Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 26 May 2016 13:01

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг Опек ташкилотидаги собиқ намояндаси Сайид Муҳаммад Али Хатибий Шарқ газетаси билан қилган ўз сўҳбатида ўтган  30-40 йил давомида нефт бозорини идора қилиш доим Опек ташкилотининг ихтиёрида эди ва мазкур ташкилотига аъзо мамлакатлар энергетика бозорини ушбу ташкилот томонидан идора қилиниши истагини билдиришади,-деб айтди.

Хатибий ушбу сўҳбат чоғида шунингдек Арабистон ва унинг Опекдаги иттифоқчиларининг сиёсатини нотуғри деб билиб, ушбу мамлакатларнинг сайъ-ҳаракатлари нафақат уларнинг сиёсий мақсадларини таъминлай олмади, балки иқтисодий нуқтаи назаридан ҳам уларнинг зарарларига якунланди,-деб қўшимча қилди.

Эроннинг Опек ташкилотидаги собиқ намояндаси  бундай ҳол билан Опек ташкилотининг айрим аъзолари, жумладан Эрон ва Ироқ нефт ҳавзасида янги сармояларни киритиш ва ишлаб чиқариш қудратини ошириш билан шуғулланишмоқда,-деб эслатиб ўтди.      

                                                                                *****

Жавон газетасининг таҳлилий мақоласида Ироқ ва Сурияда  охирги бир йил давомида америкаликларнинг амалга оширилган амалиётлари ва сиёсий тактикаларидан бири бу турли муаммолар билан ушбу икки мамлакатда террористларнинг нобуд бўлишлари ва ҳалокатга юзмаюз бўлишларининг олдини олишдан иборат эди.

Жавон газетасининг ушбу таҳлилий мақоласида, энди бу ҳийла-найранг ўзининг натижа беришини қулдан бой берган ва америкаликлар оташкесимни хаспўшлаш билан Иордания ва Туркия чегара ҳудудларида мавжуд бўлган террористларни мустаҳкамлаш пайидадирлар,-деб келтирилади.

Жавон газетаси шундай ёзади, Американинг минтақада олиб бораётган стратегияси фақат Ироқ ва Сурияда терроризм бўҳронини ўзайтириш учун амалга оширилмоқда.

                                                                                   *****

Шарқ газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Арабистоннинг хорижий сиёсатлари Малик Салмоннинг қудрат бошига келганидан бўён стратегик ўзгаришларга юзмаюз бўлган. Бу ўзгаришларни бир жумлада шундай тавсиф бериш мумкин, Риёз халқаро, минтақавий ва маҳаллий иттифоқчиларига нисбатан маънавий нуфуз топиш бўйича муносибат қилиш стратегиясидан зудлик билан қудратни ишлатишга асосланган ихтилофли стратегиясига ўтган. Ҳақиқат шундан иборатким, Арабистоннинг мавқеи жиддий зарба кўрган, чунки яқин ва узоқда бўлган исломий мамлакатларнинг аксарияти  дунё бўлаб, бу ҳам бўлса ислом номи билан ўзининг йўлдошларига нисбатан нафратдан тўла аждодни тарбиялашдан қурқувга келиб, Саъудия Арабистонининг рағбатлантирувчи идеялари билан видолашиш андешасига тушиб қолишган. Ваҳобизм ва такфирий гуруҳларининг бугунги исломий андешалари қадриятларга зид бўлган феноменга айланиб қолган. Ислом дунёси тизимида  Саъудия Арабистони маънавий нуфузининг бундай тарзда камайиши сиёсий нуфуз топишига ҳам таъсир етказган. Саъудия Арабистонининг янги стратегияси ҳали бошланиш ҳолатида қарор олган. Аммо бу бошланиш Риёзнинг иттифоқчи тизимлари ва мамлакатларининг кетмакет чиқишлари ва икки намуна бўлган Яман ва Сурияда ушбу мамлакатнинг нуфуз доирасидан қонли хориж бўлишлари билан туғри келди.    

                                

Media

Add comment


Security code
Refresh