Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 30 November 2015 13:58

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон нефть вазирлигининг нефтга оид шартномаларни қайта кўриб чиқиш қумитасининг раиси Сайид Маҳдий Ҳусейний Эрон газетасининг душанба кунги сони билан қилган сўҳбатида, дунёнинг етакчи ширкатларининг бундан олдин собиқаси бўлмаган Теҳронда ҳузур топишлари Эрон ва дунёнинг бошқа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликларининг янги босқичга кирганидан далолат беради,-деб айтди.

Тотал ширкатининг Осиё ва Африка шимоли минтақасининг мудири Стефани Мишел ҳам ушбу ҳақда жанубий Порсдаги газ  майдонлари (Эрон жанубидаги Асалвия газ майдони) хорижий ширкатлар учун жозибали лойиҳа ҳисобланади,-деб айтди.

Англиянинг Бритиш Петролиум" ёки БиПи ширкатининг бош директори Андре Мак Аслон ҳам ушбу ҳақда шундай айтди, Эронда ишлаб чиқаришнинг арзонлиги ва иқтисодининг тижамкорлиги ва шунингдек ривожланиш учун ёш ва янги инфратизимларнинг мавжудлиги Эроннинг энергетика соҳасида инвестиция киритиш имтиёзларидан ҳисобланади.

Эрон нефтига оид  шартномаларининг янги моделини таништириш ва кўргазмага қуйиш конфренцияси шанба куни 25 мамлакатнинг 153- та хорижий ширкатлари иштирокида Теҳронда ўтказилди.    

                                          ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади, охирги кунлар давомида, Ғарб мамлакатлари "ИШИД террорчи гурўҳ билан қарши кўрашиш"-ни ўзларининг муҳим вазифалари деб эълон қилсалар ва Сурия президенти Башор Асад ҳозирда қудрат бошида қолишини тан олган бўлсаларда, аммо шунга қарамасдан ҳалигача Башор Асаднинг қудрат бошидан кетишини таъкидлашади.

Мазкур таҳлилий мақолада шундай келтирилади, Ғарб Сурия ва Ироқни тақсимлашга тегишли фитна-найрангларни бир вақтнинг ўзида бошлаб, ушбу икки лойиҳани амалга оширишни осонлаштириш учун ўз назарида бўлган амалиёт минтақаларида Марказий давлатнинг ўрнини заиф этиб кўрсатиш ва "қудрат бушлигини" ижод этиш билан Сурия ва Ироқни тақсимлаш лойиҳасини ижро этиш учун муносиб заминаларни вужудга келтиршга умидворлик қилмоқда.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, минтақанинг ўзгаришлари ИШИД террорчи гурўҳга қарши уруш олиб боришда Ғарб мамлакатлари, айниқса Американинг икки стандартли рол уйнашларидан далолат берадиким, улар ИШИД террористик гурўҳ билан қарши кўраш олиб бориш баҳонаси билан Сурия ва Ироқда кескинликларни ижод этиш ва тафриқалар солиш учун фазо яратиш билан машғул бўлишмоқда.  

                                             ****

Осиё ғарбининг  ишлари бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода Теҳронда чоп этиладиган Ҳимоят газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон давлатининг гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатлари баробарида Россия президенти Владимир Путиннинг вазнинлиги комил тарзда ақлли эди. Чунки Масква Туркияга қарши шошилинч ва қуполлик билан аксуламал кўрсатишга мойиллик зоҳир этмайди,-деб айтди.

Ҳонийзода ўзининг ушбу сўҳбатида, Эрдуғон томонидан амалга оширилган сайъ-ҳаракат можарожўйлик сайъ-ҳаракат ҳисобланади ва олов билан уйнаш деб талқин этиш мумкинки, охири минтақа ва жаҳонни янги бўҳронга юзмаюз этади,-деб таъкидлади.

Осиё ғарбининг ишлари бўйича мутахассис ушбу иш шуни кўрсатадиким, Туркия давлати Нато ҳарбий блокининг гижгижлантиришлари билан ва тенгсиз ушбу урушга Масквани ундаш учун Россиянинг қирувчи самалётини ўриб тушириш можароси ва хатарли сайъ-ҳаракатга қул ўрди,-деб эслатиб ўтди.

Осиё ғарбининг ишлари бўйича мутахассис ўз фикрининг давомида, Америка, Арабистон ва Туркия томонидан Суриянинг Тартус шаҳрида жойлашган Россиянинг денгиз базасига яқинлашиш учун террористик гурўҳларни тарғибот қилсалар, кенг урушнинг вужудга келиши ҳеч гап эмас ва ушбу уруш дунёдаги барча мамлакатларни ўзига қамраб олади,-деб таъкидлади.       

           

Media

Add comment


Security code
Refresh