Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 28 November 2015 12:29

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Теҳронда нашр этиладиган Жоми Жам газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Басиж, яъни кўргиллиларнинг мавқеи ва роли Эроннинг минтақа ва миллий хавфсизликлари билан бевосита ва жиддий алоқаси бор, чунки кўнгиллилар Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини муҳофазат этишнинг муҳим рукни ва хавфсизлигининг кафилларидан бири ҳисобланади.

Жоми Жам газетаси ушбу таҳлилий мақолада шундай келтиради, Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси марҳум Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ дунёнинг турли минтақаларида муқовимат ҳаракатининг шаклланиши ҳақидаги таъкидлари кўнгиллиларни Эроннинг ихтиёрига қарор берган тажриба эди, ва ушбу тажриба эса Исломий Инқилоб ва Ислом пайғамбари Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам пок динининг географиясидан ташқарисида ривожланиш ва таблиғот этиш ибрат-намунасига айланган тажриба эди.  

Жоми Жам газетаси  шундай ёзади, Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партияси, Яманнинг Ансуруллоҳ ҳаракати, Фаластин исломий жиҳод ҳаракати ва жиноий терроризм баробарида Сурия ва Ироқда устуворлик билан фаолият олиб бораётган халқ муқовимат гурўҳлари ислом дунёсида кўнгиллилар  стратегиясининг чуқур ибрат-намунага айланишидан далолат беради.

Пайшанба куни озар ойининг бешинчиси, яъни 26 ноябрь куни Эронда " басижи мастазъафон", яъни жабрланганларнинг кўнгиллилари деб ном қуйилган. Басижи мустазъафон Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси  Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг буйруқи билан Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан бир йил ўтганидан кейин ташкил этилди.        

                                          ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабюснинг ИШИД террористик гурўҳи билан кўраш олиб бориш ва ушбу гурўҳни биткул йўқ қилиб ташлаш бўйича Сурия армиясининг иштирок этиши ҳақидаги изҳоротига ишора этиб, шундай ёзади, Франция томонидан Сурия президенти Башор Асаднинг қудрат бошидан кетиши бўйича мантиқсиз позицияга эга бўлишини ва Франция расмийлари томонидан Фабюс изҳоротини терроризм билан кўраш олиб бориш иддаолари билан ислоҳ этиш жараёни ошкора амалга оширган парадокс ҳисобланади.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Ғарб мамлакатлари Сурия вазъиятига баҳо бериш хато эканлигига тушуниб етишди ва ушбу мамлакатнинг бўҳронини ҳарбий йўл орқали ҳал этиб бўлмаслигини ночор қабул қилиши керак ва ҳозирги вазъиятнинг давом этиши терроризм оловининг Европа ва Американинг марказларигача кенгайиши сабабига айланиши мумкин.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Америка ва Европа терроризмга қарши шиор беришларига қарамасдан, терроризм, айниқса ИШИД террористик гурўҳи билан қарши кўрашиш учун ҳеч қандай жиддий иродага эга эмаслар.

 Теҳронда чоп этиладиган ушбу газета, шундай қўшимча қилади, терроризм билан қарши кўрашишда Ғарб мамлакатлари сиёсатчиларининг садоқатсизликлари давом этилса, терроризм баробарида иродасизлик ва ушбу жараён билан икки стандартли ёндошиш ҳам давом этаверади.     

                                          ****

Иттилоот газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Нато ҳарбий блоки ташкилотида Туркия билан иттифоқчи бўлган мамлакатлардан ҳеч қайси бири бевосита Сурия ер-ҳудудларида Россия ҳарбий қирувчи самалётини ўриб туширишда ушбу мамлакат томонидан амалга оширган сайъ-ҳаракатини қуллаб қувватлашмади ва ҳатто ушбу сайъ-ҳаракатларни хатарли, эҳтиёткорсизлик, сиёсий бўлмаган ва шошилинч билан амалга оширган ҳаракат деб билишди.

Иттилоот газетаси ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғоннинг сиёсий мавқеи халқаро алоқаларда зарар кўрди ва сиёсатчилар уни  шошқалоқ ва урушқоқ деб тавсиф беришмоқда.  

Иттилоот газетаси шундай ёзади, Туркиянинг хато сайъ-ҳаракати ушбу мамлакатнинг президенти, бош вазири ва бошқа давлат расмийлари томонидан изҳор этган нуқтаи назарларида парокандаликнинг вужудга келиши сабабига айланди ва ҳар куни уларнинг амалга оширган хато сайъ-ҳаракатлари янада ошкор бўлмоқда.

Иттилоот газетаси Туркиянинг амалга оширган сайъ-ҳаракатини Американинг яшил чироғи билан амалга оширган ҳаракат деб билади.

Иттилоот газетаси шунингдек шундай ёзади, Россиянинг ҳарбий қирувчи самалётини ўриб туширишда Туркия томонидан амалга оширган сайъ-ҳаракатларнинг оғир оқибатлари савдо-сотиқ ва иқтисод соҳасида, Туркиянинг туризм саноати ва Россиядан газни сотиб олишга зарба етказиш, ҳамда сиёсий соҳада Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнига тўсиқликларни ижод этиш ва Туркиянинг ичкарисида эса курдлар бўҳронининг шиддат билан кучайишига олиб келади.             

                                   

Media

Add comment


Security code
Refresh