Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 29 November 2015 12:58

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Парижда жорий ноябрь ойининг 13-чисида амалга оширилган террористик ҳужумлардан кейин ҳамиша Эронга нисбатан душманона муносибат қиладиган Франциянинг эстремистик унчилар партияси биринчи маротаба Исроил  режимининг нуфузли лобийлари ва Саъудия Арабистонидан юз ўгирди ва терроризмга қарши кўрашиш доирасида Теҳрон билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун истак-хоҳиш билдирди.

Эрон газетаси ушбу таҳлилий мақоланинг давомида, вужудга келган фазо ва Ғарбнинг Эрон билан ҳамкорлик қилишга эҳтиёж сезиши Европа ва Эроннинг стратегик ҳамкорликлари, ҳамда  минтақа ва минтақадан ташқарида бўлган айрим мамлакатлар томонидан қулланаётган Эрондан қурқиш сиёсатларини ҳошияга қарор бериш заминаларининг муқаддимаси бўлиши мумкин.

Эрон газетаси Эрондан қурқиш лойиҳаларига қарши кўрашишда Эрон давлатининг конструктив муомалада бўлиш сиёсатларини  мувофаққиятли деб билиб шундай ёзади, Эроннинг ҳимояланган тинчликни ўрнатиш лойиҳаси билан қарши кўрашиш сиёсатлар доирасида, Эрон давлатининг синовдан ўтказиб амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ҳозирги кунгача қатъийлик ва жиддийлик билан амалга ошириб келинмоқда.  

                                          ****

Осиё ғарбининг сиёсий ишлари бўйича мутахассис Сабоҳ Зангина Ормон газетасида нашр этилган бош мақоласида,  Россиянинг қирувчи самалётини ўриб туширишда Туркия томонидан амалга оширилган сайъ-ҳаракат навбатдаги шартнома асосида ижро этилган сайъ-ҳаракат эди. Навбатдаги ушбу сайъ-ҳаракат эса Американинг розийлиги, ҳамда Арабистон ва Қатарнинг ҳимояти билан амалга оширилган сайъ-ҳаракатдир,- деб ёзади.

Сабоҳ Зангина шундай ёзади, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон  Сурия бўҳронида ўзига боғлиқ бўлган террористик гурўҳлардан муҳофазат этишдан кейин минтақада ирқпарастлик ва миллатчилик сиёсатларини мустаҳкамлаш пайидадир.

Зангина ушбу мақолада шундай таъкидлайди, Туркия Нато ҳарбий блокига аъзо бўлишига таяниб Россияни Нато ҳарбий ташкилотига юзмаюз этиш учун Россиянинг қирувчи самалётини ўриб туширди. Аммо Россия президенти Владимир Путин эса  нафақат ҳарбий сайъ-ҳаракатларни амалга оширди, балки Туркияни иқтисодий ва хавфсизлик воситалари билан танбеҳ берди.

Зангина Нато ҳарбий блокининг Россия билан юзмаюз бўлишини минтақанинг тинчлиги ва жаҳоннинг тартиб-интизомига туғри келмаслигини баён этиш зимнида, Эрдуғоннинг стратегик ҳисоб-китоблари Туркиянинг манфаатида эмас эди, чунки Нато ташкилотига аъзо бўлган айрим мамлакатлар ушбу ўлканинг амалга оширган сайъ-ҳаракатини маҳкум этишди,-деб эслатиб ўтади.   

                                             ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида Ўрта Шарқдаги айрим реакцион Араб мамлакатлари сионистик режим билан ҳамжиҳат бўлиш ва ҳамкорлик қилиш учун янада шиддат билан таъкидлашмоқда ва сионистик ишғолгар режими билан ёмон ва қабиҳ алоқаларни синдириш пайида бўлишмоқда ,-деб ёзади.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, бугунги кунда Исроил режими билан яқин муносибатда бўлиш жараёнининг аксарияти Арабистон режими томонидан ташкил этилмоқда ва сионистлар минтақадаги Араб реакцион режимларнинг қудрат тизимида нуфуз топиш учун ҳам ушбу фурсатдан фойдаланишади.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета мазкур мақолада шундай ёзади, Араб жаҳолатпарастлари сионистларга таянишни сезишлари учун сионистлар Ўрта Шарқдаги араб режимлари тизимида хавфсизлик, ҳарбий ва сиёсий бушликларини зираклик билан тўлдиришга ҳаракат қилишмоқда.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, айрим Араб мамлакатлари "Фаластин ормонлари" ва ҳатто Фаластин мазлум халқининг яшашдаги ҳақ-ҳуқуқларини эсдан чиқаришган ва сионистлар Фаластин халқини ҳошияларга қарор бериш учун ушбу фурсатдан фойдаланишади.

Жумҳурии Исломи газетаси Ливан ва Фаластинда муқовимат кучларига қарши кўраш олиб бориш учун Ўрта Шарқдаги араб реакцион кучлари сионистик режим билан ҳамжиҳат эканликларига ишора этиб, сионистлар Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партияси билан 33 кунлик ва Ғазза секторида 22 кунлик уруш тажрибасини такрор этиш жасоратига эга эмаслар ва Исроил режими билан ҳамкорлик қилиш охири минтақадаги реакцион араб мамлакатларининг ёқасидан ҳам олади,-деб ёзади.  

            

                                      

Media

Add comment


Security code
Refresh