Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 08 October 2015 12:59

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии Исломи газетаси чоп этган ўзининг мақоласида шундай ёзади, Яман ҳалигача Ол-Саъуднинг ваҳшийликлари ва жиноятларининг саҳнасига айланган ва Арабистоннинг қирувчи самалётлари Яманнинг бегуноҳ халқини қонга белиб, ерга яксон қилмоқда ва ушбу ҳужумларнинг яққол мисоли бу бир тўй маросимига ҳужум қилиши натижасида 130 нафардан ортиқ шахсларнинг ҳалок бўлишлари эди.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Ол-Саъуд режими халқаро ҳамжамиятлигининг уятли тарзда сукут сақлашлари ва эътиборсизликлари натижасида эркинлик билан Яман халқи ҳаққига нисбатан ҳар қандай жиноятларни содир этмоқда  ва ҳозиргача ушбу мамлакат минтақаларининг аксарияти, жумладан касалхоналарни вайроналарга айлантирди.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Арабистонни Яманда уруш жиноятларини содир этган мамлакат деб айблов эълон қилди. Аммо шунга қарамасдан Арабистоннинг Ямандаги жиноятларини тўхтатиш учун халқаро ҳамжамиятлиги томонидан бирон бир иш амалга оширилгани йўқ, балки афсўсланарли тарзда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш кенгаши Арабистонни ушбу кенгашнинг аъзолигига қабул қилди,-деб келтиради.         

                                             ***

 Теҳронда нашр этиладиган Иттилоот газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Маскванинг эътиқодига кўра, Россия армиясининг ҳаво орқали ҳужумлари ва унинг Сурия ер-ҳудудларида ҳузур топиши Америка ва унинг иттифоқчилари томонидан тўрт йил олдин Сурияда келтириб чиқарган ушбу урушга зудлик билан сиёсий йўл орқали хотима бериш мақсадида амалга оширилди.

Иттилоот газетасининг ёзишига кўра, Америка ва унинг иттифоқчиларининг сиёсатлари Сурияда ИШИД террористик гурўҳининг мустаҳкамланиши сабабига айланди ва ушбу террористик гурўҳ шимолий Кавказ ва Чеченистон минтақаларидан янги шахсларни жазб этиши билан келажакда Россия хавфсизликларига таҳдид солиши мумкин.

Иттилоот газетаси шундай ёзади, Америка, Туркия ва Арабистон Сурия ва Ироқдаги бўҳронларни чузиш билан муаммоларни минтақада сиёсий йўл орқали ҳал этишга эришишни қийинчиликларга юзмаюз этишди.

Иттилоот газетаси ушбу таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Россия ҳаво кучлари ва ушбу мамлакатнинг ер кучларини Сурияда жойлаштириши Америка, Туркия ва Нато ташкилотини кескинликларга юзмаюз этади. Чунки улар Суриядаги бўҳронларни чузиш ва давом эттириш тарафдори ҳисобланишади.          

                                            ***

Эрон парламентининг энергетика комиссиясининг раиси Али Марвий Эрон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, жаҳонда нефт нархининг арзон бўлиши бошланиши билан Арабистон ва унинг иттифоқчилари нефтни сотиш мақсадида унинг нархини кетма-кет арзон қилишлари ва Американинг нефть бўйича сиёсатларини ҳимоят этишлари мақсадида ўз истак-хоҳишлари билан нефть нархини дунё бозорларида тартибга келтириш учун сайъ-ҳаракат қилдилар.

Марвий ўз фикрининг давомида шундай айтди, бу қарорга келиш натижасида афсўски, ОПЕК ташкилотига аъзо мамлакатлар ушбу ташкилотнинг турли йиғилишларида нефт нархининг арзон қилиш мизони ва ниҳоят бозорларда нархнинг жаҳоний барқарорлигини муҳофазат этиш бўйича бирон бир натижага эришолмадилар.

Марвий Арабистон томонидан бир кунда 9-10 миллион бочка атрофида хом нефтни ишлаб чиқаришлари ва унинг жаҳон бозоридаги юқори саҳмларига ишора этиб, нефть ишлаб чиқарадиган мамлакатлар ўртасида Арабистон катта зарар кўрадиган мамлакатлардан бири саналади,-деб қўшимча қилди.         

                                           

Media

Add comment


Security code
Refresh