Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 24 May 2016 12:53

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг эркин минтақалари бўйича олий кенгашнинг бош котиби ва президентнинг маслаҳатчиси Акбар Туркон Эрон газетасида Чобаҳор ҳужжатининг имзоланишига ишора этиб минтақавий ва маданий алоқалар Афғонистон, Ҳиндустон ва Эрон Ислом Жумҳурияти ўртасида имтиёзларни  яратувчи иқтисодий иттифоқни ижод этиш ва ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш учун аҳамиятли ва мустаҳкам пойдиворга эга бўлган имкониятларни яратади,-деб ёзади.

 Эрон президентнинг маслаҳатчиси ушбу таҳлилий мақоланинг давомида, шундай ёзади, Эрон Ислом Жумҳурияти ва Афғонистоннинг президентлари ва Ҳиндустон бош вазири ўртасида уч томонлама шартноманинг имзоланиши билан ушбу мамлакатлар ўртасидаги алоқаларда жиддий ҳаракат ва ушбу имкониятлардан керакли даражада баҳра олиш учун сайъ-ҳаракатлар бошланди.

Эрон президенти маслаҳатчисининг ёзишича, Эроннинг эркин минтақалари, айниқса Уммон денгизи ва Ҳинд океани қирғоқларида жойлашган Чобаҳор эркин минтақаси ўзининг турли имтиёзлари билан минтақада иқтисодий иттифоқни ташкил этиш ва уни ривожлантириш учун асосий рол уйнаши мумкин.    

                                      *****

Эроннинг Суриядаги элчиси Муҳаммад Ризо Рауф Шайбоний Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Америка ва терроризмнинг ҳомийлари бўлмиш айрим мамлакатлар Суриянинг тинчлик музокаралари ва бошқа халқаро сайъ-ҳаракатларга Сурия ҳокимияти ва тизимини ағдаришдаги ўз мақсадларини амалда татбиқ этиш учун бир восита унвонида қарашади,-деб айтди.

Эроннинг Суриядаги элчиси ўз сўҳбатининг давомида, ҳалигача Сурия бўҳронини ҳал этиш, қарши томоннинг фикрларини қабул қилиш, сиёсий иштирок этиш учун Америка, Арабистон, Туркия ва терроризмни ҳимоят этувчи бошқа мамлакатларнинг қарашларида бўлган ҳал этиш йўли унвонида ҳақиқий бир азм ирода шакл олгани йўқ,-деб эслатиб ўтди.

Эроннинг Суриядаги элчисининг айтишича, Сурияда оташкесим тўлиқ ижро этилмаслигининг асосий сабаби бу ифротий ва мўътадил терроризм унвонлари остида қуролланган гуруҳларни инсофсизлик билан тақсимлаш ҳисобланадиким, албатта Американинг Сурияда амалга ошираётган ушбу сайъ-ҳаракатлари минтақада биринчи маротаба мағлубиятга дуч келаётгани йўқ.

Эроннинг Суриядаги элчиси Эроннинг катта сиёсатларда қарор қабул қилишининг асосий мақсади бу ҳар қандай эҳтимолий ҳарбий тўқнашувларни камайтириш ва Сурияда сиёсий ҳал этиш йўлини кенгайтириш учун кенг кўламда сайъ-ҳаракат олиб боришдан иборат,-деб қўшимча қилди.     

                                      *****

Рисолат газетаси фуқароларга қарши Америка полициясининг амалга оширган қуполликларни ушбу мамлакатнинг жамиятида ривожланган душманлик ва қуполликдан келиб чиққан қуполликларнинг инъикосидир деб билиб, ушбу қуполликларнинг натижасида қурбон бўлганларнинг сони ортиб кетиши шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Эф Би Эй ташкилоти Америка Қўшма Штатларида "полиция кучларига қарши уруш" ҳақида хабар бермоқда,-деб ёзади.

Бу газета Америка полициясининг амалга оширган қуполликлари натижасида жиноятчилар томонидан қуполликларнинг турли таъсирчан усулларидан фойдаланишларига олиб келаётганига ишора этиб, бу ўртада оддий фуқаролар қуролланган жиноятчилар ёки руҳий касалликларга гирифтор бўлганларнинг қурбонига айланишмоқда ёки полиция билан юзмаюз бўлганда зарар ва зиён кўришмоқда. Ҳар ҳолда Америка жамиятининг қупол полициячилардан қутилиши оммавий ахборот воситаларининг диққат-эътиборидан кенгроқ ёки турли полициячиларга жиддий муносибат қилиш сайъ-ҳаракатларига эҳтиёж сезади. Аммо қупол хатти-ҳаракатлар жараёнини камайтириш учун Американинг полиция ташкилотида соғломлантириш бўйича сайъ-ҳаракатлар амалга оширишига  қарамасдан ушбу қуполликлар вужудга келмоқда,-деб қўшимча қилади.        

 

Media

Add comment


Security code
Refresh