умумий тайёргарлигимизни мустаҳкамлайди.

Мазкур таҳлилий мақолага асосан  биринчи маротаба Польша жангарачиларининг кучлари Варшава стратегиясининг бир қисми унвонида "Гибрид уруши" билан қарши кўраш олиб бориш учун Анаконда ҳарбий маневрларида иштирок этмоқда.

Тарқатилган хабарларга кўра, бу ҳарбий тактик машғулотлар Нато ҳарбий блокига аъзо мамлакатлардан 24 мамлакат ва 31 мингдан ортиқ аскарлар ҳамда собиқ Совет Иттифоқи давридаги "Тинчлик учун ҳамкорлик " коалициясига аъзо бўлган Украина ушбу ҳарбий манерларда иштирок этишади. Ва ушбу ҳарбий маневрлар 2006 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача ҳар икки йилда бир маротба Польша бўйлаб ўтказилмоқда. 

                                                                                         *****

Қудс газетаси Тасним ахборот агентлигининг тарқатган хабарига таяниб, ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради Британия ядровий жосуслик хидмати шундай бир ҳолда Тредент ядровий аслаҳалар амборини янгилаш ва комилан бир янги ядровий калакчани ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқдаким, Британия парламенти ҳалигача ушбу масалага розийлик бергани йўқ.

Индипендит тадқиқот олиб бориш бир гуруҳининг эътиқодига кўра, Британиянинг ядровий калакчаларни ишлаб чиқарадиган ва у ерда сақланадиган Беркширдаги ядровий аслаҳалар бўйича ташкилот ҳозирги Тридент калакчасини янгилаш мақсадида МАРК 4А номли қудратга эга бўлган ва нишонга аниқ етиб борадиган ядровий калакчани ишлаб чиқаришни ўз ишчи дастурига қарор берган.

Бу таҳлилий мақолага кўра, ядровий янги калакчани лойиҳалаштиришга тегишли бўлган тадқиқотлар учун 124 миллион доллар пул ажратилган. Жорий йил давомида давлат парламентдаги намояндаларнинг нуқтаи назарлари ёрдами билан Тридент денгиз усти кемаларнинг ўрнига янги денгиз ости кемаларни алмаштириш учун режа тузган. Давлат ушбу денгиз ости кемалар учун 31 миллиард доллар харажот этилади. Аммо харажотларни камайтириш учун 10 миллиард долларлик лойиҳани тақдим этган,-деб эълон қилди.

                                                                                        *****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Европа Иттифоқининг хорижий сиёсатлари бўйича масъули Федерико Магриний душанба куни Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури ижро этилишидан Эроннинг шикоят қилишини баён этиш зимнида, Эрон билан халқаро банкларнинг ҳамкорлик қилишларини сўради,-деб келтиради.

Рисолат газетаси шундай ёзади, Магриний ўз фикрининг давомида махфий тарзда Эронга нома йўллаганини инкор этишига қўшимча Эрон ва 5+1 гуруҳи ўртасида ядровий келишув ижро этилишидан кейин Европанинг  ширкатлари Эрон бозорларига қайтиб келиш учун тайёр эканликларини эълон қилган эдилар. Аммо европалик банклар ушбу ширкатларнинг шартномаларига тегишли бўлган банк опрецияларини ижро этишни хоҳламасликлари ушбу ширкатларнинг Эронда сармоя киритишларига тўсиқлик ижод этмоқда,-деб таъкидлайди.

Ўтган йиллар давомида Эронга қарши жорий этилган иқтисодий санкцияларни поймол этганлари учун Америка халқаро банкларга оғир жарималарни юклатиши натижасида ушбу банклар Эронга тегишли бўлган банк опрецияларини ижро этишдан қурқишлари сабабига айланган. Бу амал ўз навбатида Эрон билан тижорат қилишни хойлайдиган европалик ширкатлар учун молиявий чекловларга юзмаюз бўлишларининг сабабига айланади.   

                                    

Media

Add comment


Security code
Refresh