Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 07 June 2016 13:14

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жоми Жам газетаси "БМТ ташкилотининг бош котиби Пан Ги Мун саъудияликлар баробарида орқага чекинди" унвонида нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида Арабистоннинг БМТ ташкилотидаги намояндаси айбни бошқаларга юклатиш ва Яманга Ол-Саъуд режимининг қилган ҳужумлари ҳақида ушбу ташкилот томонидан эълон қилинган охирги изҳоротини асоссиз деб эълон қилиши натижасида БМТ ташкилотининг бош котиби араб коалициясининг номини  Яманда болалар ҳуқуқларини поймол этувчилар руйхатидан вақтинчалик учирди,-деб келтирилади.

БМТ ташкилотининг бош котиби Пан Ги Мун араб коалициясининг номини Яманда болалар ҳуқуқларини поймол этувчилар рўйхатидан вақтинчалик учириши шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, фақат бир неча соат олдин Арабистоннинг БМТ-даги намояндаси Яман вазъияти ва Араб коалициясининг ушбу мамлакатда болалар ҳуқуқларини поймол этиши ҳақида БМТ-нинг охирги изҳоротни танқид остига олган эди,-деб келтиради Жоми Жам газетаси.

Абдуллоҳ Ал-Муаллимий бу изҳоротни эълон қилиш Яман тинчлик музокарларининг мақсадларига жиддий таъсир етказиши мумкин. Чунки биз ҳозирги кунда Кувейтда Яманнинг тинчлик музокараларини ўтказиш пайидамиз ва Яманда душманликларни ўз якунига етказиш учун қатъийлик билан сайъ-ҳаракат олиб бормоқдамиз,-деб айтди.

Жоми жам газетаси бундан олдин Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар ҳам Яман ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг изҳоротини тузатиш учун БМТ-нинг бош котиби  иштирокида зудлик билан йиғилиш ўтказишни сўраган эдилар,-деб ёзади.

Мазкур газета ўзининг таҳлилий мақоласида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти охирги кунларда нашр этган ўз изҳоротида Арабистоннинг раҳбарлиги билан Яманга тажовуз қилган коалицияни фуқаролар ва умумий яшаш жойларига ҳужум қилиш ва яманлик болаларнинг 60 фоизини қатл этиш масъули деб эълон қилган эди,-деб келтиради.  

                                        *****

Хуросон газетаси "ИШИД террористик гуруҳига қарши урушдаги икки хил фронт " номи остида нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, ўтган кунлар ва ҳафталар давомида Ал-Анбор ва Риққа вилоятларида ИШИД террористик гуруҳининг позицияларига қарши амалга оширган амалиётларда Сурия ва Ироқ армиясининг мувафаққият қозонишлари шоҳидига айландик. Террористларни тайёрлаш учун энг муҳим марказлардан муҳофазат этишда ИШИД  террористик гуруҳи кучларининг заиф эканлиги бутунлай мушоҳида этилмоқда. Аммо бу вазъият қаергача давом этади,-деган савол вужудга келади. Шуниси аниқким, Сурия ва Ироқдаги тўқнашувлар ва тортишувларнинг шакли бирбиридан фарқ қилади. Урушнинг Ироқдаги моҳияти асосан икки томонламадирким бир томондан ИШИД террорчи гуруҳи ва Ироқ давлати ўртасида ва бошқа томондан коалиция ва халқ кучлари ўртасида уруш олиб борилмоқда деб таърифланади.

Бунга асосан агар Ироқ армияси ва бошқа халқ гуруҳлари ўз ваҳдатларини муҳофазат эта олсалар, Ироқ охирги ойлар давомида ИШИД террористик гуруҳи унсурларидан тозаланади.

Аммо Сурияда эса шароит фарқ қилади ва урушнинг моҳияти ҳам бир неча томонламадир. Ҳақиқатан ҳам Риққа вилоятида Сурия армиясининг эҳтимолий мувафаққиятларига қарамасдан ҳалигача муҳим минтақалар  террористик бошқа гуруҳлар ихтиёрида қарор олган ва Исроил, Қатар ва Туркия каби мамлакатлар томонидан ҳимоят этилади. Бинобарин армиянинг қулга киритилган мувафаққиятларига қарамасдан Сурия истиқболи қандайдир мубҳамлигича қолмоқда.   

                                 

Media

Add comment


Security code
Refresh