Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 01 December 2015 13:47

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис Сайид Али Хуррам Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Пи Эм Ди номланган делонинг ёпилиши билан уни қайта очиш мумкин эмас,-деб айтди.

Сайид Али Хуррам ушбу сўҳбатнинг давомида, Эрон ва МАГАТЭ ташкилоти ҳамкорлик қилишлари лозим эди, чунки Эрон ушбу хусусда агентликнинг барча саволлари ва муаммоларига жавоб берди,-деб қўшимча қилди.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис Баржом ном олган муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига асосан олтилик гурўҳига аъзо мамлакатлар ушбу иш ёпиқ деб эълон қилиниши билан бир резолюция қабул қилишлари назарга олинган ,-деб эслатиб ўтди.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис шунингдек МАГАТЭ ташкилотининг ҳакамлар кенгаши ушбу делони ёпиқ деб эълон қилиши билан қайта уни очишнинг имкони мавжуд эмас ва уни бошқатдан очиш ҳам мумкин эмас,-деб айтди.

                                         *****

Жумҳурии Исломи газетасининг тарқатган хабарига кўра, охирги кунлар давомида ИШИД террористик гурўҳидан ошкора ёки яширин шаклда барча томонлама ҳимоят этиш хусусида Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон ва унинг ёрдамчиларини кенг тарзда танқид қилишлар Анкаранинг жавоб беришда  заифлик кўрсатганидан далолат беради.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, бу танқидлар кўламининг кенгайиши туфайли Анкара давлати комил тарзда пассив позицияга қарор олган,-деб ёзилади.

Жумҳурии Исломи газетаси Эрдуғон ўз навбатидан олдин сайловларни ўтказиш ва эҳтиёж сезмасдан ўз рақиблари билан коалиция ташкил этишга мурожаат этиши билан ўз сиёсатларини ижро этиш учун муносиб заминаларни ярата олади деб тасаввур этади,- деб қўшимча қилади.

Мазкур таҳлилий мақоланинг давомида, хорижий сиёсатларда Туркия  давлати томонидан амалга оширган сайъ-ҳаракатлар низоълар ва кескинликларни камайтириш ва шунингдек қушни мамлакатлар билан осойишта ва тинч чегараларни ижод этиш ҳақида сайлов давомида берган шиорлари ва ваъдаларига нисбатан хилофдир,-деб ёзади.

Туркиянинг "Жумҳурият " газетаси бир хабарни нашр этиши билан Туркиянинг хавфсизлик ташкилоти ва армиясининг айрим қисмлари бевосита ИШИД террористик гурўҳининг террористлари билан алоқаси борлигини фош этди.    

                                          ****

Африка ишлари бўйича мутахассис Жаъфар Қанодбоший Жоми Жам газетасида, Африка қитъасида ""террористик-жиноий" гурўҳларнинг амалга оширган қуролланган сайъ-ҳаракатлари кўзга ташланадиган даражада кенгайиб борган,-деб ёзади.

Африка масалалари бўйича ушбу мутахассис ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Африкада ушбу гурўҳлар томонидан амалга оширилган ҳар бир террористик ва қуролланган амалиётлар билан паралел равишда бир ноҳия, бир шаҳар(одатда кичик шаҳар) ва бир ёки бир неча қишлоқларга уларнинг ҳукмрон бўлиш кўлами кенгайишининг  муқаддимасини яратмоқда.

Бу мутахассиснинг ёзишига кўра, Африкада жиноий ва террористик гурўҳларнинг пайдо бўлишининг сабаби ва илдизлари,ҳамда мустаҳкамланишини Африкалик ҳарбийлар ва давлатларнинг ишга ярамайдигани ва заифлиги деб билмаслик керак. Чунки бунга қўшимча ҳар бир минтақада мавжуд бўлган шароитга муносиб тарзда  омиллар ва сабабларнинг мажмўаси ушбу гурўҳларнинг фаолият олиб боришларининг кенгайиши ва пайдо бўлиши учун таъсир еткзади.

Африка ишлари бўйича ушбу мутахассис шунингдек шундай ёзади, айрим мутахассисларнинг эътиқодларига кўра,  жиноий террористлар фаолиятининг кенгайиши ва пайдо бўлишининг илдизларини ушбу қитъанинг хорижида асосан Ғарб мамлакатларининг пойтахтларида, шунингдек "Риёз" ва "Доха "-дан қидириш лозим.

                                       

Media

Add comment


Security code
Refresh