Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 26 October 2015 11:51

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Швециянинг Эрондаги элчиси Питер Тиллер Шарқ газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Европа Иттифоқи Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасида келишилган ядровий келишувлардан кейин иқтисодий муносибатларни кенгайтириш учун ҳуқуқий ечимларни таъминлаш ва тартиб бериш ҳолатида қарор олган,- деб айтди.

Швециянинг Теҳрондаги элчиси ўз фикрининг давомида, таърихий нуқтаи назаридан Эрон ва Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларнинг ўртасидаги алоқалар узоқ вақтдан бери йўлга қуйилган. Аммо Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасида келишилган ядровий ушбу келишув асосида Эрон ва Европа  ўз алоқаларининг янги босқичига киришади,-деб қўшимча қилди.

Швециянинг Теҳрондаги элчисининг айтишига кўра, охирги йиллар давомида Швеция ширкатларининг аксарияти Эронда қолишди ва иқтисодий санкциялар доирасида ўз ишларини давом этишди.

Швециянинг Теҳрондаги элчиси шунингдек эронликлар уларга ишониш мумкинлигини исботладилар ва ўз ваъдаларига вафо қилган тарзда тижоратдаги ўз сайъ-ҳаракатларини давом этишмоқда. Бу эса Эрон билан тижоратнинг узилмаслиги сабабига айланади,-деб таъкидлади.       

 

                                          ****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Россия президенти Владимир Путин   ва бирлашган Россия партияси хавфсизлик ва хорижий сиёсатлар қудрати воситасидан фойдаланиш билан ушбу мамлакатда ўзларини асосий бир уйинчига айлантиришга муяссар бўлишди.

Рисолат газетаси Путиннинг сиёсий мухолифлари ҳам унинг тарафдорлари сафига қушилишганларига ишора этиб, Владимир Путин халқнинг меҳр-муҳаббатига қарор олиши Россия томонидан Сурияда ҳарбий сайъ-ҳаракатларни амалга оширгани ва Россиянинг иқтисодий вазъиятини яхшилаш учун қилган ҳаракатларидан келиб чиқади ва бу жараён шиддат олмоқда,-деб ёзади.

Теҳронда чоп этиладиган ушбу газета ўзининг мақоласида шундай қўшимча қилади, Украина мавзўси бўйича Нато ҳарбий блоки ва Россия ўртасидаги қарамақаршиликлардан сўнг Владимир Путиннинг ҳурмат-эҳтиромга эга бўлиш жараёни куч олди, чунки у Ғарб мамлакатлари баробарида устуворлик билан тўриб Нато ва Американинг Киевдаги жумбоқ хатарли уйинларига монеа ярата олди.    

                                          ****

Жумҳури газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади, Арабистон Яманга қарши кенг кўламли ҳужумлар уюштиришига қарамасдан яманликларнинг муқовимат кўрсатишлари Ол-Саъуднинг мағлуб бўлиши сабабига айланмоқда.

Бу таҳлилий мақолада шундай келтирилади, Ол-Саъуднинг қирувчи самалётлари ҳар куни Яманнинг бегуноҳ ва мазлум халқи ўртасидан унлаб нафарини бомбардимон қилишади ва Арабистон давлати Сурия ва Ироқда террористик жиноий гурўҳлардан ошкора тарзда ҳимоят этиши билан икки ушбу мамлакатда нотинчликларнинг сабабига айланмоқда.

Жумҳури газетаси ўзининг ушбу бош мақоласида Ол-Саъуд режими Исроил режими ва унинг ҳомийларининг мақсадлари ва режаларини экстремистик жиноий гурўҳлар ва ИШИД террорчи гурўҳ орқали амалга оширмоқда, -деб ёзади.

Бу таҳлилий мақолада Сурияда террористик гурўҳларни ҳимоят этишда Ол-Саъуд режимининг кескинликларни келтириб чиқариш ва дахолат этиш сайъ-ҳаракатлари давом этмоқда,-деб таъкидланади.    

                                          

Media

Add comment


Security code
Refresh