Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 07 December 2015 12:27

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Туркия давлати Ироқнинг Мусил шаҳрини озод этиш амалиётлари арафаси ва ушбу шаҳарда ҳарбий ҳузур топишдан мақсади бу ИШИД террористик гурўҳини мудирият этиш учун яхшироқ мавқега эга бўлиш ва Ироқни тақсимлаш бўйича фитна-найрангларни амалга оширишдан иборатдир.  

Хуросон газетаси шундай ёзади, Анкара террористик гурўҳлар ва Ироқ марказий давлатининг айрим мухолифлари билан ўз  муносибатини кенгайтириб Ироқни тақсимлаш лойиҳасини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Мазкур газетанинг ёзишига кўра, Туркия қушни мамлакатлар билан қушничилик анъаналарини муҳофазат этиш учун ўзини вазифадор деб билмайди ва Сурияда ИШИД, Ал-Қоида ва Жабҳатун-Нусра каби террористик гурўҳлардан  ҳимоят этишга гумонланаётган муҳим мамлакатга айланиб қолган.

Хуросон газетаси ушбу таҳлилий мақоланинг давомида шундай ёзади, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғоннинг хатолари такрорланиши Ўрта Шарқда мавжуд бўлган бўҳронли вазъиятни барқарорсизлик ва нотинчликлар сари етаклашиши мумкин ва ушбу мамлакат ўз хатти-ҳаракатини ўзгартира олмаслигини исботлади.   

                                     *****

Шарқ газетасининг таҳлилий мақоласида ҳам шундай келтирилади, Туркия ва ушбу мамлакатнинг президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон ўтган ойлар давомида бевосита ўзининг ички муаммолари ва шунингдек кўп муносибатларни ўзгартириб юборган Сурия бўҳронлари майдонларига Россия ҳарбий кучларининг киришидан кейин ички мухолифларни бостириш, ҳамда халқаро ва минтақадаги сиёсатлар арсасида можароларни келтириб чиқариш учун ҳаддан ташқари йўл-йўриқларни амалга оширишга мойиллик қилмоқда.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай ёзилади, Туркиянинг  сайъ-ҳаракатлари бўҳронларга юзмаюз бўлган қушни мамлакатларнинг барқарорлигини янада мустаҳкамлашиши мумкин.

Шарқ газетаси мазкур ўзининг таҳлилий мақоласида, Эрдуғоннинг ҳақиқий нияти ва мақсадларидан огоҳ бўлган Ироқнинг бош вазири Ҳайдар Ал-Ибод бундай вазъиятда Ироқ ер-ҳудудларида Туркия ҳарбийларининг ҳузур топишини миллий ҳокимиятга қарши бир таҳдид ва Ироқ мамлакатида бўҳронларнинг кенгайиш сабаби бўлади деб билади.      

                                        *****

Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида шундай ёзилади, Европа мамлакатларининг фуқаролари милодий 2013 йилнинг охиригача молиявий бўҳронлар охирга етади деб тасаввур этишарди, аммо мавжуд бўлган ҳужжат ва далиллар аъзо мамлакатлар ўртасида ва ҳатто евро минтақасига аъзо бўлмаган мамлакатларда  бўҳроннинг давом этишидан далолат беради.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, бошқа мамлакатларга кўра, евро минтақасига аъзо мамлакатлар катта зиён кўришади. Шу ҳол билан Европа молиявий бўҳрондан катта зарар кўради ва ҳатто Швецария, Швеция ва Норвегия каби бой мамлакатлар ўртасида ҳам бўҳроннинг нишоналари кўзга ташланади,-деб ёзилади.   

Рисолат газетаси Европанинг молиявий бўҳрони ягона Европада ўз якунига етмаган бўҳрон унвонида боқий қолиб, Испания, Франция ва Греция каби мамлакатларни ўз таъсири остига қарор берган,-деб ёзади.

Бу таҳлилий мақолада бу бўҳронлар ўзидан ўзи бўҳронларга қарши кўрашишда европаликларнинг мудирият қилиш учун заифликларидан далолат беради ва мудириятдаги ушбу заифлик эса давом этаверади,- деб ёзилади.

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh