Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 21 November 2015 12:58

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, ИШИД ва Ал-Қоида террористик гурўҳларнинг дастлабки зуҳур топишлари ва шаклланишининг масъули Ғарб мамлакатлари ва Ўрта Шарқ минтақасидаги айрим араб мамлакатларининг раҳбарлари ҳисобланишади ва эндиликда келиб ушбу ҳимоятларнинг оқибатларидан хавотирланишмоқда.

Жумҳурии Исломи газетасининг ёзишига кўра, Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка ва Арабистон каби минтақадаги айрим мамлакатларнинг раҳбарлари Афғонистонда Ал-Қоида террористик гурўҳини ва Сурия ва Ироқда эса ИШИД террористик гурўҳини таъсис ва ҳимоят этишди.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради, Сурия бўҳрони харобага айлантирадиган урушдир ва Арабистон ва Форс кўрфази ҳошиясида жой олган айрим мамлакатлар комил тарзда   Американинг огоҳ бўлиши билан Ал-Қоида, ИШИД ва бошқа террористик гурўҳларни қурол-яроқ билан таъминловчи ва пул билан ҳимоят этувчи мамлакатлар ҳисобланишади.

Теҳронда чоп этиладиган ушбу газета, шундай келтиради, Америка ва Форс кўрфазида жойлашган унинг Араб иттифоқчилари яширин ва ўз мақсадларини амалга ошириш учун ИШИД тероористик гурўҳи  билан ҳамкорлик қилишади ва эндиликда террористик сайъ-ҳаракатлардан зиён кўрган мамлакатларнинг ғам-кулфатига ўзларини шерик деб билашади.     

                                         ****

Осиё ғарбининг сиёсий масалалари бўйича мутахассис Муҳаммад Али Муҳтадий Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида, жорий йилнинг 13 ноябрь кунида Францияда амалга оширилган террористик ҳужумлар ва унинг Ўрта Шарқ минтақасидаги таъсири ҳақида тўхталиб, шундай айтди, Франция терроризм билан қарши кўраш олиб бориш доирасида, ИШИД террорчи гурўҳига қарши кўраш олиб бориш термини билан маълум бўлган Американинг коалицияси  қарашлари ва муқовимат миҳқарини яқинлаштиришга сайъ-ҳаракат қилади ва ўзи эса Ўрта Шарқ минтақасида террористик гурўҳлар билан қарши кўраш олиб боришда фаол рол уйнашни хоҳлайди.

Муҳаммад Али Муҳтадий ўз сўҳбатининг давомида муқовимат миҳвари бевосита минтақада терроризм билан кўрашмоқда, ҳолбуки ИШИД террорчи гурўҳига қарши ташкил этилган коалиция ИШИД-нинг нобуд бўлиши эмас, балки ушбу коалиция ИШИД гурўҳини назорат қилиш пайида Сурия президенти Башор Асаднинг қудрат бошидан ағдариш учун мазкур гурўҳдан фойдаланишни мақсад қилган, -деб қўшимча қилади.  

Осиё ғарбининг сиёсий масалалари бўйича мутахассиси шунингдек терроризмга қарши кўрашиш йўлида Эрон билан Европа мамлакатларининг ҳимжиҳат бўлишлари эҳтимоли ҳақида тўхталиб, Европа Америкага қараганда Ўрта Шарқдаги нотинчликлар, терроризмнинг кенгайиши ва юз минглаб оворалар ва бошпанаҳ изловчи қочқинларнинг муҳожират қилишларнинг таъсири остида қарор олган ва бу мавзў эса терроризм билан қарши кўраш олиб бориш учун Европа мамлакатларининг Эрон билан янада ҳамжиҳат бўлишига сабаб бўлади,-деб қўшимча қилди.     

                                         ****

Афғонистонда гиёҳвандлик зиёнларини камайтириш фаолиятларининг ташкилотчиси Зумра Амин Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Американинг ишғолгарликларидан кейин Афғонистоннинг қишлоқ хўжалиги ва иқтисодий инфраструктураларида вужудга келган вайронагарлик ва ИШИД террорстик гурўҳ ва Толибон гурўҳи фаолиятларининг кенгайиши сабаби билан нотинчликларнинг шиддат билан кучайиши, ҳамда мамлакат инфраструктураларини қайта қуриш жараёнларининг чузилиши ушбу ўлканинг қишлоқ хўжалигини кўкнор ва гиёҳванд моддаларни экиб етиштириш учун ундади,-деб таъкидлади.

Зумра Амин ўз сўҳбатида, Афғонистонда ИШИД ва Толибон гурўҳидан Покистоннинг ҳимоят этиши ҳам давлат назорати  заиф бўлган минтақаларда кўкнор ва гиёҳванд моддаларни экиб етиштириш жараёнлари куч олишининг сабабига айланди,-деб қўшимча қилди.

Афғонистонда гиёҳвандлик зиёнларини камайтириш фаолиятларининг ташкилотчиси шунингдек Афғонистонда гиёҳванд моддалар ва кўкнор экиш ўрнига муносиб маҳсулотларни экиш учун халқаро ташкилотлар ва Эрон томонидан амалга оширилган сайъ-ҳаракатларга қарамасдан тинчликнинг йўқлиги ва бегона кучларнинг таъсири муносиб маҳсулотларни экишни купайтириш учун рухсат бермайди,-деб таъкидлади.

Зумра Амин ўз сўҳбатида шундай таъкидлади, агар Афғонистонда гиёҳвандликни назорат қилиш учун жиддий сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмаса, келаси йиллар давомида ушбу мамлакатнинг шароити бундан ҳам оғирлашиб қолади.     

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh