Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 25 May 2016 12:42

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади, Ол-Саъуд ва унинг иттифоқчилари Яманда нафақат бирон бир мақсадларига эришганлари йўқ, балки ҳатто ушбу уруш жиноятлари тезкари натижалар бериши сабабига айланиб, Арабистон мавқеини дунё оммавий афкори наздида, айниқса минтақада заифлантириб қуйган.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида Ол-Саъуднинг Америка ва Европадаги ҳомийлари ҳам Яманда Арабистоннинг фожиали тарзда инқирозга юзмаюз бўлишдан қайтиши ва қарор қабул қилиш учун охирги фурсатлар бўлса керак деб ошкора тарзда огоҳлантиришмоқда,-деб таъкидланади.   

Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради, Америка ва Ғарб ҳалигача Ол-Саъуд режимининг Яман, Баҳрайн, Ироқ, Сурия ва  Ливанда уруш келтириб чиқариши ва мантиқсиз сиёсатларининг оқибатлари ҳақида оголантиришмоқда.

Бу таҳлилий мақолада Кувейтда ўтказилган Яман тинчлик музокаралари ҳам Арабистоннинг бўзғинчилик қилиши сабабли натижасиз қолган,-деб қўшимча қилади.     

                                       *****

Жоми Жам газетасининг таҳлилий мақоласида Ироқ кучларининг кенг кўламда ҳузур топишлари ва шунингдек давлат, армия, партиялар ва сиёсий қанотлар ўртасида бир консенсус вужудга келганлиги сабабли Ал-Анбор вилоятида жойлашган "Фалужа" шаҳрини озод этиш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ шароит вужудга келган,-деб келтирилади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, ИШИД террористик гуруҳи ва унинг коалициясида бўлган баъсийлар ҳам Фалужа ишғолини давом этиш учун ўзларининг барча тактикаларидан фойдаланишган эди. Шунинг учун уни қайта озод этиш ушбу гуруҳ кучларининг руҳиясини янада заифлантириши мумкин,-деб қўшимча қилинади.

Жоми Жам газетаси шундай ёзади, Ироқ давлат кучлари билан    Фалужа шаҳри халқининг конструктив ҳамкорлик қилишлари Ал-Анбор вилоятини озод этишдан кейин ушбу террористик гуруҳининг ишғоли остида қарор олган ягона ва охирги вилоят унвонида Мосел вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг ишғоли остида бўлган бошқа минтақалар учун бир ибрат-намуна бўлиши мумкин.

                                      *****

Иттилоот газетасининг таҳлилий мақоласида Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғоннинг минтақадаги шўҳратпарастлик сиёсатлар олиб боргани натижаси Анкаранинг Ўрта Шарқда муҳим рол уйнаши учун ишончсизлик вужудга келишининг сабабига айланган,-деб ёзилади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида бундай сиёсатларни қуллаш хорижий тижорат ва туризм саноатига боғлиқ бўлган Туркиянинг иқтисодига ҳам нохуш таъсир етказиши муқаррар,-деб келтирилади.

Иттилоот газетаси Эрдуғон ўзининг авторитаризм йўлини босиб ўтишини таъкидлаши билан Туркиянинг ички саҳнасини ҳам собиқаси бўлмаган бўҳронга юзмаюз этиб, сиёсий кучлар ўртасида янада ихтилофларнинг ортиши сабабига айланган,-деб таъкидланади.  

Бу таҳлилий мақолада парламент бошқарув системасини президентлик бошқарувига ўзгартиришни Ражаб Тайиб Эрдуғон қудратни қулга киритиш мақсадида жиддий тарзда ўз ишчи дастурига қарор берган,-деб ёзилади.    

                                    

Media

Add comment


Security code
Refresh