Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 10 October 2015 13:08

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис Аҳмад Козимзода Жавон газетасида чоп этган ўзининг мақоласида шундай ёзади, Яманнинг уруш майдонида вужудга келган охирги сиёсий ўзгаришларни таҳлил этиш шуни кўрсатадики, Арабистон бошчилигидаги тажовузкор коалиция ҳар иккала арсада, яъни ҳам сиёсий ва ҳам уруш майдонида бўҳроний шароитда қарор олган.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис ўз фикрининг давомида, Арабистон Яманга қарши уруш эълон қилишидан олдин 70 миллиард доллар валюта захираларига эга эди. Бугунги кунга келиб, эълон қилинган маълумотларга кўра, собиқаси бўлмаган бюджет етишмовчилигига юзмаюз бўлган,-деб айтди.  

Козимзоданинг айтишича, бу валюта захираларининг асосий қисми Ғарб мамлакатлари, жумладан Америка биржаларида сарфланган ва эндиликда ушбу мамлакатлар ўз биржаларининг сармоялар хориж бўлиши хавфига юзмаюз бўлиш олдини олиш учун Арабистоннинг истак-хоҳиши билан ўз сармояларини хориж этишга мухолиф бўлишган ва ушбу ишнинг ўзи Риёз давлатини қийинчиликларга юзмаюз этган.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис, шунингдек Яман кучлари уруш майдонларида амалиёт ташаббусларини ўз қулларига олишган ва унга муносиб тарзда сиёсий арсада ҳам савдолашиш қудратига эга бўлишган,-деб таъкидлайди.

                                          ****

Минтақа масалалари бўйича мутахассис ва университетнинг устоди Жаҳонгир Карамий Теҳронда чоп этиладиган Эрон газетасида шундай ёзади, терроризмга қарши кўрашиш, Сурия ер-ҳудудларининг яклихтлигини ва миллий ҳокимиятини муҳофазат этиш ва Ўрта Шарқ минтақасида барқарорликни таъминлаш мақсади билан Россия давлатининг ҳарбий амалиётлари бошланди.  

Минтақа ишлари бўйича ушбу мутахассис ўз мақоласининг давомида, Сурия ўзгаришларининг уша бошланишидан бўён америкаликлар пассив рол уйнаб келишди ва ҳозирги кунгача амалга оширган ишлари ҳам фақат ўз иттифоқчиларининг босимлари остида, ҳамда Туркия ва Арабистонни қуллаб қувватлаш мақсадида амалга оширишди,-деб келтиради.

Жаҳонгир Карамийнинг айтишича, Россиянинг Суриядаги амалиётлари Арабистон ва Туркиянинг истак-хоҳишларига зиддир.  

Минтақа ишлари бўйича ушбу мутахассис Сурияда амалиёт саҳнаси ўзгарувчан ва динамик шакл олган. Ҳамда Хитой каби бошқа қудратларнинг ушбу амалиётларга кириш эҳтимоли ҳам вужудга келган, -деб қўшимча қилади.         

                                             ***

Уорвик номли Англия университетининг устоди Баҳор Босир Теҳронда нашр этиладиган Шарқ газетасининг шанба куни сони билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Европа мамлакатларининг аксарияти бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг кенг жараёнлари баробарида ўз масъулиятларига қараб амал қилиш ўрнига пассив фаолият олиб боришмоқда, -деб айтди.

Англия университетининг ушбу устоди ўз фикрининг давомида,  Европанинг сиёсатчилари ва ахборот марказлари ўзларининг таблиғот ишларида, бошпанаҳ изловчи муҳожирларни яшил қитъанинг умумий тартиб интизом ва ички хавфсизликларига қарши бир таҳдид деб билишади,-деб қўшимча қилди.

Англиядаги Уорвик номли университет устодининг айтишига кўра, Европада исломбадбинлик тўлқинининг шиддат билан кучайиши мусулмонлар ҳаёти ва бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг тўрар жойларини оғир шароитларга  юзмаюз этган,-деб таъкидлади.  

                                          

Media

Add comment


Security code
Refresh