Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 06 June 2016 14:00

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Сиёсати рўз газетасида нашр этилган таҳлилий мақолада шундай келтирилади Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам охири саъудияликларнинг жиноятларига аҳамият қаратмай олмади ва БМТ ташкилотининг бош котиби Пан Ги Мун саъудиялик коалициянинг Яманда қилган ҳужумларида болаларнинг ҳалок бўлишларига ишора этиб, ушбу ҳарбий коалицияни ўзининг қора рўйхатига қарор берди.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, Яман халқи 15 ой давомида ўзларининг ҳамжиҳатликлари ва бирдамликлари билан Саъудия Арабистони ва Америка коалициясининг ҳужумлари баробарида қарор олишган. Ҳолбуки ушбу ҳужумлар барбарида халқаро ташкилотлар сукут сақлашмоқда,-деб келтиради.

Сиёсати рўз газетаси ушбу мақоланинг давомида, Ол-Саъуднинг минтақа, айниқса Яманда олиб бораётган фаолиятлари  халқ муқовиматининг кучайиши билан мағлубиятга учраган,-деб ёзади.  

                                        *****

Бўҳронлар бўйича халқаро гуруҳининг Шимолий Африка ва Ўрта Шарқ минтақисининг раиси Жост Хелтирман Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, ИШИД террористик гуруҳи фақат Сурия ва минтақанинг муаммоси эмас ва Европа хавфсизлигини ҳам ўз таъсири остига қарор берган,-деб айтди.

Бўҳронлар бўйича халқаро гуруҳининг Шимолий Африка ва Ўрта Шарқ минтақисининг раиси ўз сўҳбатининг давомида, вужудга келган янги шароит шуни кўрсатадиким, Ғарб ҳатто бир қисқа муддат давомида Сурия президенти Башор Асадни қудратдан четлаштириш учун амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларини тўхтатиши лозим,-деб қўшимча қилди.

Бўҳронлар бўйича халқаро гуруҳининг Шимолий Африка ва Ўрта Шарқ минтақисининг раиси шунингдек Арабистоннинг минтақадаги сиёсатлари ҳақида энди ғарбликлар ҳам Саъудия Арабистонига қарши кенг кўламдаги танқидларни баён этишмоқда,-деб эслатиб ўтди.

  Жост Хелтирман ушбу сўҳбатнинг давомида, Саъудия Арабистони Ғарб мамлакатлари билан иттифоқчи мамлакат  саналади ва бунга қўшимча Европа мамлакатлари ҳам бўҳронга учраган ўз иқтисодларини ривожлантириш учун қурол-яроқ сотишга эҳтиёж сезадилар,-деб таъкидлади.

Бўҳронлар бўйича халқаро гуруҳининг Шимолий Африка ва Ўрта Шарқ минтақисининг раиси бу амалл эски бир муомала саналади ва албатта  аслаҳалар ноҳарбий аҳолини ўлдириш учун фойдаланилади,-деб эслатиб ўтди.     

                                        ****

Иттилоот газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Сурия шарқида жойлашган Дейрулзўрда Сурия халқининг кучлари ва армиясининг сўнги мувафаққиятлари ҳам ИШИД террористик гуруҳини қуршовга олиш ҳалқасини мукаммаллаштирувчи куч бўлади.

Иттилоот газетасининг ушбу таҳлилий мақоласида Риққа шаҳри ИШИД гуруҳи террористлари томонидан Сурияда ушбу  гуруҳнинг  маркази унвонида маълум бўлиши сабабли ИШИД террористик гуруҳи  учун сиёсий ва рамзий қадриятга эга бўлган шаҳар ҳисобланади,-деб қўшимча қилинади.

Иттилоот газетаси шундай ёзади, энди террористлар Ўрта Шарқда бир неча йил давомида ўзининг энг оғир вазъиятида қарор олишган ҳамда Ироқ ва Сурияда ўзларини қуршовга олинган деб билишади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида  бу ғалабалар шундай бир ҳолда  вужудга келмоқдаким, Сурия давлати ўз қудратининг асосий қисмини оташкесимни муҳофазат этиш ва айниқса Ҳалаб шаҳрида қуршовга олинган халққа кўмак беришга қаратган ва тўқнашувлар қайта бошланишига тўсиқлик яратишга сайъ-ҳаракат қилмоқда,-деб қўшимча қилади.                         

                                     

Media

Add comment


Security code
Refresh