Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 13 October 2015 13:01

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон ушбу мамлакатнинг тўрт йили, хавфсизлик, ҳарбий ва сиёсий имкониятларининг барчасини ва ҳамда ўзининг обрў-эътиборини ИШИД ва бошқа гурўҳларни сармоялашга сарфлади ва эндиликда келиб ўз сайъ-ҳаракатларининг натижасини нафақат Сурия ер-ҳудудларида, балки  Анкарада вужудга келган портлашларда ҳам кўрмоқда.

Бу бош мақоланинг давомида шундай келтирилади, Эрдуғон ва ҳоким адолат ва тараққиёт партиясининг бугунги обрў-эътибори ва мавқеи Сурияда ҳам  ва ҳам Туркиянинг Курдистон минтақалари, ҳамда ушбу мамлакатнинг марказида борган сари камаймоқда ва шунингдек иқтисод ва сиёсатда ҳам рай берувчиларнинг Эрдуғонга рай беришларига бирон бир умид қолганини тасаввур этиш мумкин эмас.

Бу бош мақоланинг давомида шундай келтирилади, 12 йиллик ўз ҳокимиятини давом эттириш ва яккапартияликка эга бўлган давлатни ташкил этиш умидида сайловларни ўз мўҳлатидан олдин ўтказиш остонасида вужудга келган хавфсизлик бўҳронлар натижасида, Эрдуғон томонидан сайловларни келаси икки ҳафта давомида ўтказишни сўраши Туркия президенти ва адолат ва тараққиёт партиясининг обрў-эътиборига энг катта зарба ҳисобланади.

                                            ***

Иттилоот газетаси шундай ёзади, минтақавий бир шерик ва иттифоқчи унвонида Суриядан ҳимоят этиш ва террористик гурўҳлар билан кўраш олиб бориш Россиянинг Суриядаги  ҳарбий ҳузур топишининг узоқ муддатли мақсадларидан ҳисобланади.

Иттилоот газетаси шундай ёзади, Оқ Уй ва минтақада, жумладан Туркияда Американинг минтақавий иттифоқчилари билан кўраш олиб боришда куч балансини муҳофазат этиш Россиянинг  Сурияда ҳузур топишининг бошқа омилларидан бири ҳисобланади.

Иттилоот газетаси шунингдек Руслар Сурия армиясига таяниб уларга лагистик турли кўмакларни беришмоқда, -деб ёзади.

Теҳронда чоп этиладиган ушбу газета ўзининг мақоласида шундай ёзади, террористик гурўҳларнинг ҳаракатланишларини космосдан тасвирга олиш ва маълумотлар билан алмашиш, ҳамда уларни суриялик мутахассислар ихтиёрига қарор бериш, ҳамда ушбу гурўҳларнинг жамъ бўлиш марказлари, уларнинг кўмак бериш йўллари, ушбу гурўҳларнинг қурол-яроқ ва бошқа тажҳизотларининг амборларини аниқлаш русларнинг бошқа сайъ-ҳаракатлари жумласидандир.   

                                            ***

Ўрта Шарқ ва Фаластин масалалари бўйича мутахассис  Мажид Сафотож Жоми Жам газетаси билан қилган сўҳбатида, ишғолий Қудс ва Ғазза секторида вужудга келган охирги ҳодисалар сионистик режим билан қарши кўрашиш учун интифоза ва Фаластин муқовимати стратегия ва фаолиятинининг аҳамиятини ошкор этди.

Ўрта Шарқ ва Фаластин масалалари бўйича ушбу мутахассис ўз фикрининг давомида, Эрон Исломий Инқилобнинг ғалаба қозониши ва Ливан Ҳизбуллоҳ партиясининг муқовимати    бирлашиш ва сионистик режим билан қарши кўрашиш мақсадида Фаластин халқи учун бир муҳим омил эди.

Сафотожнинг айтишига кўра, айрим Араб мамлакатлари террористлар билан қарши кўрашиш ўрнига муқовиматга қарши уруш олиб бориш учун урушларда ҳузур топишди ва шу билан ҳамзамон фаластинликларга қарши ишғолгар режимнинг бостириш сиёсатлари шиддат олди.

Ўрта Шарқ ва Фаластин масалалари бўйича мутахассис шунингдек фаластинлик гурўҳларнинг сионистик режим ва уларнинг Ғарб ҳомийлари билан қарши кўрашишлари ва амал қилишлари ҳам интифозанинг шаклланиши учун таъсирчан бир омил эди, -деб таъкидлади.

                                          

Media

Add comment


Security code
Refresh