Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 05 June 2016 12:16

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Сиёмак Кокоий Эътимод газетасида нашр этган таҳлилий ўз мақоласида бошпанаҳ изловчи муҳожирлар масаласи бўйича Европа Иттифоқи ва  Туркиянинг муаммолари  янада жиддийроқ ранг-тус олган ,-деб ёзади.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис ўз фикрининг давомида Европа Иттифоқи ва Туркия бошпанаҳ изловчи муҳожирлар масаласи юзасидан бир келишувга келган бўлсада, аммо ушбу масала бўйича уларнинг ўрталарида ҳалигача ихтилофлар мавжуддир,-деб қўшимча қилади.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Сиёмак Кокоий Европа Иттифоқи ва Туркиянинг асосий қийинчиликлари бу шундан иборатким, Европа мамлакатлари, унинг бошида Германия Туркияга Шенген минтақасининг  имтиёзларидан баҳраманд бўлиш имконини беришни хоҳламайдилар,-деб  таъкидлайди.

 Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассиснинг айтишича, агарчи Европа Иттифоқининг Анкара билан сиёсий қарамақаршиликлари давом этсада, аммо бир томондан Туркия улар учун бир стратегик шерик унвонида қолишини хоҳлайдилар.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис мисол тариқасида келтириш мумкинким, Германия Туркиянинг иқтисодий энг муҳим шерикларидан бири ҳисобланади ва ушбу икки мамлакат иқтисодий масалаларда мустаҳкам алоқаларга эга бўлсаларда, аммо сиёсий ва стратегик масалаларда эса уларнинг алоқаларида кескинликлар мавжуддир,-деб таъкидлайди.  

                                        *****

Минтақа масалалари бўйича мутахассис Пирмуҳаммад Муллозиҳий Шарқ газетаси билан қилган ўз сўҳбатида Ўрта Шарқ ва Афғонистондаги уруш мамлакатларнинг навбатдаги урушларига айланганким, ушбу мамлакатлар ўз манфаатлари ва мақсадларини амалда татбиқ этиш учун ифротий гуруҳлардан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлган минтақавий ҳомийлар даражасида ўзларини тасаввур этишади,-деб айтди.

Минтақа масалалари бўйича ушбу мутахассис ўз сўҳбатининг давомида Америка учун ифротий гуруҳларни мудирият этиш муҳим масала саналади ва ушбу мамлакат ҳеч қачон террористларни нобуд қилиш фикрида эмас,-деб қўшимча қилди.

Пирмуҳаммад Муллозиҳийнинг айтишича, шундай мамлакатлар борким, террористик гуруҳларнинг мавжудлигини ўз манфаатларида деб билишади ва Америка ҳам Ўрта Шарқ масалаларига дахолат эта олиши мақсадида Оқ Уйнинг дахолат этишига замина яратиш учун муҳим ушбу минтақада терроризм фаол бўлишига эҳтиёж сезади.

Минтақа масалалари бўйича ушбу мутахассис шунингдек Оқ Уйда ифротий ҳаракатларни бостириш учун бирон бир режа тузилишига умидвор бўлиш мумкин эмас,-деб айтди.     

                                        ****

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода Ормон газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида Мисрнинг ҳарбий олий суд идораси қудратдан ағдарилган республика президенти Муҳаммад Мурсийнинг ўлим жазосига маҳкум этилган ҳукмини бир йил олдин содир этган эди ва Миср жамияти ўртасида унинг мавқега эга бўлиши сабабли уни ўлим жасосига маҳкум этиш Миср давлати учун катта ижтимоий ва сиёсий оқибатларни олиб келади,-деб айтди.

Ўрта Шарқнинг сиёсий масалалари бўйича ушбу мутахассис ўз сўҳбатининг давомида Ихвонул-Муслимин Миср ва ислом дунёси миқёсида махсус ўринни эгаллайди,-деб таъкидлади.

Ҳонийзоданинг айтишича, Мисрнинг ҳарбий давлати бир неча муддатдан бери ўзлик бўҳронларига гирифтор бўлган ва ушбу давлат Мисрнинг жамеаси ва ҳатто мутафаккирларнинг  ўртасида кўп мухолифларга эгадир.

Ҳонийзода бу сўҳбатнинг давомида  агар Миср республикасининг президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисий Муҳаммад Мурсийнинг ўлим жазосини ижро этса, албатта ички ва хорижий мухолифатлар билан юзмаюз бўлади,-деб қўшимча қилди.                      

                                 

Media

Add comment


Security code
Refresh