Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 15 October 2015 12:54

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида Туркияда хавфсизлик бўҳронларининг кенгайишига ишора этиб, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон хато ички ва хорижий сиёсатларни қуллаб қувватлашиши натижасида ушбу ўлкани нотинчликлар ва кенг кўламли бўҳронлар мамлакатига айлантирди,- ёзади.

Рисолат газетаси ўз мақоласининг давомида шундай келтиради, Туркия хорижий сиёсатлар ҳавзасида Америка ва Европа Иттифоқи билан шундай алоқаларни ўрнатдиким, унинг натижаси хорижий сиёсатлар арсасида мағлубиятларга юзмаюз бўлиш ва ушбу мағлубиятларнинг оқибати эса Туркиянинг ички хавфсизликлар ҳавзасида ҳам мағлубиятларга юзмаюз бўлиш сабабига айланди.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета Туркия давлатининг ички хато сиёсатларига ҳам ишора этиб, шундай ёзади, агар Эрдуғон коалиция давлатини ташкил этишга тан берганида ва курдлар билан иккинчи урушни бошламаганида, ҳозирги кунда Туркиянинг хавфсизлик ва сиёсий шароити яхшироқ ҳолатда қоларди.

                                            ***

Осиё ғарбининг сиёсий масалалари бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода Теҳронда чоп этиладиган Жоми Жам газетаси билан қилган сўҳбатида, ИШИД террорчи гурўҳига қарши халқаро коалициясининг  ташкил этилишидан бир йил вақт ўтган бўлсада, ИШИД террористик гурўҳи билан кўрашиш учун Америка томонидан ҳеч қандай жиддий сайъ-ҳаркатлар амалга оширилмади ва Вашингтон террористларга қурол-яроқлар жўнатиш билан  Ироқ кучлари амалиётларида тўсиқликлар яратадиган рол уйнади.

Ҳонийзода ИШИД террорчи гурўҳидан Салоҳиддинни тозалаш амалиётларини пайсалга солиши сабабларига ҳам ишора этиб, Ироқ армиясининг олий мартабали зобитларининг бир қисми ИШИД террорчи гурўҳ билан қарши кўрашишда бўзғинчилик қилашрди ва ушбу ўлканинг бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий уларнинг кўпини истеъфога чиқариб, ёш мутахассисларни уларнинг ўрнига ишга олди ва қуролли кучларнинг ҳамжиҳатликларини вужудга келтириш учун ушбу жараённи амалга ошириш Салоҳиддинни тозалаш амалиётларини пайсалга солиши сабабига айланди, -деб таъкидлади.     

                                            ***

Иттилоот газетасининг таҳлилий мақоласида шундай келтирилади, Нью-Йоркда милодий 2001-чи йил 11 сентябрь ойида вужудга келган ҳодисалардан кейин Америка ва унинг иттифоқчилари терроризм билан кўрашиш ва Афғонистонда барқарорликни ўрнатиш баҳонаси билан ушбу мамлакатга ҳужум қилишди. Аммо уларнинг ушбу мамлакатда ҳузур топишларидан 14 йил вақт ўтиши билан хавфсизликни таъминлаш ва ушбу ўлканинг вазъиятида ҳеч қандай ўзгаришлар вужудга келгани йўқ.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади, Америка ва Оқ Уйнинг Ғарбдаги иттифоқчилари ҳукуматни бошқариш, сиёсий, ижтимоий, ҳарбий, иқтисодий нуқтаи назаридан Афғонистонни ўзини таъминлай оладиган мамлакатга айлантиришга иддао қилишади. Аммо ушбу мамлакатда уларнинг ҳузур топишларидан 14 йил вақт ўтиши билан ҳалигача ушбу мамлакат ва унинг халқига берган ўз ваъдаларига қараб амал қилганлари йўқ.

Бу таҳлилий мақолада шундай ёзилади, америкаликлар ва ғарбликлар лагистик, ривожланган ҳарбий тажҳизотлар ва кўп харожотларни сарфлашган бўлсаларда, аммо Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни ижод этиш ҳақида қилган иддаоларини амалга татбиқ эта олишмади. Бу мақолада шунингдек шундай ёзилади, Америка ва унинг иттифоқчилари томонидан ишғолгарликларни давом этишлари Афғонистон ва минтақада террористик гурўҳларнинг кескинликларни келтириб чиқаришлари учун шароит яратиб беради.     

 

Media

Add comment


Security code
Refresh