Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 12 October 2015 12:40

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кишида Теҳронда чоп этиладиган Эрон газетасининг душанба кунги сони билан қилган ўз сўҳбатида, Эрон 80 миллионга яқин ўз жамияти, нефть, табиий газ ва табиий ресурсларга тўла бўлганлиги сабабли катта мамлакат ҳисобланади,-деб айтди.

Япония ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Жумҳурияти нафақат Япония учун балки дунёнинг буюк ширкатлари учун ҳам ўзининг жозибалиги билан диққатга сазовордир,-деб қўшимча қилди.

Япония ташқи ишлар вазирининг айтишича, Эрон хорижий мамлакатлар ва хорижий сармоя киритиш ширкатлари билан  иқтисодий муомала қилиш заминасида катта имкониятларга эгадир.

Фумио Кишидо шунингдек, халқаро ҳамжамиятлиги, жумладан Япония, Эроннинг музокаралар орқали ядровий масалалар бўйича келишилган келишувларидан истиқбол этади,-деб таъкидлади.

Япония ташқи ишлар вазири Осиё мамлакатлари унвонида ҳар иккала мамлакат, яъни Япония ва Эрон бой ва узоқ таърихий маданиятга эгалар ва турли заминалар, жумладан атроф муҳитни муҳофазат этиш, тиббиёт, таълим-тарбия ва маданият соҳаси, транспорт, ҳунар, спорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиши мумкин,-деб қўшимча қилди.   

                                            ***

Теҳронда нашр этиладиган Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади, халқ эътирозли кўча намойишларининг бошланиши билан Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари ва Ғазза секторида яшайдиган фаластинликлар  ўртасида фосила ва бушликни вужудга келтириш учун сионистлар, уларнинг Ғарб ва Араб ҳомийлари томонидан амалга оширилган узлуксиз сайъ-ҳаракатлари натижасиз қолди.

 Бу газета шундай ёзади, нафақат сионистлар ва Араб мутаассиблари, ҳатто Фаластин мухторияти ҳам Ғазза сектори билан Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида яшайдиган фаластинликлар ўртасида қарамақаршилик заминаларини вужудга келтириш учун сайъ-ҳаракат қилишган. Аммо ушбу сайъ-ҳаракатлар мутлақ бир мувафаққиятсизлик ва мағлубиятга юзмаюз бўлди.  

Жумҳурии Исломи шундай ёзади, учинчи интифоза ҳаракати ўзининг авж олган бир босқичида  қарор олган ва амалда Фаластин халқидан Араб ва исломий мамлакатлар томонидан зикрлашга арзийдиган ҳеч қайси ҳимоят ёки эътиборлар амалга оширилгани йўқ.

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, охирги кунларда вужудга келган ҳодисалар  муқовимат кучлари билан қарши кўрашишда ишғолгарларнинг нотавонликлари ва сионистларнинг қай даражада зарар кўришларининг мумкинлигини ошкор этди.  

                                            ***

Эрон парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Ҳусейн Шайхулислом Теҳронда нашр этиладиган Эътимод газетасининг душанба кунги сони билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Эрон Сурия президенти Башор Асад халқ томонидан сайланган президент бўлганлиги сабабли ҳимоят этади,-деб айтди.

Шайхулислом Сурия халқининг аксарияти Башор Асадни ҳимоят этишади ва Башор Асад Сурия президенти бўлишини хоҳлайдилар. Шунинг учун ғарбликлар рай олиш орқали ҳал этиш йўлини қабул қилишмайди ва доимий равишда Башор Асад кетишини таъкидлашади,-деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси бугунги кунда Башор Асад Суриянинг ваҳдати ва яхлихтлигини муҳофазат этиш учун муқовимат кўрсатмоқда ва террористлар баробарида устуворлик ва шужоат билан қаршилик кўрсатмоқда,-деб қўшимча қилди.  

Эрон парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Сурияда вужудга келган бўҳронларнинг уша бошланишидан бўён Эрон ва Сурия ҳарбий йўллардан фойдаланиб бу бўҳронларни ҳал этиш мумкин эмаслигини таъкидлаб келишади,-деб таъкидлади.          

                                         

Media

Add comment


Security code
Refresh