Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 09 December 2015 12:56

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон нефт вазирининг маслаҳатчиси Маҳмуд Остона Эрон газетасининг бугунги сони билан қилган ўз сўҳбатида, Эрон узоқ муддат даврмида, жаҳонда энергетикани тарқатишнинг устувор марказига айланади ва ушбу мавзў фақат нефт ва нефт маҳсулотларига боғлиқ бўлиб қолмайди, балки электроэнергияни етказиб бериш ва электроэнергия билан ўзаро муомала қилиш ҳам Эрон учун муҳим ташаббусли лойиҳалардан бири саналади,-деб айтди.  

Эрон нефт вазирининг маслаҳатчиси ўз фикрининг давомида Эрон тармоқлари орқали нефт билан ўзаро муомала қилиш қушни мамлакатлар учун жозибадордир ва бу мавзў эса нефть билан олди сотди қилиш бозорига Эроннинг қайтишини осонлаштирган,-деб қўшимча қилди.

Эрон нефт вазири маслаҳатчисининг айтишига кўра, Эрон дунёда муҳим мавқе ва ўринга эгадир ва ушбу муҳим мавқега эга бўлиши Эрон орқали нефт билан ўзаро тижорат қилишнинг  бошланишига кафолат беради.

                                          *****

Қудс газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида, Хитойнинг сиёсатчилари халқаро ҳамжамиятликдан сувуқ уруши йилларига тааллуқли бўлган Нато ҳарбий блокининг сиёсатларини бир четга қуйиб, ушбу ҳарбий шартномани бекор қилиб, ибрат-намунага айланадиган янги хавфсизликни ижод этишларини сўрадилар,-деб ёзади.  

Қудс гузетаси Хитой халқаро ва минтақа арсасида янги хавфсизлик тизимини ижод этиш пайидадир ва шу билан бирга Америка ва Вашингтоннинг минтақадаги иттифоқчиларининг хавфсизлик ва ҳарбий  қудрат ҳокимияти  бўйича иддаоларини дунёда кескинликларга юзмаюз этишни мақсад қилган, -деб келтиради.  

Қудс газетаси ушбу мақолада Хитой Америка ва Европадан ўтадиган янги зуҳур топган хавфсизлик ва ҳарбий коалиция қудратини ижод этиш пайидадир. Ва Жанубий Америка, Ўрта Шарқ  ва Африкада янги минтақавий ҳарбий иттифоқчиларга эгадир,-деб ёзади.   

                                           *****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Фаластин билан келишувга келиш бўйича музокара қилиш заминасида Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилишни муаллақ қолдиришда сионистик режимнинг қарорга келиши икки томон ўртасидаги алоқалар совуқлашганининг янги даври бошланишидан далолат беради,-деб ёзади.  

Жумҳурии Исломи шундай ёзади, Европа Иттифоқининг ўтган ноябрь ойининг 11- чисида, Фаластин ишғолий сарзаминда яҳудийлар яшайдиган шаҳарчаларда ишлаб чиқарилган товарлар устида этикетка ёпиштириш учун қабул қилган қарори сионистик режимнинг ирқпарастлик сиёсатларига нисбатан Ғарб сиёсатчиларининг эътибор қаратмасликлари ўтган замонлардан ҳам оғирлашиб қолганлигидан далолат беради.

Жумҳурии Исломи шундай ёзади, Ўрта Шарқда терроризм ва экстремизмнинг кенгайиши ва минтақада тинчлик лойиҳаларини мувафаққиятсизликка учратишда сионистик режимнинг ирқпарастлик сиёсатлари Ғарб мамлакатларининг сиёсачиларини шундай хулосага келтирдиким, сионистлар ўз ишғолгарликларидан қул тортмасалар Ўрта Шарқда ҳеч қачон барқарорлик вужудга келмайди ва ушбу сиёсатнинг хавфсизлик оқибатлари эса Европа мамлакатларига ҳам ўз таъсирини етказади.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета мазкур таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтиради, охирги йиллар давомида вужудга келган ўзгаришлар шуни кўрсатадиким, сионистик режимнинг истак-хоҳишига қарши дунё оммавий афкорнинг сиёсатчиларга нуфуз топишининг кенгайиши натижасида сионистик режимга босим ўтказиш жараёни ўтган вақтлардан ҳам қаттиқ ва жиддийроқ бўлади.           

                                          

Media

Add comment


Security code
Refresh