Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 24 November 2015 12:20

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Иттилоот газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Эрон GECF ташкилотига аъзо бўлган мамлакатлар билан муштарак сиёсатларни амалга ошириш ва ҳамкорлик қилиши билан кўмир ва энергия берувчи маҳсулотлар ўрнига газдан фойдаланиш орқали энергетика хавфсизликлари масаласини мустаҳкамлай олади.

Иттилоот газетаси шундай ёзади, газ экспорт қилувчи мамлакатларнинг ташкилоти яқин келажакда ОПЕК, яъни нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар каби газ нархини белгилашда туғри сиёсатлардан фойдаланишлари билан энергетика бозорларида ўз таъсирларини кўрсата олишади. Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета ушбу таҳлилий мақолада  газни экспорт қилиувчи мамлакатлар ташкилотида Россия, Қатар ва Эроннинг расмий равишда аъзо бўлиши ва ҳузур топиши энергетика буйича  халқаро бозорларда инвестиция киритиш учун жиддий аҳамиятни касб этади, чунки ушбу мамлакатлар жаҳон газ захирасининг 80 фоизини ўз ихтиёрларига қарор беришган.  

Иттилоот газетаси ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида шундай келтиради, газни экспорт қилувчи мамлакатлар саммитининг Теҳронда ўтказилиши Эрон келажакда жаҳон энергетика бозорида газ бўйича ОПЕК ташкилотини ташкил этиш ташаббускори бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

                                          ****

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис ва таҳлилчи Ҳасан Биҳиштийпур Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, охирги ойлар давомида Россия ва Эрон ўртасида сиёсий, ҳарбий, хавфсизлик ва иқтисод заминасида ҳамкорликлари кенгайиш ҳолатида қарор олган ва иқтисодий санкцияларнинг бекор қилиниши билан Теҳрон ва Масква ўртасидаги алоқалар бундан ҳам кенгроқ ривожланади,-деб қўшимча қилди.

Биҳиштийпур Масква давлати Теҳронни ўзининг стратегик шерики деб билишини баён этиш зимнида, ўтган икки йил давомида ушбу икки мамлакат раҳбарларининг бир неча маротаба дийдор кўришлари хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилиш, С-300 ракета системасига тегишли мавзўларни ҳал этиш, иқтисод, тижорат ва банк системасидаги муноситбатларни кенгайтириш, янги атом электростанцияларини қуриш ва Баржом ном олган қўшма ҳаракат комплекс дастури заминаси буйича ҳамкорлик қилишлари икки мамлакат ўртасида алоқаларнинг ривожланишидан далолат беради,-деб таъкидлади.

У Американинг Россияга берган ваъдалари амалга оширилмагани ва ракета тизимига қарши қалқон системасини Европа шарқида кенгайтиришни Масква ўз сиёсатини Теҳрон томонга қаратишининг сабаби деб билиб, Россия Теҳрон билан алоқаларни ўрнатишни эсидан чиқармаслиги ва стратегик бир шерик унвонида қарор бериши кераклигига тушуниб етди,-деб эслатиб ўтди.

                                          ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади, ваҳобизм исломни йўлдан чалғитиши билан ИШИД террористик гурўҳини фикрий озуқалантиради ва ушбу гурўҳнинг лойиҳачилари ва ижрочилари ҳам Ғарб мамлакатлари ва сионистик режимнинг жосуслик идоралари ҳисобланишади.

Жумҳурии Исломи газетасининг ёзишига кўра, ИШИД террористик гурўҳ Ғарб мамлакатлари, Арабистон, Туркия ва сионистик режимнинг муштарак ҳамкорликлари билан таълим олишади ва турли тажҳизотлар билан жиҳозланишади ва ушбу саҳнада террористларга ҳомийлик қилаётган ҳар бир мамлакатнинг ўрни ва муҳим рол уйнашларини дарк этиш мумкин.

Жумҳурии Исломи газетаси ушбу мақолада шундай ёзади, Ғарб ва Америка ИШИД террористик гурўҳнинг асосий лойиҳачиси унвонида муҳим рол уйнашади ва Саъудия Арабистони эса ваҳобизм, жиноий ва салафий ғояларни ривожлантириши, пул билан таъминлаши, ҳамда сиёсий ва таблиғотий ҳимоят этиши билан террористик ушбу шум гурўҳ ҳаётининг давом этиши ва ташкил топиши жараёнида муҳим вазифаларни ўз зиммасига олди.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета шундай ёзади, Ғарбнинг терроризм ҳодисасидан ғафлатда қолиши шу сабабдан эдиким, ўзи ташкил этган гурўҳ томонидан ҳужумга қарор олишини тасаввур эта олмасди.   

                                    

Media

Add comment


Security code
Refresh