Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 05 December 2015 11:31

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади, Арабистон, сионистик режим ва Баржом ном олган муштарак комплекс сайъ-ҳаракатларга мухолиф бўлган минтақадаги бошқа мамлакатлар МАГАТЭ ташкилоти бош котибининг Эрон ядровий дастури ҳақида берган ҳисоботини эътиборга олган ҳолда, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатларнинг ижро бўлмаслигига энди умидлари қолмади.

Жумҳурии Исломи газетасининг бош мақоласида шундай ёзилади, демократлар партиясини мавафаққиятсизликка юзмаюз этиш ва Американинг келаси президентлик сайловларида ушбу партияни мағлубиятга учратиш мақсадида, Баржом косплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига қарши бўлган америкалик мухолифлар ҳам МАГАТЭ ташкилотининг Эрон ядровий дастури ҳақида салбий ҳисобот беришига умидворлик қилишган эдилар, аммо ушбу умидларига эришолмадилар.

Теҳронда чоп этиладиган ушбу газета шундай ёзади, МАГАТЭ ташкилоти бош котибининг ҳисоботида Эроннинг ўтган ва ҳозирги кундаги ядровий фаолиятлари тинч йўлда эканлигини эълон қилиниши Баржом номли муштарак комплекс сайъ-ҳаракатларнинг қатъий равишда ижро этилиши учун йўл очиб берди.      

                                        *****

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис Ҳасан Биҳиштийпур Эрон газетасида нашр этган бош мақоласида МАГАТЭ ташкилоти бош котибининг Эрон ядровий дастурида ПиЭмДи, яъни  "Эҳтимолий ҳарбий ўлчамлар" ҳақида берган ҳисоботига ишора этиб, Эроннинг дипломатияси конструктив мантиқни ишга солиб ва адолатдан ташқарида бўлган халқаро ҳуқуқлар тизимини эътиборга олган ҳолда, ПиЭмДи унвони остида амалга оширилган асоссиз фазо яратиш ва айблов эълон қилиш воситасини Эрон душманлари қулидан олиб ташлашга мушарраф бўлди,-деб ёзади.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис мазкур мақолада, Баржом номли муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини ижро этиш, иқтисодий санкцияларни бекор этиш ва тинч йўлида ядровий дастурлардан фойдаланиш заминасида Эрон ва бошқа мамлакатлар ўртасида халқаро ҳамкорликларнинг вужудга келган имконлари МАГАТЭ ташкилотида Эрон ядровий дастури делосининг оддий бир жараёнга кириши натижасидир,-деб таъкидлайди.

                                        *****

Эрон газетаси шунингдек ўзининг таҳлилий мақоласида, минтақа бўҳронларини кучайтиришда Туркиянинг хорижий сиёсатларига ишора этиб, милодий 2011 йилда Сурия бўҳронларининг бошланиши ва ИШИД террористик гурўҳининг шаклланишидан бўён Туркиянинг дипломатик идораси дахолат этиш позициясини ўз ишчи дастурига қарор берди ва Суриянинг қонуний президенти қудрат бошидан кетишини талаб қилди,-деб ёзади.

Эрон газетаси шундай ёзади, Анкара давлатининг Сурия президенти Башор Асад билан мухолифат қилиши Туркиянинг хорижий сиёсатларида шундай ривож-равнақ топдиким, ҳатто ушбу мамлакат расмийлари террористик гурўҳларни ҳимоят этиш ва қуллаб-қувватлашишга ҳозир бўлишлари даражасигача бориб етди.

Бу газета ушбу мақоланинг давомида Россиянинг Сухув-24 русумли қирувчи самалётини ўриб туширишларига ҳам ишора этиб, Туркия Россиянинг қирувчи самалётини ўриб тушириши билан шуни кўрсатдиким, парламент сайловларида адолат ва тараққиёт партиясининг қулга киритган ғалабасидан кейин Туркия ҳалигача террористик гурўҳларни ҳимоят этиш ва Сурия баробарида ўзининг қаттиққуллик позициясини муҳофазат этмоқда.  

Media

Add comment


Security code
Refresh