Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 29 May 2016 13:25

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Қудс газетаси шундай ёзади Ироқда ИШИД террористик гуруҳининг жиддий ва таъсирчан душмани бўлган халқ кучларига қарши ҳужум қилиш ва ушбу кучларни ҳошияга қарор бериш учун Ғарб-араб ва ибрий оммавий ахборот воситаларининг кенг ва жиддий режаларга эга бўлиши назарга ташланади.

Улар ўзларининг оммавий ахборот воситаларида яқинда тарқатган барча хабарларида Ҳашадуш-шаъби  учун "Халқ кўнгиллилари " ўрнига барча раззиллик билан "Эрон ҳимоятида бўлган милициялар" унвонидан фойдаланишади ва бошқа томондан Ироқнинг ички ва минтақавий оммавий ахборот воситаларида Теҳронга қарши  мухотабларнинг националистик ҳисс-туйғуларини атайлаб гижгижлантиришлари билан ИШИД террорчи гуруҳни бостириш учун фаол рол уйнаётган халқ басиж кучларини пассив ҳолатда қарор беришга сайъ-ҳаракат қилишади ва Ироқ халқининг ўртасида уларнинг кенг меҳр-муҳаббатга эга бўлганларига зарба етказмоқчи бўлишмоқда.

Ироқ халқ кўнгиллиларининг раҳбарлари ва тақлид қилишнинг буюк пешволари ушбу фитна-найранглар ва разилликларга қарши кўрашишда огоҳ ва уларнинг домига тушиб қолмасликдан жуда эҳтиёт бўлишлари лозим.        

                                       *****

Хуросон газетаси шундай ёзади. Франция собиқаси бўлмаган бир ижтимоий ва иқтисодий бўҳрон арафасида қарор олган.

Давлат томонидан назарга олинган иш қонунларига ислоҳот киритиш лойиҳаси билан мухолифат қилишда кенг очлик эълон қилишлар жамиятнинг турли қатламларини ўзига қамраб олган.

Франция ишчиларини Европа ва Америкада энг устувор ишчилар деб билиш мумкин. Бир томондан ҳозирги давлат социалистик давлат ҳисобланади ва ишчиларнинг эътирозлари сулчи истак-хоҳишларга эга бўлиши сабабли Никола Саркозига хилоф тарзда Франсуа Олланд қупол воситалар билан ушбу эътирозларни бостира олмайди. Бошқа муҳим нуқта шундан иборатким, Франция давлати иш қонунига ислоҳот киритишни парламентнинг ижозатисиз амалга оширди ва Олланднинг таъбири билан атйганда парламентни айланиб ўтди.

Шунинг учун Франциянинг ишчилари давлат томонидан амалга оширилган сайъ-ҳаракатларни демократияга хилоф деб билишларига қўшимча ўз ҳақ-ҳуқуқларидан муҳофазат этиш учун ҳокимиятнинг механизмларига нисбатан ишончсизликка эга бўлишди ва қандайдир ўз эътирозларига қонунийлик бағишладилар. Хулоса қилиб ифодалаганда, бугунги кунларда Франциянинг вазъияти яхши эмас. Шунинг учун Франция бош вазири Мануэль Вальс  кенг эътирозларга аксуламал кўрсатиб шундай фикр баён этади: "Бу мамлакат ислоҳотлар киритишда қобилиятсизлик зоҳир этиши боис ҳалокат билан юзмаюз бўлмоқда"   

                                   *****

Шарқ газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Британия консеваторлари томонидан Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича ижтимоий сўров ўтказиш бир куни фақат ўзини оддий бир ҳимоят этиш бўлсада, аммо бугунги кунга келиб амалга ошириши яқин бўлган бир таҳдидга айланганким, Британиясиз Европа келажаги ҳақидаги чора-тадбир кўришни Яшил қитъа раҳбарларининг муҳим вазифаларига қарор берган.

Европа раҳбарлари эндиликда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларни янада жиддийроқ ва кенгроқ бирлаштириш билан Британиянинг эҳтимолий бушлигини  қоплашга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Россия билан ушбу Иттифоқнинг шарқий минтақаларида жорий бўлаётган низоълар, Туркия каби қушни мамлакатлардаги суботсизлик ва шунингдек террористик таҳдидлар ушбу иттифоқнинг марказларига бориб етгани ушбу бирлашишни шак-шубҳасиз ҳарбий ва хавфсизлик муаммоларига юзмаюз этади.

Бу иддаоларнинг далили шундан иборатким, Европанинг ягона армиясини ташкил этиш лойиҳаси ҳақидаги охирги маълумотлар ҳисобланадиким, бундай қарор қабул қилиш Буюк Британиянинг чиқиш кампаниясини олдини олиш учун июнь ойида ижтимоий сўровни ўтказишдан кейинги вақтга қолдирилмоқда.    

                             

Media

Add comment


Security code
Refresh