Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 03 December 2015 15:52

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жавон газетасининг таҳлилий мақоласида шундай келтирилади, зўравон қудратларнинг оммавий ахборот воситалари императорлиги томонидан фазо яратиш таъсирига қарор олган  Ғарб мамлакатларининг ёшлари билан сўҳбатлашиш учун махсус имконият ва воситани сайлаш ҳозирги кунгача ахборот санкцияларига қарор олган муҳитда  Исломий Инқилоб муаззам раҳбари сўҳбатларини тинглаш учун фурсат яратиб беради.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай ёзилади, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари йўллаган мазкур номада, ҳушёрлик билан Ғарб ва ислом дунёсида мавжуд бўлган терроризмни қиёслаш билан шуғулландилар ва икки асосий нуқтага ишора этиб ўтдилар: биринчиси бу ислом дунёси кенг маънода катта миқёс ва узоқ муддат давомида терроризмнинг қурбонига айланган ва иккинчи муҳим нуқта эса бу терроризм ислом дунёсида айрим буюк қудратлар томонидан ҳимоят этиб келинмоқда.

Бу газетанинг ёзишига кўра, Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг Ғарб мамлакатлари ёшларига йўллаган номасида  қарор олган муҳим мақсад бу Осиё ғарбидаги минтақаларда Ғарб зўравон қудратлар сиёсатларининг қарамақаршилиги ва зиддиятларини очиб бериш эди. Чунончи демократиядан ҳимоят этишни иддао қилиш билан бирга, минтақада ҳоким бўлган энг реакцион етакчи ҳокимият Ғарб мамлакатлари томонидан ҳимоят этилади ва том маънода давлат терроризмига айланган  сионистик режими Ғарб мамлакатлари, айниқса Американинг ҳимоятларидан барчатомонлама фойдаланилади.    

                                         ****

Ҳамшаҳри газетасининг интернет маркази томонидан пайшанба куни  тарқатган хабарига кўра, Вол Стрит Журнал газетаси ўзининг хабарида шундай ёзади, Эронга қарши халқаро иқтисодий санкциялар жорий этилишига қарамасдан Германия ширкатларининг аксарияти ушбу мамлакатда ўз фаолиятларини давом этишмоқда.

Ҳамшаҳри газетаси Эрон ва Германиянинг тижорат ва саноат муштарак палатасининг берган хабарига таяниб, шундай ёзади, милодий 2014 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача Германиянинг 75-тадан ортиқ ширкатлари Эронда ўзларининг кенг фаолиятларини бошлаб юборишган.

Бу хабарда Эронда фаолият олиб бораётган Германияга тегиш бўлган ширкатларнинг аксарияти соғлиқни сақлаш маҳсулотлари, қурилиш ёки автомобиль ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият олиб боришади. Эрон ва олтилик гурўҳига аъзо мамлакатлар ўртасида ядровий келишувга келишдан кейин хорижий ширкатлар, жумладан Европа ширкатлари Эроннинг иқтисодий бозорида фаолият олиб бориш учун кенг сайъ-ҳаракатларни бошлашган,-деб келтирилади.

                                        *****

Сиёсий масалалар бўйича таҳлиличи ва мутахассис Амод Обшинос Қудс газетасининг интернет маркази билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Эрон ва Россиянинг манфаатлари ҳозирги кунда фақат минтақа даражасидаги масалаларга чегараланиб қолгани йўқ, балки халқаро сатҳда ҳам муштарак манфаатларга эгалар,-деб айтди.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу таҳлилчи ва мутахассис ўз фикрининг давомида, Ғарб мамлакатларининг кескинликларни яратиш сиёсатларига қарши кўрашишда устуворлик билан кўрашиш Теҳрон ва Масква ўртасида ҳамкорликларнинг кенгайиши учун муҳим ва таъсирчан омил ҳисобланади,-деб таъкидлади.

Бу мутахассиснинг айтишига кўра, Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликлар турли далиллар ва муштарак фронтда ҳузур топиш билан кенгайиб боради.  

Media

Add comment


Security code
Refresh