Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 11 October 2015 12:26

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон парламентининг собиқ намояндаси Ҳашаматуллоҳ Фалоҳат Пеша Офтоби Язд  газетасининг сонида нашр этган ўзининг мақоласида, Туркия пойтахти Анкара шаҳрида шанба куни вужудга келган портлашларга ишора этиб, Туркия ҳозирги кунгача ИШИД террористик гурўҳи ва қуролланган бошқа гурўҳларнинг ҳимоятчиси маркази унвонида Сурия давлатига қарши амал қилиб келди ва эндиликда келиб эса терроризм бўҳронлари унинг мамлакатига кириб келишидан зарарлар кўрмоқда, -деб келтиради.

Фалоҳат Пеша ўз фикрининг давомида шундай ёзади, Туркия давлати Сурия бўҳронлари бўйича ҳисоб-китобларида шундай хатоларга йўл қуйдиким, охирги бир йил давомида, амалан Туркиянинг чегаралари дунёнинг бошқа мамлакатларидан Сурия ер-ҳудудларига террористларнинг кириб келишлари чегарасига айланиб қолди.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис Анкарадаги портлашлар Туркия гирифтор бўлган бўҳронларнинг фақат ташқи кўринишидир ва келажакда бу бўҳрон сиёсий арсаларда Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғоннинг давлатини неоусмонизм қолибида шиор ташлаш сиёсатларини қийинчиликларга юзмаюз этади.        

                                             ***

Теҳронда нашр этиладиган Рисолат газетаси чоп этган ўз таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Америка ва унинг Ғарб ва Араб иттифоқчилари ўтган бир йил давомида,  ИШИД террористик гурўҳини нобуд қилиш ўрнига ИШИД террорчи гурўҳини бошқариш ва минтақада ушбу гурўҳнинг таҳдидларини муҳофазат қилиш пайида эдилар.

Рисолат газетасининг ёзишига кўра, халқаро бир муҳим ва таъсирчан бир уйинчи сифатида Суриянинг уруш майдонларига Россиянинг кириши Ғарб ва унга иттифоқчи бўлган мамлакатларнинг орзуларини ёмон ва ваҳшатли бир тушга айлантирди.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета шундай ёзади, Масква Сурияда ИШИД ва жиноий террористик гурўҳлар билан кўрашиш мақсадида уруш майдонига устувор кириб бориши билан терроризмга қарши халқаро ва минтақавий ҳамжиҳатликни ижод этиш учун ўзининг амалий тайёр эканлигини эълон қилди.

                                     ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Қудс ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида фаластинликларнинг эътирозли кўча намойишлари ва шаҳодатталаблик амалиётларининг авж олиши сионистларни хавотирга солган ва ушбу ҳаракатлар эса интифоза ҳаракатининг қайтиб келишидан дарак беради.

Жумҳурии Исломи газетасининг ёзишича, учинчи интифоза ҳаракати ҳозиргача фаластинликлар учун харажотсиз бўлгани йўқ ва юзлаб фаластинликларнинг қулга олинишлари, тан жароҳати олишлари ва шаҳид бўлишларининг сабабига айланган.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Исроил режимининг ҳарбийлари уруш ўқ турларидан фойдаланишади ва фаластинликларни нишонага олишади. Унинг натижаси эса Фаластин халқи ўртасидан бир умрга мажрўҳ бўлишлари ёки шаҳид бўлишларидир.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета ўзининг таҳилилий мақоласида шундай ёзади, сионистлар тош отадиган фаластинлик ҳар бир болани ўз қаршиларида бир қуролланган  

Жумҳурии Исломи газетаси ушбу мақоласида шундай ёзади, ишғолий шаҳарчаларда яшайдиган сионистлари ва ҳарбийлари ҳам қозий ва ҳам жаллод ҳисобланишади ва осонлик билан фаластинлик болалар ва ёшларга қараб ўқ отишади.         

 

Media

Add comment


Security code
Refresh