Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 13 December 2015 12:41

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Финландиянинг ривожланиш ва хорижий тижорат вазири Ленита Тойвакка Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Эрон учун дунё иқтисодининг дарвозалари очилиши кўп муаммоларни ҳал этишини баён этиш зимнида, Финландия Европа Иттифоқига аъзо мамлакат унвонида Эрон ва олтилик гуруҳи ўртасида бўлиб ўтган музокараларни муҳим деб баҳолайди ва шундай эътиқодга эгаким, бугунги кунда иқтисодий санкцияларга бошқа эҳтиёж қолмади ,-деб айтди.

Ленита Тойвакка ўз сўҳбатининг давомида, Эрон ва Финландия яхши дипломатик ва сиёсий алоқаларга эгалар ва ушбу алоқалардан унумли фойдаланиш билан мавжуд қийинчиликларни ҳал этиш ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ алоқаларини ривожлантириш мумкин,-деб қўшимча қилди.

Финландиянинг ривожланиш ва ташқи ишлар вазири шунингдек, Эронга товар экспорт қилиш ва технологияларни етказиш каби масалалар финландиялик ширкатлар олдида тўрган муҳим вазифалар саналади ва унинг мамлакати Эроннинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олган ҳолда, Эронда инвестиция киритиш ва иқтисодий алоқаларни яхшилаш пайидадир,-деб эслатиб ўтди.

Финландиянинг ривожланиш ва хорижий тижоратлар вазири Эронга қилган сафари чоғида, Финландия таърихида тижорат арсасидаги энг буюк ҳайатлар унга ҳамроҳлик қилишди,-деб айтди.       

                                          ****

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Суриянинг қонуний тизимига қарши бўлган  қуролланган мухолифларнинг  Арабистон пойтахти Риёзда ўтказилган йиғилишлари кўп жиҳатларни ўзига қамраб олмаганлиги туфайли қонуний тус олмаган бўҳронга юзмаюз бўлди. Чунки ушбу террористик гуруҳлар ҳатто ўзаро бирбирларини қабул қила олишмайди.

Хуросон газетаси шундай ёзади, Саъудия Арабистони  ушбу гуруҳ вужудга келишининг асосий омили ва муҳим уйинчилар жумласидан бўлган Сурия бўҳрони шундай бир ҳолда ўз якуний босқичига яқинлашдиким, Ол-Саъуд ютқазган энг муҳим томон деб номни касб этди.

Хуросон газетаси ушбу таҳлилий мақолада шундай келтиради, Арабистон минтақа ўзгаришлари саҳнасида ўз таъсирчан ролини сақлаш учун охирги сайъ-ҳаракатларини амалга оширмоқда. Чунки Ол-Саъуд сароийи Риёз йиғилишини ўтказишдан олдин ўзининг истак-хоҳишларини ўз меҳмонларига юклатди ва ҳар қандай мухолифат қилиш учун йўлни бекитиб қуйди.

Бу газетанинг ёзишига кўра, Арабистон Сурия мавзўси ҳақида ўтказилган навбатдаги йиғилишдан олдин ўз қудратини намойиш этишга сайъ-ҳаракат қилди ва Риёз йиғилишида ўзи қабул қилган қарорлар билан Сурияда 5 йил давом этган навбатдаги урушлар жараёнларида мувафаққиятга эришолмаган мавзўларни назарга тўтмоқда.   

                                          *****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида ҳам шундай келтиради, Ол-Саъуднинг раҳбарлари Яман, Баҳрайн, Арабистоннинг  шарқи ва Сурияда амалга оширган жаноятларини хаспўшлаш учун гўё араб халқини ҳимоят этиш ва минтақанинг хавфсизлигини таъминлаш пайида эканлигини намойиш этиш мақсадида ўтган кунлар давомида Риёзда ўтказилган йиғилишда террористик гуруҳлар бошлиқларининг мизбони эдилар.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Арабистон томонидан Сурияда террористик гуруҳларни барча томонлама ҳимоят этишини эълон қилиши, қудрат бошидан Сурия президенти Башор Асаднинг кетиш заруратини талаб қилиши ва минтақанинг тинчлик ва барқарорлиги бўзиши Ол-Саъуд режими томонидан ишғолгар сионистлар режимига кўрсатган хизматлари саналади.

Бу газета шундай ёзади, Ол-Саъуд режими нафақат араб халқини нажот беришга қодир эмас, балки айрим мамлакатлар ва Ўрта Шарқ минтақаси бўйлаб нотинчликларнинг асосий омили эканлигини кўрсатди.

Жумҳурии Исломи бу бош мақолада шундай ёзади, дунё оммавий афкори Арабистон, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларини мингаб бегуноҳ яманликларнинг Яманда қатл этилиши, Сурияда террористларнинг жиноятлари ва Ўрта Шарқ минтақасидаги нотинчликларнинг омили деб билишади.   

                                           

Media

Add comment


Security code
Refresh