Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 22 October 2015 13:22

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Теҳронда нашр этиладиган Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Сурия бўҳронларида давлат кучлари террористлар билан кўрашишда кўзга ташланадиган ютуқларга эришдилар ва муҳим ва стратегик минтақаларни қулга олишди.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади, қулга киритилган янги ютуқлар Сурия армиясининг куч олиши ва терроризм фронти кучларининг бўғилиб қолишидан далолат беради.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Сурия президенти Башор Асаднинг 5 йилдан сўнг Россияга қилган сафари унинг биринчи хорижий сафари унвонида Асаднинг ўз қудратини намойиш этиш ва Сурия ҳукуматининг барқарорликка эришганидан далолат беради. Жумҳурии Исломи газетасининг ушбу таҳлилий мақоласида шундай ёзилади, Башор Асаднинг Масквага қилган сафари албатта террористларга қарши кўрашишда Сурия армиясининг амалиётларини давом эттириш учун катта таъсир еткзади ва террористларга катта жиддий зарбалар етказиши муқаррар.   

                                          ****

Ҳаммос ҳаракатининг Эрондаги намояндаси Холид Ал-Қудумий Кайҳон газетасининг бугунги сони билан қилган ўз сўҳбатида ишғолгарлик остида кун кечираётган Фаластин халқининг қуролланган муқовиматининг ҳаққи халқаро шартномалар ва қонунлар кафолат берган ҳақ-ҳуқуқдир,-деб айтди.

 Ҳаммос ҳаракатининг Эрондаги намояндаси ўз фикрининг давомида, Фаластин халқининг ҳаққи зоеъ этилган ва сионистик режим минтақада ишғолгар ва босқинчи режим бўлган масаласи ҳатто халқаро муҳокималарда ҳам таъкидлаб ўтилган ва тасдиқлангандир,-деб эслатиб ўтди.

Холид Ал-Қудумийнинг айтишига кўра, келишувга келиш бўйича музокаралар ва ушбу музокараларни амалга оширишдаги Американинг сайъ-ҳаракатлари сиёсий берк кўчага қарор олган.

Ҳаммос ҳаракатининг Эрондаги намояндаси сионистик режим нафақат халқаро қонунларга буй сунмайди, балки Ғазза секторини қуршовга олишга шиддат берган ва фаластинликларга қарши ишғолий сарзаминларда яшайдиган сионистларнинг жиноятларидан ҳимоят этади,-деб эслатиб ўтди.

Холид Ал-Қудумий шунингдек ўз фикрининг давомида ислом ва Араб дунёси  сионистлар жиноятлари билан қарши кўрашиш учун Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида Фаластин халқидан ҳимоят этишлари лозим,-деб таъкидлади.    

                                            ***

Теҳронда нашр этиладиган Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Греция ва Европанинг бошқа мамлакатларида иқтисодий бўҳронларнинг вужудга келиши замонидан бошлаб Европа мамлакатларининг ишончсизликлари ўз чуққисига етди.

Бу таҳлилий мақолада шундай келтирилади, Европа халқларининг давлатлардан ажралишлари фақат иқтисодий нуқтаи назаридан эмас, балки хавфсизлик ва ижтимоий жиҳатлар ва ҳавзаларда ҳам вужудга келгандир.

Рисолат газетаси шундай ёзади, Европанинг турли мамлакатларда гурўҳ ва партиялар ривож-равнақ топган ва евро минтақаси ва ягона Европани қабул қилмайди ва уша аввалидан бошлаб унга қарши тотишишларни бошлаган эдилар. Бу таҳлилий мақолада шундай ёзилади, Европа фуқароларининг ушбу гурўҳлардан истиқбол этишлари анъанавий Европа сиёсатчиларининг заиф амал қилишлари ва фуқаролар баробарида уларнинг такаббурлик қилишлари натижасидир.        

 

Media

Add comment


Security code
Refresh