Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 14 October 2015 13:08

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Халқаро ишлар бўйича мутахассис ва университетнинг устоди Пирўз Мужтаҳидзода Ормон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Америка бундан олдин Россиянинг муҳим рол уйнаши билан мувофиқ эмас эди. Аммо Ғарб мамлакатлари ҳозирги шароитда расмий равишда Россиянинг Сурия бўҳронларига қарши қатъийлик билан кириши ҳамда Эрон ва Масква билан бирга иштирок этиш учун мувофиқ эканликларини эълон қилишди, -деб айтди.

Бу мутахассис ўз фикрининг давомида, Ғарб ва Америка Эрон билан ўтказилган музокараларнинг аҳамияти ва минтақадаги ўзгаришларда унинг таъсирчан рол уйнашига тушуниб етишди, -деб таъкидлади.

Бу мутахассиснинг айтишича, ғарбликлар шунга тушуниб етишдиким, Эрон терроризмга қарши кўрашиш учун қатъий азм-ирода ва қудрат ҳамда халқаро дипломатияда махсус ўринга эгидир,-деб эслатиб ўтди.

Халқаро ишлар бўйича мутахассис ва университетнинг ушбу устоди шунингдек Сурия президенти Башор Асаднинг қудрат бошидан кетиши бўйича амалга оширилган фитна-найранглар натижасиз бир амал эди ва фақат минтақадаги бўҳронларнинг шиддат билан кучайиши сабабига айланди,-деб қўшимча қилди.  

                                            ***

Иттилоот газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, милодий 2001 йил 11-чи сентябрь ойида юз берган воқеалардан кейин Ғарб ва Америка минтақадаги ўз иттифоқчилари билан ҳамкорлик қилишда унлаб ҳарбий амалиётлар ва лойиҳаларни амалга оширишди.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида ҳарбий нуқтаи назаридан ўрганишга молик бўлган нарса шундан иборатки, Ғарб иттифоқчилари минтақада ва минтақавий ҳодисаларда амалга оширилган хатти-ҳаракатлари бу минтақада ҳарбий бевосита ва билвосита   ҳаракатларга шиддат бериш ва ҳарбий дахолат этиш эди.  

Иттилоот газетаси шундай ёзади, Саъудия Арабистонининг минтақавий ва хорижий сиёсатлари ҳарбийлашиб қолгандир.

Бу таҳлилий мақолада шундай келтирилади, халқ эътирозларини таҳлил этиш олдини олиш учун Баҳрайнда ҳарбий дахолат этиш, Сурия бўҳронларини урушга айлантириш, Мисрда ҳарбий давлат тунтарувларини ҳимоят этиш, Яман уруши, Ироқда террористларнинг хавфсизликларини таъминлаш ва уларга керакли маълумотларни етказиб бериш Ол-Саъуднинг кескинликларни яратишдаги сиёсий-ҳарбий сайъ-ҳаракатларидан ҳисобланади.

Бу таҳлилий мақолада Туркия ҳам Ғарб иттифоқчиси ва Нато ҳарбий блокининг аъзоси унвонида охирги йиллар давомида ҳарбий тўқнашувларида мавжуд бўлган мизонларига шиддат берган,-деб ёзилади.

                                            ***

Сиёсий масалалар бўйича таҳлилчи ва мутахассис Жавод Мансурий Қудс газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Фаластин халқи ўзларининг фаолиятлари ва муқовиматларида сионистик режимнинг ишғолгарликлари билан қарши кўрашишларини давом этишларини исботлашди.  

Сиёсий масалалар бўйича ушбу таҳлилчи ва мутахассис сионистик режим қонунийлигининг инқирозга юзмаюз бўлган  бўҳронлари  янада шиддат олган,-деб эслатиб ўтди.

Сиёсий масалалар бўйича таҳлилчи ва мутахассис ўз сўҳбатининг давомида, сионистик режимнинг ичкарисидаги сиёсий бўҳронлар ошкор бўлган, -деб таъкидлади.  

Сиёсий масалалар бўйича ушбу таҳлилчи ва мутахассис сионистик режим раҳбарлари амалга оширилган охирги сайъ-ҳаракатларида мағлубиятларга юзмаюз бўлганларини    қатъийлик билан эълон қилишди, -деб эслатиб ўтди.

Бу мутахассис ўз фикрининг давомида, Ғарб оммавий ахборот воситаларида Байтул-Муқаддас, Қудси Шариф ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида юз бераётган ҳодисалар эътиборга молик бўлган самарали ва мазмунли ўз аксини топгани йўқ,-деб таъкидлади.

 

                                         

Media

Add comment


Security code
Refresh