Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 25 October 2015 11:52

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Теҳронда нашр этиладиган Рисолат газетаси бугунги сонида нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида Ғарб ахборот манбалари Саъудия Арабистонининг подшоси Салмон Бин Абдулазизнинг қудрат бошидан кетиш эҳтимоли ҳақида хабар тарқатишди ва ушбу мавзў эса Ол-Саъуд дарборининг ичкарисида ихтилофларнинг кенгайиши ва оммавий афкор ва оммавий ахборот воситалирининг саҳифаларида ёритилишидан далолат беради,-деб ёзади.

Рисолат газетасининг ёзишича, мавжуд бўлган далиллар ва ҳужжатлар Саъудия Арабистонининг подшоси Малик Салмон қудрати ва ҳукумати пойдивори заифланишининг нишонаси бўлиб, Риёзда қудрат тизимини ўзгартириш эҳтимоли ҳақидаги хабарлар ҳалгалгидан ҳам кўпроқ оммавий ахборот воситалари ва таҳлилчиларнинг диққат эътиборига қарор олган.

Рисолат газетаси ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Мино фожеаси жараёнларида Саъудиялик шоҳзодаларнинг Арабистон подшоси ва унинг фарзандлари билан ихтилофлари кенгайиб Яманга қарши ҳужум қилишда Ол-Саъуд режими ва болаларнинг қотили бўлган ушбу режимнинг тажовузкор иттифоқчиларининг ҳарбий ҳузур топиши мазкур кескинликларнинг ортишига сабаб бўлмоқда.

Теҳронда чоп этиладиган ушбу газета ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади. Ол-Саъуд хонадони ўртасидаги кескинликларнинг ортиб кетиши Саъудия подшосининг ёш фарзанди Муҳаммад бин Салмон қудратининг фавқулодда ривож-равнақ топиши ва у орқали Яман урушини кенгайтиришга олиб келади.  

                                          ****

Ўрта Шарқнинг сиёсий масалалари бўйича мутахассис Муҳаммад Али Муҳтадий Эрон газетасида чоп этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Сурия бўҳронлари бўйича Россия, Америка, Арабистон ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг тўрт томонлама йиғилишлари ҳақиқатан ҳам Россия дипломатиясининг бир қисми саналадиким, Маскванинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари билан бир вақтда ўтказилмоқда.

Муҳтадий шундай ёзади, Масква сиёсий маслаҳатлашувлар вақтида Сурия бўҳронларида муҳим рол уйнайдиган мамлакатларни янги вазъиятни қабул қилиш ва Сурияда Россиянинг ҳарбий ҳузур топишини эса терроризмга қарши кўраш олиб бориш деб қабул қилишга мажбур этишни назарга олган.

Ўрта Шарқнинг сиёсий масалалари бўйича ушбу мутахассис айрим таҳлиличиларнинг эътиқодларига кўра, Россия Сурияда ўзининг ҳарбий амалиётларини бу босқичгача етарли деб билади ва бинобарин Сурия бўҳронларини сиёсий йўл орқали ҳал этиш учун сиёсий босқичга ўтган, -деб таъкидлайди.   

                                          ***

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис Фаридун Мажлисий Теҳронда нашр этиладиган Шарқ газетасининг таҳлилий мақоласида Канадада ўтказилган охирги парламент сайловларининг натижалари ва ушбу мамлакатнинг либерал партияси ушбу сайловда ғалаба қозонишига ишора этиб, Канада парламент сайловларининг натижалари ва 10 йил давомида ҳукмронлик қилган консерваторлар партиясининг мағлуб бўлишлари ушбу мамлакат консерваторлар давлатининг ирқпарастлик сиёсатларининг натижасидир,-деб ёзади.

Мажлисий ўз фикрининг давомида шундай ёзади, Канада халқининг давлатни ўзгартиришни ҳисс этиши, Ўрта Шарқ ўзгаришларига нисбатан Канада давлатининг мантиқсиз аксуламаллари, Эрон билан алоқаларни ўзиши ва Исроилнинг экстремистик сиёсатларига мойиллик зоҳир этиши консерваторлар давлатининг сайъ-ҳаракатларидан Канада халқининг чарчаши ва ундан юз ўгиришлари сабабига айланди.  

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис шундай таъкидлайди, Канада муҳожирларини иккинчи даражали фуқароларга айлантирадиган ва унинг оқибатларини қонуний этадиган қонуннинг тасдиқланиши ушбу мамлакатнинг консерваторлар давлатини амалда рақиб бўлган либерал партияси қаршисида мағлуб бўлиш остонасига қарор берган эди.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис ўзининг мақоласида шундай таъкидлайди, муҳожирлар ҳуқуқларидан ҳимоят этиш сиёсати ва Эрон билан алоқаларни бошқатдан йўлга қуйиш учун либерал партиясининг мойиллик зоҳир этиши парламент сайловларида ушбу партиянинг райларни касб этишига имконият туғдирди.     

                                       

Media

Add comment


Security code
Refresh