Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 08 December 2015 12:42

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон газетасининг таҳлилий мақоласида шундай келтирилади, милодий 2015 йил январь ойида Эрон ва 5+1 гурўҳига аъзо мамлакатлар билан ядровий келишувга келиш ва МАГАТЭ ташкилотининг бош котиби томонидан Эроннинг ядровий дастури тинч йўлида олиб борилгани ҳақида берган охирги ҳисоботи Эрон Ислом Жумҳурияти учун халқаро ва ички ижобий натижа ва оқибатларга эгадир.

Эрон газетасининг ёзишига кўра, МАГАТЭ ташкилоти бош котиби Юкио Оманонинг ҳисоботида берилган ижобий нуқталар шуни кўрсатадиким, Эрон халқаро муносибатлар арсасида туғри йўлдан фойдаланади, ҳамда бошқа мамлакатлар ва ташкилотлар билан алоқа ўрнатишда конструктив ва ишонтиришга асосланган йўл-йўриқларни ўз ишчи дастурига қарор берган.

Эрон газетаси шундай ёзади, МАГАТЭ ташкилоти бош котиби томонидан ушбу ҳисоботни тақдим этиши кўпгина мувафаққиятларга эгадир, жумладан Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий душмани, айниқса мустабид Исроил режими ва минтақадаги айрим Араб мамлакатларнинг ғазабланиши ва асабийлашишига сабаб бўлди. Чунки улар ҳозирги кунгача минтақада Эрондан қурқитишни ижод этиш орқали йиллар давомида кўмак олиш ва манфаатларни касб этишларини хатарда қарор олади деб билашади.

Эрон газетаси шундай ёзади, Юкио Оманонинг янги ҳисоботи нашр этилиши билан дунёнинг оммавий афкори охирги йиллар давомида турли ахборот воситалари томонидан Эронга қарши амалга оширилган нотуғри ва таҳдидли тасаввурлар Эроннинг ядровий дастури эмас, балки айрим мамлакатларнинг сиёсий мақсадлари ва уйинлари эканлигидан огоҳ бўлишади.           

                                          *****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Фаластин халқи милодий 2006 йилда Фаластин исломий муқовимат, яъни Ҳаммос ҳаракатига рай беришди ва уни ўзларининг сайланган давлати унвонида тан олишди.Аммо сионистик режим, Ғарб мамлакатлари ва Фаластин мухторият ташкилоти Фаластиннинг сиёсий муносибатлари бошида сайланган Фаластин давлатининг  ҳузур топиши учун тўсиқлик яратишди. Аммо фаластинликлар эса ҳалигача берган ўз райларини қуллаб қувватлашишади.

Рисолат газетаси бугунги муқовимат Фаластин сарзаминида асосий кучга айланганини баён этиш зимнида, Фаластин халқи ва унинг сиёсий гурўҳларининг аксарияти шундай эътиқодга эгаларким, ноқонуний Исроил режими ва Фаластин халқининг эркинлик варианти муқовимат ва жиҳод ҳисобланади,-деб ёзади.

Рисолат газетаси шундай ёзади, Фаластинни муқовиматсиз тасаввур этишнинг маъноси ва мафҳуми қолмайди ва муқовимат тафаккури фаластинликларнинг қон томирларида жорий бўлган ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида Фаластин интифозаси эса ушбу мавзўни тасдиқлайди.

Рисолат газетаси ушбу таҳлилий мақолада шундай ёзади, Фаластин халқи ҳақиқатга ёндошиб, минтақа ўзгаришларини таҳлил этишади ва ҳар қандай ишғолгарлик йўқ бўлиши билан  ўзларининг асосий сарзаминларида ҳақиқий мамлакат ва ҳамда Қудс пойтахти билан Фаластиннинг барча сарзаминида ўз ҳокимиятларига эга бўлишни исташади.   

                                           *****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади, Европада амалга оширилган террористик ҳужумлар аста-секинлик билан бошпанаҳ изловчи муҳожирлар билан қарши кўрашиш ва ҳатто уларни ўз ватанларига қайтириш учун таблиғот олиб бориш ва сиёсий заминаларни яратмоқда.

Жумҳурии Исломи газетаси ушбу мақолада шундай ёзади, муҳожират қилиш қонунларини кучайтириш учун сиёсий таблиғотлар олиб бориш ва Европада янги бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг кириб келишларига қарши кўрашиш ўз авжига етган ва  Европанинг экстремистик ва унчи партиялари ҳам ушбу таблиғотий ва сиёсий фазодан ўзларининг партиявий манфаатлари учун фойдаланишмоқда.

Жумҳури Исломи газетаси ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Европада бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳрони билан кўрашиш оддий бир тасодиф эмас, балки комил тарзда ҳидоят этиладиган, мудирият қиладиган ва режалаштирилган сайъ-ҳаракат ҳисобланадиким, аниқ бир мақсадни таъминлайди ва ушбу мақсадни амалга ошириш учун узоқ муддат давомида замина яратади.  

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета шундай ёзади, бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳрони Ўрта Шарқда Европанинг дахолат этиш натижасидир ва ушбу ҳодиса шуни кўрсатдиким, Ғарб мамлакатлари бўҳронларни ижод этиш ва уни кенгайтириш билан бирга ҳатто ўзи вужудга келтирган бўҳрон оқибатларининг бир қисмини кўтаришга қодир эмас ва уни ҳал этиш учун ҳам чора-тадбир кўришга ҳозир эмас.  

                                         

Media

Add comment


Security code
Refresh