Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 19 October 2015 12:40

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида шундай келтиради, хавфсизлик кенгашининг амалии ва унинг позициялари сионистик режим томонидан ишғолгарликларини давом этишлари ва жиноятларининг асосий сабаби саналади.

Бу таҳлилий мақолада шундай ёзилади, охирги йиллар давомида ҳар қачонки сионистларнинг жиноятлари, сионистик режимнинг ёвузликлари ва шаҳарчалар қўришлари ўз авжига етгани ва ишғолгарлар халқаро маҳкумиятларига қарор олишлари учун ушбу режимга қарши резолюция содир этган вақтда Америка ёки Англия норматив қарорларни вето қилишлари билан ишғолгарлар халқаро маҳкумиятларга қарор олишлари учун тўсиқлик яратишди ва ҳақиқатан ҳам сионистларнинг ўз жиноятлари, ёвузликлари ва қотилликларини давом этишларини ўзларининг тарғиботлари ва ҳимоятларига қарор беришди.

Жумҳурии Исломи газетаси бу таҳлилий мақолада шундай ёзади, хавфсизлик кенгашида сионистик ишғолгарларнинг ёвузликлари, уруш жиноятларига қарши райга қуйилган ҳар бир резолюция қатъий равишда Америка ёки Англия унга қарши вето эълон қилишлари билан Исроил режими дунё  аҳлининг маҳкумиятларига қарор олиши учун тўсиқлик яратишади.

Бу таҳлилий мақолада шундай келтирилади, агар сионистларнинг ишғолгарликлари ва уни давом этишларининг асосий сабабларини аниқлаш лозим бўлса, албатта сионизмнинг ҳомийлари ва ишғолгарларни қурол-яроқ ва молиявий манбаларини таъминловчилар кунлик фожеаларда сионистик режимнинг жиноятлари давом этиши омиллари унвонида жиноятларнинг шерики деб талқин этилиши лозим.   

                                            ***

Эрон парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Ҳусейн Шайхулислом  Кайҳон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Мино фожеаси бўйича инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш халқаро ташкилотларнинг аксуламаллари ҳақида тўхталиб, халқаро ташкилотларнинг аксарияти фасодлик ва сиёсий жараёнлар ҳукмронликлари остида қарор олган ва шу сабабли бу ташкилотлар Мино фожеасига мустақил тарзда аксуламал кўрсата олишмайди,-деб таъкидлади.  

Исломий парламент раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Ол-Саъуд режими ва халқаро ташкилотларнинг жавобгарликка нисбатан масъулиятсизликлари ва эътиборсизликларига ишора этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти Минода юз берган фожеалар устидан текшириш олиб боради,-деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси ўз фикрининг давомида Мино фожеасида барча қурбон  бўлганларнинг ҳуқуқлари тикланиши лозим,-деб таъкидлади.                                                     

                                            ***

Ибтикор гезатаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Толибон ва ИШИД террорчи гурўҳлар каби террористик ва экстремистик гурўҳлар Ғарб ва Араб мамлакатлари томонидан яратилган ва молиявий жиҳатдан таъминланган гурўҳлар ҳисобланади ва гоҳ-гоҳида Ўрта Шарқда  нотинчликларни келтириб чиқариш мақсадида минтақадаги мамлакатларининг бирида турли номлар билан ўзи чеҳрасини намоён этади.

Ибтикор газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, агарчи ушбу террористик гурўҳлар ҳалигача ўз мақсадларига етмаган бўлсаларда, аммо минтақадаги айрим Араб мамлакатларининг ғаразли андишалари сабабли Ўрта Шарқ мамлакатлари ва ҳатто Ғарб мамлакатлари аксариятининг хавфсизликларига қоплаб бўлмайдиган зарарлар етказилди.

Ибтикор газетаси бу мақоланинг давомида шундай келтиради, ИШИД террорчи гурўҳи каби террористик гурўҳлар билан қарши кўрашишнинг йўл-йўриқлари ҳарбий амалиёт эмас, балки ушбу гурўҳлар вужудга келишининг илдизларини аниқлаш, минтақадаги Араб мамлакатлари томонидан уларни ҳимоят этмасликлари, ғарбликларнинг жиддий аксуламал кўрсатишлари ва ақл билан амал қилиш орқали Ўрта Шарқда экстремистик ва террористик гурўҳлар ва ИШИД гурўҳини қуролсизлантириш мумкин.   

                                          

Media

Add comment


Security code
Refresh