Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 06 December 2015 12:17

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Иттилоот газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Ўзининг 12 аъзолари билан дунё бозорида нефтнинг 40 фоизини таъминлайдиган жаҳоннинг нефть бўйича энг йирик ва энг муҳим ташкилоти Опек ташкилоти айрим аъзо мамлакатлар, жумладан Арабистоннинг олиб борган хато сиёсатлари сабабли ҳошияларга қарор олган.

Иттилоот газетасининг ёзишига кўра, Саъудия Арабистони нефтни ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириш сиёсатига қўшилмаслиги ва Венада ўтказилган Опек ташкилоти нефт вазирларининг 108-чи йиғилишида Эрон билан қаршилик кўрсатиш сиёсатларини қуллаши сабабли нефть бозорини янада оғир шароитларга қарор берди.

Теҳронда нашр этиладиган газета шундай ёзади, ҳар бир йиғилишларда, жумладан Сурия бўҳронларини сиёсий йўл орқали ҳал этиш учун халқаро йиғилиш бўладими ёки нефть бозорини назорат этиш ва уни ишлаб чиқариш мизонини тартибга келтириш учун Опек йиғилишлари бўладими  сауъдияликларнинг фикр-зикрлари Эрон билан қаршилик кўрсатишдан иборатдир.

Иттилоот газетаси Саъудия Арабистони Эронга қарши жорий этилган иқтисодий санкциялардан сўистеъмол қилиши билан нефтни ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорида уни етказиб бериш ҳажмини шу даражада кенгайтиришдиким, бир бочка нефт учун 100 доллардан иборат бўлган нефтнинг нархи 50 долларгача тушди ва ушбу сиёсатни давом этилиши Опек ташкилотини қарор қабул қилишда боши берк кўчага қарор берган,- деб ёзади.       

                                        *****

Ибтикор газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазаратларининг Ғарб ёшларига йўллаган иккинчи номаларига ишора этиб, терроризм дунёга таҳдид соладиган муштарак муаммодир ва ушбу жараён билан қарши кўрашиш ва юзмаюз бўлиш учун халқаро сайъ-ҳаракатлар ва азм-иродани шакллантириш лозим,-деб ёзади.

Ибтикор газетаси фақат ҳарбий ҳаракатларга таяниш ва терроризмни так томиридан йўқ қилиб ташлаш учун сайъ-ҳаракат қилмаслик унинг ривожланишига муҳим рол уйнаши мумкин,-деб ёзади.

Бу газета террористик гурўҳлар билан салиқали муносибат қилиш, ҳамда ёмон ва яхши терроризм ўртасида фарқ қуйиш ушбу гурўҳларнинг фаолият олиб бориш кўламининг кенгайишига ишора этиб, шундай таъкидлайди: жаҳоннинг муштарак ушбу дардини даволаш учун экстремист шахслар ва уларни ҳимоят этадиган ҳомийларнинг тафаккурлари ҳам ўзгариши лозим.  

                                                           *****

Ҳусейн Вола Эрон газетасида ёзган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, минтақанинг айрим мамлакатлари Ўрта Шарқда бўҳронларни халқаро даражасига кенгайтириш орқали ушбу бўҳронни бартараф этиш ва уларнинг узоқ муддатли мақсадларини таъминлаш учун минтақадан ташқарида бўлган кучларнинг киришлари Ўрта Шарқдаги  бўҳронларни кучайтирмоқда.   

Ҳусейн Вола ушбу таҳлилий мақолада шундай ёзади, минтақада нуфуз топишни кенгайтириш сиёсатини давом этиш,  Американинг қайтиб келишидан келиб чиқадиган қудрат бушликларини тўлдириш ва минтақа рақибларини яккалантириш сиёсати минтақа мамлакатларига катта ва оғир харажотларни юклатади.

Ҳусейн Вола ушбу таҳлилий мақоласида шундай таъкидлайди, Ўрта Шарқ бўҳронларининг истиқболи, жумладан Россия ва Туркия ўртасидаги кескинликлар, Сурияда терроризмнинг бўҳронлари, Ямандаги уруш, Миср ва Ироқда терроризм ва нотинчликлар ижобий эмас ва Ғарб жамиятининг ичига ушбу бўҳрон кириб келиши намунасини ҳам мушоҳида этиш мумкин. Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис, агар Ўрта Шарқ минтақадан ташқарида бўлган қудратларнинг куч синаш майдонига айланса ва минтақа уйинчилари назоратидан ушбу бўҳронлар чиқиб кетса, минтақа мамлакатлари ютқазган асосий томон бўлади.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис ушбу таҳлилий мақоланинг давомида, Ўрта Шарқ бўҳронларига якун бериш учун  минтақавий муносибатларга эришиши лозим ва минтақанинг ташқарисида бўлган қудратларнинг ролига чеклов қуйиш керак,-деб келтиради.

                               

Media

Add comment


Security code
Refresh