Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 30 May 2016 13:48

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг Польшадаги собиқ элчиси Самад Али Лаккизода Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида Европанинг бошқа кўп мамлакатлари, ҳатто Ғарбий Европа мамлакатлари  билан қиёслаганда Эрон ва Европанинг шарқи, жумладан Польша ўртасида савдо-сотиқ ва сиёсий алоқалар ва муносибатлар 500 йиллик таърихга эгадир,-деб айтди.

Эроннинг Польшадаги собиқ элчиси ўз сўҳбатининг давомида, бунга қўшимча ушбу алоқалар фақат тижорат ва сиёсий алоқаларни ўзига қамраб олмайди, балки мустаҳкам кенг маданий муносабатларга ҳам эгадир,-деб қўшимча қилди.

Эроннинг Порльшадаги собиқ элчиси шунингдек Польша Ўрта Шарқ бўҳронларида Эроннинг барқарорлиги ва хавфсизлигининг қадрини яхши дарк этади ва Эроннинг минтақавий ўрни ва мавқеини эса комилан расмий равишда тан олади,-деб таъкидлади.

Эроннинг Польшадаги собиқ элчиси ўз сўҳбатининг давомида, бу мамлакат иқтисодий ва савдо-сотиқ муносибатлар ва алоқалар қаторида Эрон билан сиёсий ва ҳатто хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар ва машваратларни  ўз назаридан четга қолдиргани йўқ ва ушбу масала фақат Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури ижро этилишидан кейинги замонга боғлиқ бўлиб қолгани йўқ, -деб эслатиб ўтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф кеча якшанба куни икки мамлакат ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларга тегишли муштарак ҳужжатларни  Польша ташқи ишлар вазири Витольд Вошшиковский билан имзолади.    

                                       *****

Сурия Курдистонининг федерализм қонунчилик мажлисининг аъзоси Абдуссалом Аҳмад Шарқ газетасининг душанба кунги сони билан қилган ўз сўҳбатида Сурия халқи ушбу мамлакатга осойишталикни қайтариш учун ўзларининг барча ҳамжиҳатликлари ва бирлашишларини ишга солишлари лозим ,-деб айтди.

Сурия Курдистонининг федерализм қонунчилик мажлисининг аъзоси ўз сўҳбатининг давомида қавмий гуруҳлар, жумладан курдларнинг Суриядаги сайъ-ҳаракатлари ҳам ушбу йўналишга қаратилган эди,-деб қўшимча қилди.

Сурия Курдистонининг федерализм қонунчилик мажлиси аъзосининг айтишича, Сурия шимолида қарор олган гуруҳлар  ҳам террористлар билан қарши кўрашиш учун бирлашишган.

Сурия Курдистонининг федерализм қонунчилик парламентининг аъзоси ўз сўҳбатининг давомида  шунингдек Сурия бўҳронини ҳал этиш барча зовияларда жамиятни идора қилишда фақат мазҳаблар ва қавмларнинг иштирок этишлари билан ҳал этилиши мумкин,- деб эслатиб ўтди.    

                                                                                       *****

Хуросон газетаси Нью-Йорк Таймс газетасининг аксуламалига ишора этиши билан бирга "Америка Фалужа шаҳрини озод этишда Эроннинг муҳим рол уйнашидан хавотирга тушган" деб таъкидлаш зимнида шундай ёзади, Американинг терроризм билан қарши кўраш олиб бориши комилан намойишлидир. Агар Осиёнинг ғарбида бошқа мамлакат терроризмга зарба етказа олса, айниқса бу мамлакат Эрон бўлса бу масала Оқ Уйнинг хавотирланиши сабабига айланади.  Бошқа томондан Фалужани озод этиш амалиётида генерал Сулаймонийнинг ҳузур топиши саъудияликларнинг жиддий аксуламалларига сабаб бўлди.

Ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилган аксуламалларнинг ҳаммаси Эроннинг Ироқда ҳузур топиши ушбу мамлакатда сунний ва шиа мусулмонларнинг  ўртасида уруш келтириб чиқаради деган масала атрофида айланади.  Агарчи ҳозирги кунда ИШИД террорчи гуруҳи билан қарши кўрашишда Ироқ халқ кучларининг айрим қисми аҳли суннатдан бўлган биродарлар бўлишлари ва сауъдияликларнинг иддаолари ёлғон эканлигидан далолат берсада, аммо саъудияликларнинг нотиқлик санъатининг мизони шуни кўрсатадиким, ИШИД террорчи гуруҳининг ҳаётига барҳам беришда Фалужани озод этишни амалда татбиқ этиш муҳим рол уйнаши боис ИШИД террористик гуруҳининг ҳомийларини муноқишалар ва ихтилофлар майдонига киришга мажбур этмоқда. Бу ихтилофлар ўтган кунлар давомида ҳам Арабистон ҳомийлари бўлмиш оролдаги мамлакатларнинг  расмийлари майдонга келиб, эски воситалари билан Эроннинг сайъ-ҳаракатларини мазҳабчилик ҳаракат этиб кўрсатиш билан бу масалага шиддат беришмоқда.

                            

Media

Add comment


Security code
Refresh