Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 21 October 2015 13:02

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг жума намози имомлари сиёсий масалаларига оид кенгашининг раиси Сайид Ризо Тақво Кайҳон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Эрон Ислом Жумҳурияти давлатининг расмийлари халқаро арсаларда мавжуд бўлган имкониятлар ва бошқа мамлакатларнинг кўмакларидан  фойдаланиб Мино фожеасининг турли томонларини таҳлил ва текширади,-деб айтди.

Эроннинг жума намози имомлари сиёсий масалаларига оид кенгашининг раиси ўз фикрининг давомида агар Ҳажж маросимларини бошқариш шундай давом этилса мусулмонлар Ол-Саъуд режимига бошқа ишонишмайди,-деб эслатиб ўтди.

Эроннинг жума намози имомларининг сиёсий масалаларга оид кенгаши раисининг айтишига кўра, Мино фожеасида мажрўҳ бўлганларга кўмак бериш ва уларни даволашда эътиборсизликларга йўл қуйилган.

                                          ****

Иттилоот газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Собиқ интифоза ҳаракатининг шаклланишига сабаб бўлган барча шароит ва омиллар ҳалигача Фаластинда, айниқса Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари ва Байтул-Муқаддасда ўзининг уша шакли ва куч-қудрати билан боқий қолган.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади, охирги кунлар давомида Фаластин ишғолий сарзаминлар, айниқса Қудс ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида муқовимат кенг кўламда ривож-равнақ топгандир.

Иттилоот газетаси шундай ёзади, интифоза ҳаракати ва фаластинликларнинг ушбу ҳаракатдан истиқбол этишлари охирги йиллар давомида келишувга келиш жараёнларининг натижасиз эканлигидан далолат беради.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, сионистлар яшайдиган шаҳарчалар сионистлар ишғолгарликларининг намунаси сифатида Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида  кенгайиб бормоқда ва сионистик режимнинг кенг кўламдаги ҳимоятларидан фойдаланмоқда.

Бу таҳлилий мақолада шундай ёзилади, янги интифоза Қудс шарқи ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида сионистлар томонидан шаҳарчалар қуриш жараёнлари билан қарши кўрашиш мақсадида амалга оширилмоқда.  

                                            ***

Халқаро алоқалар бўйича мутахассис ва университетнинг устоди Ҳусейн Даҳшиёр Фарҳихтагон газетасида шундай ёзади, Америка президенти Барак Абама икки йилдан камроқ вақт ичида Оқ Уйни тарк этади. Ҳолбуки Вашингтоннинг Африка шимоли ва Ўрта Шарқда  урушларни келтириб чиқаришдаги амаллари мағлубиятларга юзмаюз бўлди.

Халқаро алоқалар бўйича мутахассис ва университетнинг ушбу устоди ўз мақоласининг давомида шундай ёзади, Барак Абаманинг "инсонпарварлик аралашуви " истилоҳи остида олиб борган сиёсатлари Ливия майдонларида уруш ва ундан келиб чиққан инсонларни ўлдиришдан бошқа ҳеч қандай натижа бермади.

Университет устодининг ёзишига кўра,  Ямандаги тўқнашувлар Американинг бевосита кўмаклари билан қушни мамлакат бўлган Саъудия Арабистонининг ноқонуний ва бевосита дахолат этишлари  сабаби билан амалга оширилди ва кенг кўламдаги уруш ва кенг тарқалган қотилликларга айланиб қолди.

Университетнинг ушбу устоди ўз мақоласининг давомида шундай таъкидлайди, Яманнинг ички урушларида Саъудия Арабистонининг кенг ҳарбий дахолат этиши Американинг минтақадаги умумий йўналишдаги катта стратегик йўлида қарор олиши сабабли Оқ Уй томонидан тасдиқланди.

Халқаро алоқалар бўйича мутахассис ва университетнинг устоди шундай ёзади, Америка томонидан Сурия президенти Башор Асаднинг қудрат бошидан кетишидан кейин Суриядаги ички урушларни тўхтатиш мумкин бўлишини таъкид қилиши сиёсий доирада бўҳронни ҳал этишни боши берк кўчада қарор берди.

Университетнинг ушбу устоди ўз мақоласининг давомида шундай ёзади, Ироқ, Сурия, Ливия ва Яманнинг ички урушларини Барак Абаманинг Ўрта Шарқда қолдирган мероси унвонида талқин этиш лозим.      

 

Media

Add comment


Security code
Refresh