Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 31 May 2016 12:24

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Форс кўрфази идорасининг раиси Муҳаммад Имроний Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Арабистон ушбу мамлакатда Ҳарамайни Шарифайн маросимларини ўтказиш учун барча ҳожийлар баробарида масъулият ва мажбуриятларни ўз зиммасига олган ва Ҳаж маросимларини ўтказиш учун ҳожийларни қабул қилиш эса Сауъия Арабистони ҳокимларининг вазифалари ва мажбуриятлари саналади,-деб айтди.

 Имроний ўз сўҳбатининг давомида Ол-Саъуд режимининг ҳозирги сиёсатлари давом этиши ҳеч кимнинг нуқтаи назаридан қабул қилиб бўлмайдиган сиёсатдир ва исломий мамлакатлар ҳам бу масалани қабул қилишмайди. Арабистоннинг баҳона келтиришлари бир неча йил олдин Ҳажж фарзларини ўтказишда турли хил йўллар ҳамда турли муаммолар билан жараён олган эди. Ва ниҳоят бу йилги Ҳажж мавсими арафасида Эрон билан барча томонлама алоқаларни узиши ва ваҳий сарзаминига эронлик ҳожийларнинг киришларига монеа яратиш сабабига айланди,-деб таъкидлади.    

                                       *****

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода Эрон газетасининг бугунги сонида шундай ёзди, Фаластин автоном ташкилоти раиси Маҳмуд Аббоснинг Исроил режими билан келишув музокараларининг жараёнини бошқатдан бошлаш учун амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари сионистик режимнинг бош вазири Бинямин Натаниёҳунинг кабинетида вужудга келган ўзгаришлар сабабли мағлубиятга юзмаюз бўлади.

Ўрта шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис мазкур таҳлилий мақоланинг давомида сионистик режимнинг ифротий чеҳраларидан бири деб талқин этиладиган Овигадор Либерманга уруш вазирлигини бошқариш  каби муҳим вазифани топшириш Фаластин мустақил давлатини ташкил этиш масаласини  мувҳумлик билан юзмаюз этган,-деб қўшимча қилади.

Бу мутахассиснинг ёзишича, Ғазза секторини қуршаб олишга Араб дунёсининг эътиборсизлиги ва Араб мамлакатлари, жумладан Форс кўрфази ҳавзасида жойлашган мамлакатларнинг аксариятлари Исроил режими билан яширин алоқа ўрнатишлари сионистик режим раҳбарларининг истак-хоҳишлари йўлидадир. Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис шунингдек бош вазир Бинямин Натаниёҳу ва сионистик режимнинг уруш вазири Авигадор Либерман каби ифротий чеҳралар Фаластин билан музокара жараёнларини давом этишга эътиқод қилишмайди,-деб келтиради.   

                                       *****

Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида келишувларнинг бошланишидан бўён Европа ва Шенген минтақасидаги чегара ҳудудларида бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг ҳузур топишлари камайган. Бу ҳол, ягона Европа Туркия баробарида олган ўз мажбуриятларига қараб амал қилишга ҳозир эмаслигидан далолат беради,- деб  келтиради.

Рисолат газетаси шундай ёзади, шунинг учун Туркиянинг ичкарисида бўлган мухолиф гуруҳлар ва партияларнинг аксарияти республика президенти Ражаб Тайиб Эрдуғонни ягона Европа билан тенгсиз муомалаларни амалга оширишга айблашмоқда.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида Туркия парламенти намояндаларининг дахлсизликларини бекор қилишни тасдиқлаш жараёнида Европа Иттифоқининг расмийлари Анкарага қарши қатъийлик билан  позиция олишди,-деб қўшимча қилинади.

Бу газета шундай келтиради, мавжуд ихтилофли масалалар туфайли Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги музокаралар ҳам аста-секинлик билан ривожланмоқда ва ҳалигача сиёсий, иқтисодий ва инсон ҳуқуқлари мавзўларнинг аксариятида Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги ихтилофлар ўзининг куч-қувватини йўқотгани йўқ.    

                                   

Media

Add comment


Security code
Refresh