Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 20 October 2015 12:46

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис Нусратуллоҳ Тожик Шарқ газетасида нашр этган ўзининг мақоласида шундай ёзади, Теҳронда Мюнхень хавфсизлик конфренцияси муқаддимавий йиғилишининг ўтказилиши шуни кўрсатдиким, Эроннинг огоҳлик билан олиб борган хорижий сиёсатлари иқтисодий нуқтаи назаридан Европанинг кучли бир мамлакатини киритиш ва Американинг  минтақадаги якка ҳукмронликларининг олдини олиш пайидадир.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис таҳлилий ушбу мақоласининг давомида шундай келтиради, ўтган икки ой давомида Германиянинг саноати, сармоя киритиш ширкатлари, иқтисодий, савдо-сотиқ ва тижорат ҳайатлари ушбу мамлакатнинг маданий турли ҳайатларига кўшимча халқаро миқёсда Эрон учун вужудга келган сиёсий фазодан фойдаланиш мақсадида Эронга келишди.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассиснинг ёзишига кўра, Эрон ва Германия терроризм, гиёҳванд моддаларни ноқонуний контрабанда қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоят қилиш, экстремизм, қуролсизлантириш мавзўлари ва бошқа минтақавий мавзўлар атрофида сўҳбатлашиб, халқаро арсаларда икки мамлакат ўртасида музокара олиб бориш заминаларини яратиш учун қизиқиш зоҳир этишмоқда.  

                                          ****

Ормон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон Сурия бўҳронларига кириш ва ундан чиқишдаги ҳисоб китобларида стратегик хатоликларга юзмаюз бўлди, -деб ёзади.

Бу таҳлилий мақолада шундай келтирилади, Сурияда террористик гурўҳларни, жумладан ИШИД террорчи гурўҳини Анкара томонидан ҳимоят этиш натижасида келиб чиққан салбий оқибатлар Туркиядаги ички нотинчликларга янада шиддат берди.

Ормон газетаси ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Сурия президенти Башор Асад инқирозга учрамади ва Анкаранинг хато сиёсатлари натижасида Сурия вазъияти янада мураккаблашиб ва ундан келиб чиқадиган хатарлар Туркиянинг зарари билан якунланди.

Бу таҳлилий мақолада шундай келтирилади, курдлар билан тўқнашувларнинг кенгайиши ҳам Анкара учун мураккаб шароитни ижод этди. Милодий 2015 йил 10 октябрь ойида Туркия халқи Анкарада тинч йўлида ташкил этилган кўча намойишларида иштирок этаётган вақтида иккита портлаш вужудга келди. Натижада 100 нафардан ортиқ шахслар ҳалок бўлишди.   

                                            ***

Эроннинг Мисрдаги собиқ маслаҳатчиси Ҳужжатуллоҳ Жавдакий Эътимод газетаси билан қилган сўҳбатида, давлат Миср парламентининг сайловларини шундай режалаштирдиким, унда ҳеч қандай мухолифлар бўлмасин ва олдиндан ҳам сайловларни қаттиқ назорат этиш билан мухолифларга тўсиқлик яратишди,-деб айтди.

Эроннинг Мисрдаги собиқ маслаҳатчиси ўз фикрининг давомида, парламент сайловларидаги номзадларнинг аксарияти Миср президенти Абдулфаттоҳ Ассисий билан ҳамжиҳат шахслар ҳисобланишади ва парламентга сайланган шахслар ҳам давлат лойиҳаларини қуллаб қувватлашади,-деб таъкидлади.

Эроннинг Мисрдаги собиқ маслаҳатчисига кўра, Миср давлати амалда Ихвонул-Муслиминни сайловлар системасидан чиқариб ташлади ва бошқа айрим гурўҳлар ҳам ўзлари сайловларга байкот эълон қилишди.

Эроннинг Мисрдаги собиқ маслаҳатчиси ўз сўҳбатининг давомида Миср парламентига йўл олган вакилларнинг 5 фоизи республика президенти томонидан мансабларга тайинланади ва улардан комиссиялар ва ҳатто парламентда раҳбарлик қилиш учун фойдаланишади. Натижада комил тарзда парламентни ўз ихтиёрларига қарор беришади,-деб қўшимча қилди.          

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh