Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 22 November 2015 11:47

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Дунёи иқтисод газетасининг таҳлилий мақоласи муҳожират қилиш ва европаликлар ва муҳожирлар ўртасида маданий мувофиқликнинг йўқлигини қуполлик ва душманликларнинг сабабларидан бири деб билиб, Ғарб ва уларнинг ҳошияларида яшайдиган халқнинг маданияти билан Африка ва Ўрта Шарқ муҳожирларининг ўзаро бегоналиклари мавжуд бўлган вазъиятдан норозий бўлиш сабабига айланди ва ушбу мавзўни эса 13 ноябрь куни Парижда вужудга келган террористик терактларда мушоҳида этиш мумкин,-деб қўшимча қилади.

Дунёи иқтисод газетасининг ёзишига кўра, Сурия ва Ироқда ИШИД террористик гурўҳини ҳаво орқали бомбардимон қилиш терроризм масаласини ҳал қилмайди, чунки ИШИД гурўҳи фақат бир ҳарбий ташкилот эмас, балки бир тафаккур ҳисобланади.

Дунёи иқтисод газетаси шундай ёзади, террористик гурўҳлар муҳожирларнинг ҳошияда яшашлари ва мазлумликда қарор олишлари учун сармоя сарфлашган ва Ғарб мамлакатлари эса муҳожирларнинг мутахассислар учун йўл очиб бериш ва таълим-тарбия бериш билан уларни нафратланиш ҳиссиётларидан сақлашлари лозим, чунки нафратланиш ҳис-туйғусига эга бўлиш эса ҳар қандай қурол-яроқлардан ҳам хатарлидир.

Теҳронда чоп этиладиган ушбу газета ўзининг ушбу мақоласида шундай қўшимча қилади, терроризм мавжуд шароитдан нафратланишнинг маҳсулидир ҳамда ижтимоий зулмнинг натижаси ва маданий таҳқир ҳисобланади ва уни бомбардимон қилиш билан йўқ қилиб бўлмайди, балки маданий, иқтисодий ва ижтимоий шароит ва муҳитни унинг ривож-равнақ топиши учун ноқулай қилиб қуйиш лозим.  

                                         ****

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг собиқ наттоқи Ҳамид Ризо Осифий Ормон газетасида нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Парижда 13 ноябрь куни амалга оширилган террористик теракт ва парламентда Франция президенти Франсуа Оланднинг ИШИД террористик гурўҳини нобуд қилиб ташлаш ва фавқулодда вазъиятни узайтириш ҳақида қилган изҳороти Франциянинг ўта безовталик ҳолатида қарор олганидан далолат беради.

Осифий ушбу мақоланинг давомида, Ғарб иқтисодий инқироз, муҳожират ва нотинчлик каби учта муҳим муаммолар билан юзмаюз бўлганини баён этиш зимнида, Европа мамлакатлари. айниқса Франция Парижга қарши амалга оширилган террористик ҳужумлардан кейин икки йўл- биринчиси ўтган сиёсатлар, яъни Сурия президенти Башор Асаднинг қонуний давлати билан мухолифат қилиш сиёсатини давом этиш ва шунинг билан бирга ИШИД террористик гурўҳини нобуд қилиш учун Эрон ва Россия билан ҳамкорлик қилиш ва иккинчиси эса террористик гурўҳларни ҳимоят этиш йўлида қарор олган ,-деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг собиқ наттоқи Франция президентининг парламентда қилган таҳдидлари ва берган шиорлари агар ички муаммо бўлмаса, унда терроризм билан қарши кўраш олиб бориш доирасида Эрон ва Россия билан Парижнинг таткик ҳамкорликлари ва ушбу мамлакатнинг стратегиясида ўзгартириш киритишдан умидворлик қилиш мумкин,-деб таъкидлади.        

                                        ****

Эрон ташқи ишлар вазирининг етакчи маслаҳатчиси Сайид Муҳаммад Садр Шарқ газетаси билан қилган сўҳбатида, Ироқда Саддомнинг диктаторлик режими  инқирозга юзмаюз бўлиши, Эроннинг Сурия ва Ливанда нуфуз топиши, исломий ўйғониш ўзгаришлари ва минтақада диктаторларнинг инқирозга дуч келишлари Арабистоннинг минтақадан хавотирланишига шиддат берган,-деб қўшимча қилди.

Садр ҳозирги кунгача Ўрта Шарқ минтақасидаги эркинсеварлик ва диктаторлик режимларга қарши амалга оширилган ҳаракатлар Арабистоннинг зарарида бўлганлигини баён этиб, шундай қўшимча қилади, ҳоким хонадоннинг сиёсий нуқтаи назардан заифлиги ва Ливан, Ироқ, Яман ва Сурия уруш майдонларида стратегик ва сиёсий қолоқлиги Арабистон расмийларининг  Эронга қарши позиция олишни ўз ишчи дастурларига қарор беришлари учун  сабаб бўлган ,-деб айтди.

Сайид Муҳаммад Садр Эрон ташқи ишлар сиёсати қушни мамлакатлар билан алоқаларни яхшилашда муштарак маданий хусусиятлардан фойдаланиш ва мусулмон бўлиш мавзўсига эътибор қаратишдан иборатдир ва Риёз ҳам Эрон баробарида оқилона сиёсатларни ўз ишчи дастурига қарор беради деб умид қиламиз,-деб эслатиб ўтади.     

                                          

Media

Add comment


Security code
Refresh