Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 17 October 2015 12:33

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Германия ташқи ишлар вазири Франк Валтер Штайнмайер Теҳронда нашр этиладиган Эрон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Теҳронда Эроннинг расмийлари билан Баржом номланган муштарак умумий сайъ-ҳаракатлар дастури ижро этилиши босқичлари ва икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни кенгайтиришдан бошлаб то иқтисодий алоқаларни ривож-равнақ бериш мавзўлари атрофида музокара қилишини эслатиб ўтди.

Франк Валтер Штайнмайернинг айтишига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти ва Германия иқтисодий арсаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш учун турли заминаларга эгалар.

Германия ташқи ишлар вазири ўз сўҳбатининг давомида, Германия саноати эндиликда ядровий келишувлардан кейин Эронда иқтисодий санкциялар ўз якунига етганидан сўнг вужудга келадиган фурсатларни таҳлил қилиш учун катта қизиқиш зоҳир этмоқда, - деб таъкидлади.

Штайнмайер ўзининг бу сўҳбатида, Теҳронга қилган сафарининг паёми бу Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш учун бир жиддий сайъ-ҳаракатдир,-деб айтди.

Германия ташқи ишлар вазири шунингдек минтақадаги ўзгаришлар ҳақида тўхталиб,  тўқнашаётган томонлар ўртасида музокаралар осон бўлиши ва мавжуд бўлган низоъларни тинч йўл билан ҳал этиш имкони вужудга келиши учун минтақа махсус стратегияларга эҳтиёж сезади,-деб эслатиб ўтди.         

                                            ***

Эрон ядровий энергетика ташкилотининг наттоқи Беҳрўз Камолвандий Теҳронда нашр этиладиган Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Эрон ва МАГАТЭ ташкилоти ўртасида бўлиб ўтган музокараларда масалаларни ҳал этишдаги  йўл харитаси Эрон Ислом Жумҳуриятининг истак-хоҳиши эди,-деб айтди.

 Камолвандий ўз фикрининг давомида, йўл харитасида Эрон Ислом Жумҳурияти назари ва талабларига туғри келадиган муҳим нуқталарни риоят этиш билан МАГАТЭ ташкилоти саволларига жавоб берилган,-деб қўшимча қилди.

Эрон ядровий энергетика ташкилотининг наттоқи МАГАТЭ ташкилоти ўз сайъ-ҳаракатларини амалга ошириши лозим ва МАГАТЭ ташкилотининг бош котиби Юкио Омано милодий 2015 йили декабрь ойининг 15- чисигача агентликнинг ҳакамлар кенгашига тақдим этиши керак, -деб таъкидлади.

Камолвандий шунингдек муштарак умумий сайъ-ҳаракатлар дастури, яъни Баржом дастурини ижро этишда Эрон қўшимча протокол асосида амал қилади ва агентлик ҳам ушбу протоколь асосида Эроннинг ядровий дастури бўйича фаолиятларини назорат қилади,-деб қўшимча қилди.  

                                            ***

Жавон газетасининг таҳлилий мақоласида шундай ёзилади, Кремль бундан олдин Сурия бўҳронлари баробарида муроса  қилиш сиёсатлари билан ушбу бўҳронларда муҳим ва тақдирни белгиловчи рол уйнаши учун муносиб фурсатнинг пайида эди.

Жавон газетаси шундай ёзади, сиёсий музокаралар боши берк кўчага юзмаюз бўлган вақтида ва бошқа томондан Америка Сурия ва Ироқда террористларни жиҳозлантириш ва таълим бериш учун тузган ҳар иккала режаларида мағлубиятларга юзмаюз бўлганида, Сурияда ўзининг таъсирчан ҳузур топишини исботлаш учун Кремль ушбу фурсатга эга бўлди.

Жавон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, тўрт йил ўтганидан кейин Сурия ўтган унйилликлар давомида энг мураккаб вазъиятларда қарор олганким, Европага суриялик бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг кириб келишлари билан унинг кенгайишини яшил қитъада сезиларли даражада мушоҳида этиш мумкин.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета шундай ёзади, музокаралар ва йиғилишлар Сурия бўҳронларидаги тугунларни очиб беролмади ва камида икки йил олдин ушбу бўҳронни ҳарбий йўл орқали ҳал этиб бўлмаслигини ошкор этди.     

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh