Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 01 June 2016 13:45

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг собиқ дипломати Сайид Ҳусейн Мусавиён Вақоеи Иттифоқия газетаси билан қилган ўз сўҳбатида Эроннинг ядровий дастури бўйича келишув ва Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракат дастурини мағлубиятга учратиш учун амалга оширилган сайъ-ҳаракатлар ҳақида тўхталиб, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, парламент, давлат ва Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг қуллаган ажойиб тактика ва хушмуомалаликлари билан Баржом муштарак комплекс дастури тасдиқланди ва ядровий музокараларни мағлубиятга юзмаюз этиш учун халқаро сионизм ва айрим араб мамлакатларнинг амалга оширилган лойиҳалари мағлубиятга юзмаюз бўлди ва Эроннинг манфаатларини таъминлади,-деб айтди.

Мусаввиён ўз сўҳбатининг давомида, сионистик қанот Америка ичкарисида, Исроил ва Саъудия Арабистонида конгресс , партиялар, оммавий ахборот воситалари, Американинг идеологик марказлари ва университетларининг ичида Эронга қарши сценариялари мувафаққиятга эришиши учун миллиард долларларни  сарфлаган эдилар,- деб қўшимча қилди.

Эроннинг ядровий музокарачилар командасининг собиқ аъзоси Эроннинг минтақадаги хорижий сиёсатлари ҳақида тўхталиб, минтақанинг ўзгаришлари жараёнида Арабистон Эронга қарши позиция олди ва сауъдияликлар Эрон билан муомала қилиш учун ҳеч қандай мойиллик қилишга эга эмаслар,-деб таъкидлади.

Мусаввиён Арабистонинг ҳозирги сиёсати Эрон бадбинлик ва шиа бадбинлик ҳамда шиа мусулмонларига қарши Араб Иттифоқини ижод этишдан иборатдир. Чунки Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурининг тасдиқланиши Арабистоннинг асосий муаммоси саналади,-деб эслатиб ўтди.

Эронлик ушбу дипломат ўз сўҳбатининг якунида шундай айтди, Арабистон Эронга қарши иқтисодий санкциялар жорий этиш ва уруш сценарияларини амалга ошириш тарафдоридир. Чунки эронликлар ядровий бўҳронда уларни мағлубиятга юзмаюз этдилар деб ҳисс этишади.   

                                       *****

Сиёсати рўз газетасининг таҳлилий мақоласида шундай келтирилади, консерваторлар ҳоким партия ўртасида Англиядаги партияларнинг ички ихтилофлари шиддат билан куч олганким, ушбу партиянинг айрим намояндалари очиқ-ойдин бош вазир Девид Камероннинг истеъфога чиқишини сўрашмоқда.  

Бу таҳлилий мақоланинг давомида консерваторлар партиясининг  ички ихтилофлари кучайишининг олдини олиш учун Девид Камероннинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ҳозиргача бирон бир натижа бергани йўқ,-деб ёзилади.

Сиёсати рўз газетаси шундай ёзади, Сиёсий назоратчиларнинг аксарияти шундай ақидага эгаларким, Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича Девид Камероннинг қилган ҳаракати Ливияга ҳарбий қушун тортиш, иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ўзининг қобилиятсизлигини яшариш ва қудратни муҳофазат этиш йўлида хавфсизлик фазосини ижод этиш учун терроризм масаласини кенг ва ҳаддан ташқари жилвалантириш ва албатта бошқа хатти ҳаракатлар баробарида консерваторлар партиясининг юқори мавқесини муҳофазат этишдан иборатдир.

Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича ижтимоий сўров милодий 2016 йил 23 июнь ойида ўтказилади.        

            

Media

Add comment


Security code
Refresh