Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 23 November 2015 12:57

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жоми Жам газетаси бугун жаҳон газининг дипломатик рукнлари ҳақида шундай ёзади, бугун газни экспорт қилувчи мамлакатлар раҳбарларининг учинчи саммити 9 мамлакатларнинг раҳбарлари иштирокида Теҳронда ўтказилди ва ушбу форум эса дунё энергетика бозорларининг диққат-эътиборини ўзига жалб этди.

Бу газета Теҳронда ўтказилган йиғилишни ўтган даврда ўтказилган йиғилишдан фақр қилади деб баҳо беради. Мамлакатлар раҳбарларининг яхши истиқбол этишлари, ҳамда нефть нархининг тебранишлари билан бир вақтда ушбу йиғилишнинг ўтказилиши ва газдан фойдаланиш учун мамлакатларнинг диққат-эътиборларини жалб этиш ва ниҳоят Ғарбнинг адолатсиз санкциялари бартараф этиш арафасида қарор олган ва дунёнинг энг буюк газ захирасига эга бўлган ва иқтисодининг эшиклари  бошқа мамлакатлар учун очилиш ҳолатида қарор олган мамлакатларнинг бири унвонида Эроннинг миҳвариятда қарор олиши туфайли  турли хилдаги ушбу баҳо беришлар изҳор этилмоқда.

Россия президенти Владимир Путиннинг Эронга қилган сафари ҳам газни экспорт қилувчи мамлакатлар раҳбарлари йиғилишининг сиёсий ва иқтисодий мувозанати ортишига  сабаб бўлди. Ва ниҳоят ўтган ҳафтанинг шанба кунида Теҳронда ўтказилган вазирликларнинг йиғилишида Эроннинг мувафаққиятларга эришиши ҳам бош котибликни узайтириш ва якуний баённома қабул қилишда ҳошиясиз келишувга келиш нуқтаи назаридан газ экспорт қилувчи мамлакатлар раҳбарларининг учинчи саммитини Эроннинг манфаатига якун топиши учун сабаб бўлди.   

                                         ****

Шарқ газетаси ҳам мазкур саммит ҳақида шундай ёзади, газ экспорт қилувчи мамлакатларнинг жаҳон форуми ўзининг иккинчи ун йиллик фаолиятларида қарор олган ва ОПЕК ташкилоти биринчи ун йиллик фаолиятларида фаол бўлмагани ва иккинчи ун йиллик фаолиятларида дунё бозорларида ўз таъсирини етказишини бошлаши каби ушбу форум ҳам ўз фаолиятларида ушбу жараённи ўз ишчи дастурида қарор бериши эҳтимоли бор.

Энди ҳам агар қиймат атрофидаги баҳс-монозараларни қарор қабул қилишда ва газни экспорт қилувчи мамлакатлар форумининг фаолиятларига қарор бера олса, албатта ОПЕК ташкилотининг нефть бўйича мувафаққияти каби ОПЕК ташкилотининг газ бўйича мавафаққияти ҳам мустаҳкамланади ва ушбу ташкилот дунё бозорида ўз таъсирини ижод эта олади ва ушбу ташкилот нафақат газ бўйича ўзаро сиёсатлар билан ошно бўлиш ва маълумотлар билан ўзаро фикр алмашиш учун фазо яратиши мумкин, балки ундан ҳам кенгроқ фаолият олиб бориб, дунё бозорида таъсир етказиши мумкин.

                                          ****

Жумҳурии Исломи газетаси "сионистик режим учинчи интифозанинг камчиликлари устида"  унвонида нашр этган ўзининг бош мақоласида шундай ёзади, учинчи интифоза шакл олган ва ҳеч нарса унга тўсиқлик ва монеа ярата олмайди ва ушбу жумла эса сионистик режим расмийларининг танасини ларзага келтирган, чунки улар ўз тажрибаларидан яхши билашидиким, интифоза ҳаракати Фаластин халқининг ғазабга келишлари ва уларнинг "муқовимат" ва "шаҳодат " миҳвари атрофида тўрланишларининг энг баланд чиққиси ҳисобланади.  

Шунинг учун учинчи интифоза тўлқинининг авж олишига монеа яратиш учун сионистлар ўз ихтиёрларида бўлган барча воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Бугунги кунда муқовиматнинг юқори қудратга эга бўлиши, интифоза ҳаракатини Қудс дарвозлари томон ҳидоят этиб, барча ишғолий Фаластинни учинчи интифоза арсасига айлантирган. Энди Америкадан олиб то Европа мамлакатларигача бўлган сионистларнинг ҳомийлари ҳам шундай ҳақиқатга тушуниб етишганки, уларнинг ҳеч нарсани дариғ тўтмасдан Исроил режимидан ҳимоят этишлари нафақат бирон бир натижа бергани йўқ, балки шундай бир бушликнинг вужудга келишига сабаб бўлдиким, унинг зилзиласи эса ушбу режимнинг мавжудлигини инқирозга юзмаюз бўлишига қарор берган.     

                      

Media

Add comment


Security code
Refresh